Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби


Download 61.36 Kb.
bet1/2
Sana25.10.2023
Hajmi61.36 Kb.
#1720580
  1   2
Bog'liq
Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби


Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби.
Ишлаб чиқариш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларда тайёр маҳсулот яратилади. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун унинг турига қараб харажатлар қилинади. Мазкур харажатлар таркиби эса, ЎЎзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўздавистиқболстат ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган ва 1995 йил 1 январда амалга киритилган, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил ва 2003 йилдаги қарори билан тузатишлар киритилган «Маҳсулот (иш, хизматлар) таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш хақидаги Низом»да келтирилган.
Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришда сарфланадиган харажатлар 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счетида аста-секинлик билан йиғилиб боради. Ишлаб чиқариш жараёнида бухгалтерия ҳисобининг олдига қуйидаги вазифалар белгиланади:
-Ишлаб чиқариш хақиқий хажмларни аниқлаш бунда жами ишлаб чиқарилган маҳсулот, ҳамда маҳсулот ҳар бир тури бўйича миқдор кўрсаткичларга эга бўлинади. Олинган маълумотлар ҳам натура, ҳам пул ўлчов бирлигида бўлади;
-маҳсулот хақиқий таннархини ҳисоблаш. Бунинг учун ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва унинг ҳар бир тури бўйича таннархга киритилган харажатлар хақидаги маълумотлардан фойдаланилади. Масалан, ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг меҳнат ҳақи, материаллар қиймати, маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита қатнашган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси ҳамда ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари.
Ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш учун бир қанча счетлар қўлланилиб, улардан асосийси 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» актив счетидир. Мазкур счет ёрдамида ишлаб чиқариш умумий ҳажми аниқланди. Маҳсулот тайёр бўлганидаги сўнг эса, 2010 счети кретидан 2800 «Тайёр маҳсулот» счетининг дебетига ўтказилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси мураккаб, ҳамда узлукиз бўлса, ҳар ойнинг охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш юзасида қолдиқлар аниқланади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш бу барча ишлаб чиқариш боскичларидан утмаган техника назорати томонидан текширув қабул қилинмаган буюм ва маҳсулотлардир, яъни улар технологик жараён ва стандартлар талабларига жавоб бермайди. Тугалланмаган ишлаб чиқариш 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счети дебетида қолдиқ сиафатида ҳисобга олиниб, инвентаризация усули орқали аниқланиши ёки норматив (режа)даги ишлаб чиқариш таннархи бўйича баҳолниши мумкин.
Қуйидаги ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ операциялар ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобини тушунтириб ўтамиз.
1-мисол Ишлаб чиқаришга сарфланди:

  1. Материаллар 200.000 сўм

  2. Электр энергия 40.000 сўм

  3. Асосий воситалар эскириши 11.000 сўм

  4. Меҳнат хақи 150.000 сўм

  5. Мукофот 30.000 сўм

  6. Меҳнат хақидан келиб чикиб 30%

ижтимоий суғурта ташкилотларига ажратма. 54 000 сўм

  1. Умумий ишлаб чиқариш сарфлари 40.000 сўм

  2. Тайёр маҳсулот чиқарилди 660.000 сўм

Ойнинг бошига 260310 сўм
Ойнинг охирига 240510 сўм
Юкоридаги операцияларни бухгалтерия проводкалари орқали акс эттиришни схемаси қуйидаги куринишда бўлади.
Д-т. 20. «Асосий ишлаб чиқариш харажатлари» К-т

Ой бошига қолдиқ 260310 сўм




1010 сч. 200000 сўм

660000сўм 2810сч.

6990 сч. 40000 сўм




0230 сч. 11000 сўм




6710 сч. 150000 сўм
30000 сўм




6520 сч. 54000 сўм




2510 сч. 40000 сўм




Оборот 525000 сўм

Оборот 660000 сўм

Ой охирига қолдиқ 125310 сўм
Ишлаб чиқаришнинг хақиқий таннархини аниқлашда қуйидаги формулалардан фойдаланилади.
Т=Х+Б-О
Бу ерда Т- Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи
Х- Ишлаб чиқариш харажатлари
О- Тугалланмаган ишлаб чиқаришни ой охирига қолдиғи
125310=260310+525000-660000

Download 61.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling