Ишлаб чиқариш таълими йўналиши бўйича ҳафта давомида қилинган ишлар ҳақида маълумот
Download 15.05 Kb.
|
ИЧТ йўналиши бўйича қилинган ишлар ҳақида 05 06 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-4 июнь
Ишлаб чиқариш таълими йўналиши бўйича ҳафта давомида қилинган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ Техникумда 2021 йил 22 апрель санасидан 1 босқич ўқувчиларининг ўқув амалиёти ташкил этилди ва дарсларнинг сифатли ўтилиши доимий назоратга олинди. Ҳафтанинг шанба куни Фарғона солиқ техникуми учун тасдиқланган 2020-2021 ўқув йили намунали ўқув режаси ва дастурига асосан техникумнинг 1-босқичдаги 3 та гуруҳ, жами 77 нафар ўқувчилари ўқув амалиётини якунлади ҳамда 2021 йил 8 июндан 2021 йил 19 июлга қадар “Ишлаб чиқариш амалиёти”ни ўташ учун ҳудудлардаги давлат солиқ инспекцияларига юборилди. Ҳафтанинг шанба куни касбий ўқиш машғулоти бўлиб ўтди ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа юқори турувчи ташкилотлардан келган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилди. Ушбу ҳафта давомида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтининг 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Фарғона солиқ техникуми раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, малакали мутахассислар ҳамда ўқувчилари иштирокида ҳудудларда ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. 1-4 июнь кунлари Фарғона вилоятининг Тошлоқ, Қува, Олтиариқ, Данғара ва Риштон туманларидаги жами 20 та умумтаълим мактаблари ва 5 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида тарғиботлар олиб борилди. Шунингдек, шаҳар/туман ҳокимликлари ҳамда халқ таълими бўлимлари, мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун очилган ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларига техникум томонидан тайёрланган ролик, буклет ҳамда тақдимотлар жойлаштирилди. Download 15.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling