Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар ўқув мақсади


Download 0.56 Mb.
bet1/4
Sana26.10.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1723044
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу






ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР



Ўқув мақсади


Талабаларда машинасозликда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар, уларнинг таркибий тузилиши ва асосий тушунчалари ҳақида назарий, амалий ва тажрибавий билимларни шакллантириш.


Асосий маълумотлар


1 .2.1. Ишлаб чиқариш жараёни
Ишлаб чиқариш жараёни деб, хом ашё ва ярим маҳсулотларни тайёр маҳсулотга айлантириб берувчи барча жараёнлар йиғиндисига айтилади.
Бунга: ишлаб чиқаришни ташкил этиш, корхона ва заводларга келтирилган хом ашё, ярим маҳсулотларни ташқаридан келтириш, завод ва корхоналар ичида цехдан цехга ташиш, қуйма, болғаланган, штампланган, пайвандланган ва бошқа турдаги танаворларни тайёрлаш, механик, термик, кимёвий-термик ва бошқа ишловлар бериш, деталларни ўлчамлари ва сифатини назорат қилиш, қисм (узел) ва машиналарни йиғиш, синовдан ўтказиш, бўяш, қайтадан деталь ва қисмларга ажратиш, қоғозларга ўраш, яшикларга ва омборхоналарга жойлаштириш, тайёр маҳсулотларни буюртмачи ташкилотларига жўнатиш каби жараёнларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараёни корхона ва заводларнинг турли участка ва цехларида бажарилади.


1.2.2. Технологик жараённинг структуравий тузилиши

Технологик жараённинг структуравий тузилиши қуйидаги схемада кўрсатилган








Деталларни тайёрлашда ёки йиғишда ТЖ бирқанча амалларни ўз ичига олади.

Маҳсулот тайёрлаш ёки йиғиш жараёнига мувофиқ равишда ТА ни қуйидагича тарифлаш мумкин.
Технологик амал (ТА) деб, – технологик жараённинг тугалланган қисми бўлиб, битта ёки бир нечта бир вақтда ишлов берилувчи ёки йиғилувчи маҳсулотларни, битта ёки бир қанча ишчилар тамонидан узлуксиз бажарувчи ишга айтилади.
ТА ишлаб чиқаришни режалаштириш ва учётга олишда асосий бирлик бўлиб ҳисобланади. Амалларга асосланиб, маҳсулот (буюм) ишлаб чиқаришнинг иш ҳажми, вақт меъёри ва нархи белгиланиб, керакли сонда ишчилар, жиҳоз-ускуналар, мосламалар, кескич ва ўлчагич асбоблар ҳамда механик ишлов беришнинг таннархи аниқланади. Шу билан бирга ишлаб чиқаришнинг календар режаси ҳамда сифатни назорат қилиш ва ишни бажариш муддати ишлаб чиқилади.
Технологик амаллардан ташқари ёрдамчи амаллар (транспорт, назорат, тамғалаш, қириндиларни тозалаш ва бошқ.) ўлчам ва сифатни ўзгартирмайди, аммо ТА ни бажариш учун зарур ҳисобланади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling