Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet14/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

2.2 мисол. МКГСС тизимидаги куч бирлиги – килограмм-кучни Ньютонларда ифодалаш зарур.
Тажриба фактлари маълум: а) 1 кг массага эга бўлган жисм 1Н куч таъсири остида 1 м/с2 тезланиш олади, б) худди ўша жисм 1 килограмм-кучга тенг бўлган оғирлик кучи таъсири остида эркин тушишда 9,81 м/с2 тезланиш олади.
Шундай қилиб, жисмга 1 кг-куч билан бериладиган тезланиш худди ўша жисмга 1Н куч билан бериладиган тезланишдан 9,81 марта катта. Шундан келиб чиққан ҳолда, 1 кг-куч 1Н кучдан 9,81 марта катта, яъни 1 кг-куч = 9,81 Н.
2.3 мисол. Тизимсиз бирлик техник атмосферани (1 ат) паскалларда ифодалаш зарур.
Аниқланишича 1 ат = 1 кг-куч/см2.
Тенгликнинг ўнг қисмидаги килограмм-кучни Ньютонларда, сантиметрни метрларда ифодалаш билан қуйидагини оламиз:
1 ат = 9,81 Н/(10-2 м)2 = 9,81 Н/10-4 м2= 9,81•104 Н/м2.
Бироқ 1 Па = 1 Н/м2, шундан келиб чиққан ҳолда 1 ат = 9,81 • 104 Па.
2.4 мисол. Қувватнинг тизимсиз бирлиги от кучини (о.к) ваттларда ифодалаш зарур.
Аниқланишича
1 о.к = 75 кг-куч • м/с.
Тенгликнинг ўнг қисмида килограмм-кучни Ньютонларда ифодалаш билан қуйидагини оламиз:
1 о.к = 75 • 9,81 Н м/с = 736 Н • м/с = 736 Дж/с.
1 Дж/с = 1 Вт бўлганлиги сабабли, 1 о.к = 736 Вт.
2.4. Бирликларнинг белгиланишларини ёзишнинг асосий қоидалари
ГОСТ 8.417 га мувофиқ физикавий катталикларнинг бирликларини белгилаш қуйидаги қоидалар бўйича амалга оширилади:
1. Катталикларнинг қийматларини ёзишда бирликларни ҳарфлар билан ёки махсус белгилар билан (...o, ...', ...") белгилаш қўлланилади, бунда ҳарфли белгилашларнинг иккита тури ўрнатилган: халқаро (лотин ёки грек алфавитининг ҳарфларидан фойдаланиш билан) ва русча (рус алфавитининг ҳарфларидан фойдаланиш билан).
2. Бирликларнинг белгиланишлари фақатгина катталикларнинг сонли қийматларидан кейин қўлланилади ва улар билан бир қаторга жойлаштирилади (кейинги қаторга бўғин кўчирилмайди). Бирликларнинг ҳарфли белгиланиши тўғри шрифт билан ёзилади ва бирликнинг белгиланишида қисқартириш белгиси сифатида нуқта қўйилмайди, бирликларнинг номланишига кирадиган – бироқ ўзлари бирликларнинг номлари бўлиб ҳисобланмайдиган сўзлар бундан мустасно. Масалан, м.а.б. (массанинг атом бирлиги). Сонли қийматнинг охирги рақами билан белгиланиш ўртасида оралиқ (пробел) қолдирилади. Масалан, 100 кВт; 9,81 Н; 20 oС деб ёзиш лозим бўлади. Қаторнинг устидаги белгилар бундан мустасно: 90o – тўғри ва 90 o - нотўғри
3. Уларнинг номлари олимларнинг фамилиясидан ҳосил қилинган бирликларнинг белгилари бош ҳарф билан ёзилади, масалан куч бирлиги - Ньютон (Н), қувват бирлиги - ватт (Вт).
4. Мураккаб ҳосилавий бирликларни белгилашда бирликларнинг ҳосилага кирадиган ҳарфли белгилари ўрта чизиқда кўпайтириш белгиси сифатидаги нуқталар билан ажратилади. Ушбу мақсад учун «х» белгисидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Масалан, тўғри ёзув: N • m, Н • м; А • m2, А • м2; Ра • s, Па • с; нотўғри ёзув: Nm, Нм; Аm2; А x м2; Pas, Пас.
Агар бу англашилмовчиликни келтириб чиқармаса, ҳосилага кирадиган бирликларнинг ҳарфли белгиларини оралиқлар билан ажратишга йўл қўйилади. Бирликларнинг нисбатларини ҳарфли белгилашларда бўлиш белгиси сифатида фақатгина битта қийшиқ ёки горизонтал чизиқдан фойдаланилади. Қийшиқ чизиқ қўлланилганда сурат ва махраждаги бирликларнинг белгилари бир қаторга жойлаштирилади, махраждаги бирликларнинг белгиларининг кўпайтмаси қавс ичига олинади, масалан, Вт/(м • К).
5. Катталикнинг сонли қийматида ўнлик улуш мавжуд бўлганда бирликнинг белгиси ҳамма рақамлардан кейин ёзилади. Масалан, тўғри ёзиш: 423,06 m, 423,06 м, 5,758° ёки 5°45,48', 5°45'28,8", нотўғри ёзиш: 423 m 06, 423 м, 06, 5°758 ёки 5°45',48; 5°45'28",8.
6. Катталикларнинг қийматлари энг чекка четлашишлар билан кўрсатилганда энг чекка четлашишларни кўрсатадиган сонли қийматлар қавс ичига олинади, бирликнинг белгиси эса қавсдан кейин жойлаштирилади ёки бирликнинг белгиси катталикнинг сонли қиймати ва унинг энг чекка четлашиш қийматидан кейин ёзилади. Масалан: тўғри ёзиш: (100,0 ± 0,1) kg; (100,0 ± 0,1) кг; 50 g ± 1 g; 50 г ± 1 г; нотўғри ёзиш: 100,0 ± 0,1 kg; 100,0 ±0,1 кг; 50+ 1 g; 50+ 1 г.
7. Ҳарфли белгиларни жадваллар ва хулосаларнинг графаларининг сарлавҳалари ва қаторларининг номларида, шунингдек формулалардаги бирликларнинг белгиларига тушунтиришларда қўллашга йўл қўйилади. Бирликларнинг белгиларини катталиклар ва уларнинг ҳарфлар билан тақдим қилинган сонли қийматлари ўртасидаги боғланишларни ифодалайдиган формулалар билан бир қаторга жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Масалан, бир жинсли жисмнинг формуласини тўғри ёзиш:
,
Бу ерда - жисмнинг зичлиги, кг/м3; mжисмнинг массаси, кг; V – жисмнинг ҳажми, м3.
Нотўғри ёзиш:
кг/м3,
Бу ерда m- жисмнинг массаси, кг; V- жисмнинг ҳажми, м3.
8. Иккита ёки ундан кўп бирликдан ташкил топадиган ҳосилавий бирликни кўрсатишда бирликларнинг ҳарфли белгилари ва номларини комбинациялашга, яъни бир бирликлар учун белгиларни, бошқалари учун номларни кўрсатишга йўл қўйилмайди. Масалан, тезликни ўлчаш натижасини тўғри ёзиш - 80 км/с ёки соатига 80 километр, нотўғри ёзиш - 80 км/соат ёки бир соатда 80 км.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling