Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


боб. ЎЛЧАШЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ………


Download 1.44 Mb.
bet2/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

5 боб. ЎЛЧАШЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ………
5.1. Кўп марталик тўғридан-тўғри ўлчашлар…………………………………
5.2. Бир марталик ўлчашлар…………………………………………………..
5.3. Билвосита ўлчашлар……………………………………………………..
Назорат саволлари……………………………………………………….
6 боб. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ………………………………………….
6.1. Ўлчаш воситаларининг турлари………………………………………….
6.2. Ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари…………………….
6.3. Деталларнинг геометрик параметрларини ўлчаш воситаларини танлаш…
6.4. Силлиқ туташувларнинг деталларини назорат қилиш………………….
6.5. Ўлчаш воситаларининг метрологик ишончлилиги………………………
Назорат саволлари……………………………………………………….
7 боб. ЎЛЧАШ ЖАРАЁНИНИНГ СИФАТИ…………………
Назорат саволлари………………………………………………………..
8 боб. ТЕХНИК ҲУЖЖАТЛАРНИ МЕТРОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ...........................................................................................................
8.1. Умумий ҳолатлар………………………………………………………….
8.2. Ишчи конструкторлик ҳужжатларини метрологик экспертизадан ўтказиш..............................................................................................................….
8.3. Технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш…………
Назорат саволлари……………………………………………………………..
Глоссарий…………………………………………………………………………..
Адабиётлар…………………………………………………………………………
Сўз боши
Машинасозлик маҳсулотларининг зарурий сифат даражасини, демак жаҳон бозорида уларнинг рақобатбардошлилигини кирувчи ва чиқувчи параметрларни тизимли равишда мониторингламасдан ва назорат қилмасдан туриб таъминлаб ва ушлаб туриб бўлмайди, бу муқаррар равишда кўп сонли ўлчашларни бажариш зарурлиги билан боғланади. Шундай қилиб, машинасозлик соҳасининг мутахассиси олдида ўлчаш экспериментини кераклича ташкил қилиш, ўлчашларнинг натижаларига метрология тамойилларига (ўлчашлар, уларнинг бир хиллилигини ва талаб қилинадиган аниқлигини таъминлаш фанлари) ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлов бериш ва тақдим қилиш вазифаси кўндаланг туради. Ишлаб чиқаришни метрология қоидаларидан амалий фойдаланишга асосланган метрологик таъминлаш сифатни бошқариш тизимининг таркибий қисми, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг талаб қилинадиган сифатини таъминлашнинг асосий олд йўлланмаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Қўлланмада мамлакатда метрологик таъминотни ва давлат метрология текшируви ва назоратини Россия Федерациясининг 1993 йил 27 апрельдаги № 4871-1 «Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тўғрисида» ги Қонуни ва 2002 йил 27 декабрдаги № 184-Ф3 «Техник тартибга солиш тўғрисида» ги Федерал Қонун асосида ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилган.
Машинасозлик маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришда машиналар ва уларнинг деталларининг геометрик параметрларини ўлчаш (ўлчамларнинг аниқлиги, жойлашув, юзаларнинг шакллари ва ғадир-будурлиги) улкан роль ўйнайди, кўп жиҳатдан тармоқнинг ривожланиш даражасини белгилаб беради. Шу боис ўқув қўлланмасида маҳсулотларинг геометрик параметрларини ўлчаш ва назорат қилиш услублари ва воситаларини рационал танлаш, конструкторлик ва технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирги кунда ўлчаш маълумотларидан фақатгина маҳсулотларнинг сифат тавсифларининг ўрнатилган талабларга мувофиқлигини текшириш учун эмас, балки технологик жараёнларни бошқариш учун ҳам фойдаланилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, технологик жараёнларни бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг ишончлиги ўлчашларни бажариш сифатига боғлиқ бўлади. Ўқув қўлланмасида ўлчаш жараёнларининг ўзгарувчанлигининг сабаблари таҳлил қилинади ва ўлчашларнинг кўп марталик ўлчашларнинг статистик тавсифларига асосланган сифат кўрсаткичлари кўриб чиқилади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling