Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
МЕТРОЛОГИЯ ВА МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
МЕТРОЛОГИЯ ВА МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1.1.Метрологиянинг тарихий ривожланиши, предмети ва асосий тушунчалари Талаб қилинадиган сифатдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ушбу маҳсулотларнинг у ёки бу сифат кўрсаткичи тўғрисида миқдорий маълумотларга эга бўлиш зарур бўлади. Бундай маълумотларни олишнинг асосий усули ўлчашлар бўлиб ҳисобланади, уларни бажариш натижасида маҳсулотнинг бизни қизиқтирадиган хусусиятларини кўпроқ ёки камроқ аниқлик билан акс эттирадиган ўлчаш натижалари олинади. Ўлчашлар – одам фаолиятининг кўп асрлик тарихга эга бўлган ва савдо-саноат амалиёти ва маиший турмушда мулоқот қилиш тили ва иқтисодий алоқаларнинг зарурий шарти сифатида инсоният жамияти билан биргаликда ривожланаётган энг қадимги турларидан биридир. Биринчи ўлчашлар одам томонидан кузатиладиган предметларни ўзининг танаси ва унинг қисмларининг ўлчамлари билан солиштиришдан иборат бўлган. Бундай ўлчовлардан фойдаланишнинг асоси қадимги фалсафа бўлган, Қадимги юнон файласуфи Протатор «Одам ҳамма анрсанинг ўлчовидир» дея таъкидлаган. Натижада бош бармоқнинг кенглигига тенг бўлган дюйм (дюйм – голландчада бош бармоқни билдиради) оёқ кафтининг узунлигига тенг бўлган фут, аршин (аршин – форсчада тирсакни билдиради) ва бошқалар каби ўлчов бирликлари вужудга келган. Бу ўлчовларнинг ютуқлари кўргазмалилик ва “ҳар доим қўл остида бўлиши” бўлган. Европа ва рус ўлчовларининг манбаси қадимги машҳур цивилизацияларнинг (Ҳиндистон, Хитой, Вавилон, Миср) ўлчовлари бўлган. Вавилонда эрамиздан олдинги II асрда вақт миналарда ўлчанган. Мина (тахминан икки астрономик соат) Вавилонда қабул қилинган сув соатидан сув минаси (500 г атрофида) оқадиган вақт оралиғига тенг бўлган. Сўнгра мина трансформацияланган ва биз учун одатий бўлган минутга айланган. Вавилон суткаси 24 соатдан, 1 соат – 60 минутдан, 1 минут – 60 сониядан иборат бўлган. Вавилон ўлчовлари (узунлик ўлчови – аршин, оғирлик ўлчови – талант) Греция ва Римга, Сўнгра эса Европага кўчиб ўтган. Аршин узунлик ўлчови Русда қадимги рус ўлчови пядь билан тўлдирилган, у аршиннинг 1/4 қисмига тенг бўлган ва ўзида катта одамнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари ўртасидаги масофани тақдим қилган. Хорижий мамлакатлар билан кўпроқ жипс алоқаларни ўрнатиш учун Петр I ўлчовлвр тизимини ислоҳ қилган, уни инглиз ўлчовлар тизимига яқинлаштирган. Бунда дюйм ва фут рус ўлчовлар тизимидан муваффақиятли жой эгаллаган. Аршин (0,71 м) 28 дюймгача узайтирилган. Бунда сажень (2,13 м) ёки 3 аршинга ёки 7 футга бўлинган. Шу сабабли ўтказилган ислоҳотдан кейин анъанавий ўлчовлар ўзининг аҳамиятини заррача ҳам йўқотмаган – савдо-сотиқда аввалгидай аршинлар билан, саноат ва ҳунармандчиликда – дюймлар билан ўлчашган. Бу пайтга келиб метрология фан сифатида шаклланган. Ўлчашларнинг аниқлигини ошириш ва бирликларнинг табиий эталонларини қидириш мақсадида илмий тадқиқотлар ўтказилган. Шкалалар пайдо бўлган. Қонунлаштирувчи метрология ҳужжатлари киритилган. 1736 йилда Россияда Сенатнинг қарорига кўра оғирликлар ва ўлчовлар Комиссияси ташкил қилинган, унинг таркибига Леонард Эйлер ҳам кирган. Комиссия бошланғич ўлчовлар сифатида мис аршин ва ёғоч саженларни тайёрлаган. Моддаларнинг ўлчови сифатида Москвадаги Каменномост (Тошкўприк) қуймакорлик ҳовлисида ишланган пақир қабул қилинган. Кейинчалик физикавий катталикларнинг бирликларини унификациялаш ва уларни аниқлашда тасодифларни истисно қилиш мақсадида Францияда метрик ўлчовлар тизими ишлаб чиқилган, у 1837 йилдан бошлаб Францияда қонуний тарзда жорий қилинган ва кейинги 30 йилда бутун Европага тарқалган. Бу тизимнинг асоси Париж орқали ўтадиган чорак меридианнинг ўн миллиондан бир қисмига тенг бўлган метр бўлиб ҳисобланади. 1841 йилда Петропавловск қальасида биринчи метрология маркази – намунавий ўлчовлар ва оғирликлар Депоси ташкил қилинган, 1875 йилда метрик конвенцияни имзолагандан кейин эса Россия платина-иридийдан ишланган оғирлик бирлигининг эталонлари (№ 12 ва № 26) ва узунлик бирлиги - метрнинг эталонларини (№ 11 ва № 28) олган. Россияда метролигия тизими қонуний тарзда 1918 йилда Халқ Комиссарлари Кенгашининг «Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар метрик тизимини киритиш тўғрисида” ги декрети билан кучга киритилган. Россияда метрологиянинг ривожланишида Д.И. Менделеев томонидан яратилган – метрологик профилдаги дунёда биринчи илмий-тадқиқот институтларидан бири – Бош ўлчовлар ва оғирликлар палатаси катта роль ўйнаган. 1960 йилда ўлчовлар ва оғирликлар бўйича ХI Халқаро конференция Халқаро физикавий катталиклар бирликларининг тизими – СИ тизимини қабул қилган, ҳозирги кунда у дунёнинг 124 тадан ошиқ мамлакатларида қонуний кучга кирган. Ҳозирги кунда Россиянинг етарлича мураккаб тузилишга эга бўлган давлат метрология хизматлари мамлакатда стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги ишларни бевосита Госстандарт томонидан ташкил қилинган илмий-текшириш институтлари, метрология ва стандартлаштириш марказлари (вилоят, ўлка ва республика) ва Давлат стандартлаштириш ва ўлчаш техникаси назоратининг ҳудудий лабораториялари орқали амалга оширмоқда (1.3 пунктга қаралсин). Бош оғирликлар ва ўлчовлар палатаси базасида мамлакатнинг энг юқори илмий муассасаси – Д.И. Менделеев номли Бутунроссия метрология илмий- тадқиқот институти (ВНИИМ) яратилган. Институт лабораторияларида ўлчов бирликларининг давлат эталонлари ишлаб чиқилади ва сақланади, физикавий константалар ва моддалар ва материалларнинг хусусиятлари аниқланади. Институтнинг ишлар тематикаси чизиқли, бурчак, оптик ва фотометрик, акуустик, электр ва магнитик ўлчашлар, оғирлик, зичлик, куч, босим, ёпишқоқлик, қаттиқлик, тезлик, тезланиш ва бошқа бир қатор катталикларни қамраб олади. Мамлакатдаги аҳамияти бўйича иккинчи метрология маркази Бутунроссия физикотехник ва радиотехник ўлчашлар илмий-тадқиқот институти (ВНИИФТРИ) бўлиб ҳисобланади. У радиоэлектроника, вақт ва частоталар хизмати, акустика, атом физикаси, паст ҳароратлар ва юқори босимлар физикасида эталонлар ва аниқ ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Мамлакатнинг метрология хизматини мувофиқлаштириш ва унга илмий-услубий раҳбарлик қилиш Бутунроссия метрология хизмати илмий-тадқиқот институти (ВНИИМС) – амалий метрология ва метрология қонунчилиги соҳасидаги бош ташкилот зиммасига юкланган. Метрологиянинг асосий тушунчалар тизими Д.И. Менделеев номли Бутунроссия метрология илмий-тадқиқот институти (ВНИИМ) томонидан ишлаб чиқилган РМГ 29-99 «ДЎТ. Метрология. Асосий атамалар ва таърифлар» давлатлараро стандартлаштириш бўйича тавсияларда келтирилган. Бу тавсияларга кўра метрология – бу ўлчашлар, уларнинг бир хиллилигини таъминлаш услублари ва воситалари ва талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фандир. Метрология сўзи юнонча «метрон» - ўлчов ва «логос» - таълимот сўзларидан ҳосил бўлган. Метрологиянинг предмети берилган аниқлик ва ишончлилик билан объектлар ва жараёнларнинг хусусиятлари тўғрисидаги миқдорий маълумотларни чиқариб олиш бўлиб ҳисобланади. Метрология воситалари – бу ўлчаш воситалари (ЎВ) ва уларнинг рационал қўлланилишини таъминлайдиган метрологик стандартлар жамланмасидир. Метрологиянинг асосий вазифалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: - ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш; - ўлчашлар назарияси, физикавий катталикларнинг бирликларини қайта яратиш ва уларнинг ўлчамларини узатиш услублари ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; - физикавий катталикларнинг бирликлари, давлат эталонлари ва намунавий ўлчаш воситалари тизимини ўрнатиш; - хатоликлар, ўлчаш воситаларининг ҳолати ва уни назорат қилишни баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш; - назария, услублар, ўлчаш воситалари ва назорат қилишни амалий қўллаш. Метрология учта мустақил ва бир-бирини ўзаро тўлдирадиган қисмларга бўлинади [14]: назарий метрология, қонунлаштирувчи метрология ва амалий метрология. Назарий метрологиянинг предмети метрологиянинг фундаментал асосларини ишлаб чиқиш бўлиб ҳисобланади. Қонунлаштирувчи метрологиянинг предмети физикавий катталикларнинг бирликлари, эталонлар, ўлчаш услублари ва воситаларини қўллашнинг жамият манфаатлари йўлида ўлчашларнинг бир хиллилиги ва зарурий аниқлигини таъминлашга йўналтирилган мажбурий техник ва юридик талабларини ўрнатиш бўлиб ҳисобланади. Амалий метрологиянинг предмети назарий метрологиянинг ишланмалари ва қонунлаштирувчи метрологиянинг қоидаларини амалий қўллаш масалалари бўлиб ҳисобланади. Метрологиянинг асосий вазифаларидан бири ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Ўлчашларнинг бир хиллилиги ўлчашларнинг шу билан характерланадиган ҳолати сифатида таърифланадики, бунда ўлчашларнинг натижалари уларнинг ўлчамлари белгиланган оралиқларда бирламчи эталонлар билан қайта яратиладиган бирликларнинг ўлчамларига тенг бўладиган, ўлчашлар натижаларининг хатоликлари эса берилган эҳтимоллик билан маълум бўладиган ва ўрнатилган чегаралардан ташқарига чиқмайдиган қонуний бирликларда ифодаланади. Ҳар қандай ўлчашнинг натижаси фақатгина унга ўлчашлар хатолигини баҳолаш ҳамроҳлик қилган тақдирда аҳамиятга эга бўлади. Шу билан биргаликда фақатгина ўлчашни бажариш ва натижанинг хатолигини баҳолашни билиш эмас, балки талаб қилинадиган аниқликни таъминлаш ва хатоликни минимумга келтириш учун ўлчаш процедурасини режалаштириш ва амалга ошириш ҳам муҳим бўлади. Ўлчашларнинг аниқлиги – бу ўлчашларнинг натижаларининг ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қийматига қанчалик яқинлигини акс эттирадиган сифатдир. Аниқликни миқдорий баҳолаш ўлчашларнинг хатолиги ёрдамида амалга оширилади. Ўлчашларнинг хатолиги – ўлчаш натижасининг ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қийматидан четлашишидир. Ўлчашларни бажаришда интилиш зарур бўладиган аниқлик даражаси техник ва иқтисодий мақсадга мувофиқлик критерийлари билан белгиланиши лозим. Маълумки, ўлчашлар аниқлигини икки мартага ошириш ўлчашнинг ўзини бир неча мартага қимматлаштиради. Шу билан биргаликда, ишлаб чиқаришда ўлчаш аниқлигининг зарурий даражадан пасайиши яроқсиз маҳсулот чиқишига олиб келади. Илм-фан, техника ва янги технологиялар ривожланиши билан ўлчашлар янгидан-янги физикавий катталикларни қамраб олмоқда, ўлчашлар диапазони физикавий катталикларнинг ўта кичик қийматларини ўлчаш томонга ҳам, жуда катта қийматларини ўлчаш томонга ҳам қараб кенгаймоқда. Ўлчашларнинг аниқлигига қўйиладиган талаблар узлуксиз равишда ошмоқда. Масалан, нанотехнологияларнинг ривожланиши (контактсиз силлиқлаш, электрон литография ва бошқалар) деталларнинг ўлчамларини бир неча нанометргача аниқлик билан олиш имконини беради, бу ўлчаш маълумотларнинг сифатига нисбатан тегишли талабларни қўяди. Ўлчаш маълумотларининг сифати технологик жараёнларнинг метрологик таъминланиш даражаси билан белгиланади. Метрологик таъминлаш – ўлчашларнинг бир хиллилиги ва талаб қилинадиган аниқлигини таъминлаш учун зарур бўладиган илмий ва ташкилий асослар, техник воситалар, қоидалар ва меъёрларни ўрнатиш ва қўллашдир. Метрологик таъминлаш Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими ва бошқа қўллаш мажбурий бўлган меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling