Ёнувчан аралашма аланга олгунча ўз-ўзидан қизиб, охири ёна бошлайдиган ҳарорат ёнувчан аралашманинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати дейилади. Бундай оксидланиш реаксиясининг тезлиги шундай бўладики, ажралиб чиқаётган иссиқлик атроф-муҳитга ютилишга улгурмайди. Ўз-ўзидан ёниш ўз-ўзидан алангаланишдан шу билан фарқ қиладики, ўз-ў - Ёнувчан аралашма аланга олгунча ўз-ўзидан қизиб, охири ёна бошлайдиган ҳарорат ёнувчан аралашманинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати дейилади. Бундай оксидланиш реаксиясининг тезлиги шундай бўладики, ажралиб чиқаётган иссиқлик атроф-муҳитга ютилишга улгурмайди. Ўз-ўзидан ёниш ўз-ўзидан алангаланишдан шу билан фарқ қиладики, ўз-ў
- зидан ёниш ташқи иссиқлик манбаи ҳисобига эмас, балки модданинг ўзида рўй берадиган кимёвий, биологик ёки физик жараёнлар ҳисобига содир бўлади. Қизиганда буғ ва газлар ҳосил қила оладиган ҳамма моддаларнинг ёниш жараёнлари аланга билан кечади. Кокс, графит, пистакўмир, қурум алангасиз ёнади.
Суюқликлар алангаланиш ҳароратларига қараб икки гуруҳга бўлинади: - Суюқликлар алангаланиш ҳароратларига қараб икки гуруҳга бўлинади:
- -алангаланиш ҳарорати 61оС гача бўлган суюқликлар осон алангаланувчи суюқликлар дейилади ва бундай суюқликларни ташиш воситалари ва идишлари «ЛВЖ (легко восплеменяюшиеся жидкости)» қисқартма белги билан таъминланади;
- -алангаланиш ҳарорати 61оС дан юқори бўлган суюқликлар ёнувчи суюқликлар дейилади ва буларни ташиш воситалари ва идишлари «ГЖ (Горючие жидкости)» белгиси билан таъминланади.
Оддий ёнилғилар (углеводородлар ва улар маҳсулотлари) учун ҳаво таркибидаги кислороднинг миқдори 12-14% бўлганда ҳам қийин ёниши мумкин, алангаланишнинг юқори чегараси катта бўлган моддалар(водород, этилен оксидлари, олтингугурт-углерод бирикмаси ва ҳок.) моддалар учун ҳавонинг таркибидаги кислород миқдори 5% бўлса ҳам алангаланиб ёниши мумкин. - Оддий ёнилғилар (углеводородлар ва улар маҳсулотлари) учун ҳаво таркибидаги кислороднинг миқдори 12-14% бўлганда ҳам қийин ёниши мумкин, алангаланишнинг юқори чегараси катта бўлган моддалар(водород, этилен оксидлари, олтингугурт-углерод бирикмаси ва ҳок.) моддалар учун ҳавонинг таркибидаги кислород миқдори 5% бўлса ҳам алангаланиб ёниши мумкин.
- Ёнувчи қаттиқ моддаларнинг алангаланиш тезлиги ва ёниш тезлиги уларнинг солиштирма сиртига боғлиқ бўлади. Ёнувчи газ, буғ, чанглар (ёнувчи суюқликлар буғлари ҳам шу чангларга киритилади) ҳаво кислороди билан аралашиб портловчи аралашмалар ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай чанглар мавжуд бўлиши мумкин бўлган хоналарнинг электр ёритиш қурилмалари қуйидаги кўринишда ўрнатилади:
- -ёритгич включателлари хонадан ташқарига ўрнатилади;
- -ёритгич лампа ва лампочкалар хона ҳавосидан изолясияланган ҳолда ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |