Инструментал ўлчаш хатолиги – бу ўлчашлар хатолигининг қўлланиладиган ўлчаш воситасининг хатолиги билан шартланадиган таркиб топтирувчисидир.
Тизимли ўлчаш хатолиги – ўлчашнинг натижасининг хатолигининг худди ўша битта физикавий катталикни такрорий ўлчашларда доимий бўлиб қоладиган ёки қонуниятли тарзда ўзгарадиган таркиб топтирувчисидир.
Тасодифий ўлчаш хатолиги – ўлчашнинг натижасининг хатолигининг худди ўша битта физикавий катталикни бир хил диққат билан такрорий ўлчашларда тасодифий тарзда ўзгарадиган таркиб топтирувчисидир.
Субъектив ўлчаш хатолиги – бу ўлчаш хатолигининг операторга боғлиқ бўлган қисмидир.
Ўлчаш услубининг хатолиги – бу тизимли ўлчаш хатолигининг қабул қилинган ўлчаш услубининг мукаммал эмаслиги билан шартланадиган таркиб топтирувчисидир.
Нисбий хатолик – бу ўлчаш хатолигининг ўлчанадиган қийматнинг амалдаги ёки ҳақиқий қийматига нисбати билан ифодаланган ўлчаш хатолигидир.
Келтирилган хатолик – қандайдир бир меъёрланадиган қийматдан фойизларда ифодаланган нисбий қийматдир.
Ўлчаш натижасининг хатолиги (ўлчашнинг хатолиги) – ўлчаш натижасининг ўлчанадиган катталикнинг амалдаги (ҳақиқий) қийматидан четлашиши.
Ўлчаш воситасининг қўшимча хатолиги – ўлчаш воситасининг хатолигининг таркиб топтирувчиси бўлиб, таъсир кўрсатувчи катталикларнинг қайсидир бирининг нормал қийматдан четлашиши ёки унинг нормал қийматлар соҳасининг чегараларидан ташқарига чиқиши оқибатида асосий хатоликка қўшимча равишда вужудга келади.
Тузатма – катталикнинг тизимли хатоликнинг таркиб топтирувчилари истисно қилиш мақсадида тўғирланмаган ўлчаш натижасига киритиладиган қиймати.
ДЎТ нинг ҳуқуқий тагтизими – бу умумий мақсадли йўналишда бирлаштирилган, ўзаро боғланган қонунчилик ва қонун ости ҳужжатлари мажмуасидир.
Ўлчаш прибори – бу ўрнатилган диапазонда физикавий катталикнинг қийматларини олиш учун мўлжалланган ўлчаш воситасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |