Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Физикавий катталикларнинг Халқаро бирликлар тизими


Download 1.44 Mb.
bet12/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

2.2.Физикавий катталикларнинг Халқаро бирликлар тизими
Биринчи бирликлар тизими метрик тизим бўлиб ҳисобланади, бу ерда, юқорида қайд қилиб ўтилганидек, узунлик бирлиги сифатида метр, оғирлик бирлиги сифатида эса (у пайтларда “оғирлик” ва “масса” тушунчалари фарқланмаган) – килограмм қабул қилинган.
У пайтларда метрик тизимда катталикларнинг бирликлари асосий ва ҳосилавий бирликларга аниқ ажратилмаган.
Бирликлар тизими тушунчаси асосий ва ҳосилавий бирликлар жамланмаси сифатида 1832 йилда немис олими К.Ф. Гаусс томонидан таклиф қилинган. Бу тизимда асосий бирликлар сифатида қуйидагилар қабул қилинган: узунлик бирлиги - миллиметр, масса бирлиги - миллиграмм, вақт бирлиги - секунд. Бу бирликлар тизими абсолют тизим деб аталган.
1881 йилда В. Томсоннинг (Кельвиннинг) таклифи бўйича физикавий катталикларнинг СГС бирликлар тизими қабул қилинган, унинг асосий бирликлари қуйидагилар бўлган: узунлик бирлиги - сантиметр, масса бирлиги - грамм, вақт бирлиги - секунд. Ҳосилавий бирликлар: куч бирлиги – килограмм-куч ва иш бирлиги - эрг. СГС тизимининг ноқулайлиги кўпгина бирликларни уларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш учун бошқа тизимларга қайта ҳисоблашнинг қийинлигидан иборат. СГС тизимидан аниқ фанлар – физика ва астрономияда ҳозирги кунгача фойдаланилади.
XX асрнинг бошларида италиялик олим Джорджи яна бир бирликлар тизимини таклиф қилган, у МКСА номини олган (русча талқинда) ва дунёда етарлича кенг тарқалган. Бу тизимнинг асосий бирликлари: метр, килограмм, секунд, ампер (ток кучининг бирлиги), ҳосилавий бирликлар: куч бирлиги - ньютон, энергия бирлиги - жоуль, қувват бирлиги - ватт.
Ўтган асрда техникада (механика, иссиқлик техникаси) МКГСС бирликлар тизимидан кенг фойдаланилган. Унинг асосий бирликлари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: узунлик бирлиги - метр; куч бирлиги - килограмм-куч ва вақт бирлиги - секунд. Техник тизимнинг энг катта камчилиги шу бўлиб ҳисобланадики, бу тизимда масса бирлиги бошқа тизимлардаги масса бирликлари билан оддий ўнлик нисбатларга эга эмас.
Илм-фаннинг турли соҳаларида фойдаланиладиган кўп сонли бирликлар тизимларининг пайдо бўлиши уларни яратиш ва қўллаш тажрибасини умумлаштириш ва умумлаштирилган бирликлар тизимини ишлаб чиқиш имконини берган.
1960 йилда ўлчовлар ва оғирликлар бўйича XI Бош конференцияда ягона универсал бирликлар тизими қабул қилинган, у «Халқаро бирликлар тизими» (Systeme International), қисқартма SI (СИ) номини олган. Россия Федерациясида СИ бирликлар тизими ГОСТ 8.417 «ДЎТ. Катталикларнинг бирликлари» билан регламентланади. Стандарт асосий бирликларни, қўшимча, ҳосилавий бирликларни, махсус соҳаларда қўллашга йўл қўйиладиган тизимга кирмайдиган бирликларни ўрнатади.
СИ бирликлар тизими еттита асосий бирлик, иккита қўшимча бирлик (2.1 жадвал) ва ҳар бир физикавий катталик учун биттадан зарурий ҳосилавий бирликлар мажмуасидан (2.2 ва 2.3 жадвал) ташкил топган. Асосий бирликлардан учтаси (метр, килограмм ва секунд) механик табиатга эга бўлган ҳосилавий бирликларни яратиш имконини беради. Масалан, куч бирлиги Ньютон бўлиб ҳисобланади: 1 Н = 1 кг • м • с-2; босим бирлиги - Паскаль: 1 Па = 1 кг • м-1 • с-2 ва ҳоказолар. Учта бошқа бирлик механик ҳодисаларга келтирилмайдиган катталиклар учун ҳосилавий бирликларни ҳосил қилиш имконини беради: Ампер - электр ва магнитик катталиклар учун, Кельвин – иссиқлик катталиклари учун, Кандела – фотометрия соҳасидаги катталиклар учун.
Бунчак бирликлари (радиан ва стерадиан) қўшимча бирликлар сифатида киритилган. Бу шу билан боғланадики, бу бирликларни асосий бирликлар сифатида киритиб бўлмайди, чунки бу айланиш билан боғланадиган катталикларнинг ўлчамлилигини (айлананинг ёйи, доиранинг юзаси ва бошқалар) ифодалашни қийинлаштиради. Қўшимча бурчак бирликларини ҳосилавий бирликлар деб ҳам ҳисоблаб бўлмайди, чунки улар асосий бирликларни танлашга боғлиқ бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, узунликнинг ҳар қандай бирликларида ҳам радиан ва стерадианнинг ўлчамлари ўзгармасдан қолаверади.
2.1 жадвал

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling