Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 БОБ ФИЗИКАВИЙ КАТТАЛИКЛАРНИНГ БИРЛИКЛАРИНИ ҚАЙТА ЯРАТИШ ВА УЛАРНИНГ ЎЛЧАМЛАРИНИ УЗАТИШ 3.1.Физикавий катталикларнинг эталонлари тўғрисида тушунча
Назорат саволлари
1. Физикавий катталикларга таъриф беринг. 2. Физикавий катталикнинг ўлчамлилиги қандай белгиланади? 3. Физикавий катталикнинг ўлчами нима? 4. Ўлчашнинг асосий тенгламасини келтиринг. 5. Физикавий катталикнинг шкаласига таъриф беринг. 6. Шкалаларнинг асосий типларини айтинг. Шкалалардан фойдаланишга мисоллар келтиринг. 7. Физикавий катталикларнинг бирликлар тизимига таъриф беринг. 8. Физикавий катталикларнинг Ҳалқаро бирликлар тизимининг асосий бирликларини айтинг. 9. Физикавий катталикларнинг Халқаро бирликлар тизимининг ҳосилавий бирликларига мисоллар келтиринг. 10. Физикавий катталикнинг когерент ҳосилавий бирлиги нима? 11. Уларнинг номлари олимларнинг фамилияларидан ҳосил қилинган бирликларнинг белгилари қандай ёзилади? Мисоллар келтиринг. 12. Қайси тизимсиз бирликларга СИ тизимининг бирликлари билан тенг қўланилишга рухсат берилган? 3 БОБ ФИЗИКАВИЙ КАТТАЛИКЛАРНИНГ БИРЛИКЛАРИНИ ҚАЙТА ЯРАТИШ ВА УЛАРНИНГ ЎЛЧАМЛАРИНИ УЗАТИШ 3.1.Физикавий катталикларнинг эталонлари тўғрисида тушунча Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш учун бирликнинг худди ўша битта катталикни ўлчайдиган мавжуд барча ўлчаш воситалари у бўйича градуировкаланган тенглиги бўлиши лозим. Бунга ихтисослаштирилган муассасаларда физикавий катталикларнинг ўрнатилган катталикларини аниқ қайта яратиш ва сақлаш, ва уларнинг ўлчамларини қўлланиладиган ўлчаш воситаларига узатиш йўли билан эришилади. Физикавий катталикнинг бирлигини қайта яратиш – бу физикавий катталикнинг бирлигини давлат бирламчи эталони ёрдамида мамлакатда энг юқори аниқлик билан моддийлаштириш бўйича операциялар жамланмасидир. Бирликнинг ўлчамини узатиш – физикавий катталикнинг бирлигининг қиёсланадиган ўлчаш воситасида сақланадиган ўлчамини бирликнинг эталон билан қайта яратиладиган ёки эталонда сақланадиган ўлчамига келтиришдир, бу операция ўлчаш воситаларини қиёслашда (калибрлашда) амалга оширилади. Бирликнинг ўлчами узатиш босқичларининг қиёслаш схемаси билан ўрнатилган сонига мувофиқ “тепадан-пастга” узатилади. Бирликни сақлаш – бирликнинг берилган ўлчаш воситасига хос бўлган ўлчамининг вақтда ўзгармаслигини таъминлайдиган операциялар жамланмасидир. ГОСТ 8.057 «Физикавий катталикларнинг бирликларининг эталонлари. Асосий тушунчалар» га мувофиқ физикавий катталикнинг бирлигининг эталони – бирликни қайта яратиш ва (ёки) сақлаш ва қиёслаш схемаси бўйича қуйида турадиган ўлчаш воситаларига узатиш учун мўлжалланган ва ўрнатилган тартибда эталон сифатида тасдиқланган ўлчаш воситасидир (ёки ўлчаш воситалари мажмуасидир). Эталоннинг конструкцияси, унинг хусусиятлари ва бирликни қайта яратиш усули берилган физикавий катталикнинг табиати ва берилган ўлчашлар соҳасида ўлчаш техникасининг ривожланганлик даражаси билан белгиланади. Эталон ҳеч бўлмаганда бир-бири билан чамбарчас боғланган учта асосий аломат – ўзгармаслик, қайта яралувчанлик ва таққосланувчанликка эга бўлиши лозим [17]. Ўзгармаслик – эталоннинг у томонидан қайта яратиладиган бирликни узоқ вақт оралиғи давомида ўзгартирмасдан ушлаб туриш хусусиятидир. Қайта яралувчанлик – физикавий катталикнинг бирлигини ўлчаш техникасининг амалдаги даражаси учун энг кичик хатолик билан қайта яратиш (унинг назарий аниқланиши асосида) имкониятидир. Бунга тизимли хатоликларни аниқлаш ва тегишли тузатмаларни киритиш йўли билан хатоликларни истисно қилиш мақсадида эталонни доимий тадқиқ қилиш йўли билан эришилади. Таққосланувчанлик – қиёслаш схемаси бўйича қуйида турувчи бошқа ўлчаш воситасининг эталони билан, биринчи навбатда иккиламчи эталонлар билан мавжуд ўлчаш техникаси учун энг юқори аниқликда таққослаш имкониятидир (3.3 пунктга қаралсин). Россия Федерациясининг эталон базасини давлат бирламчи ва иккиламчи эталонлар жамланмаси ташкил қилади (3.1 расм), улар мамлакатда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Миллий эталонлар Бирламчи эталонлар Давлат эталонлари РФ нинг эталон базаси Иккиламчи эталонлар Метрологик мўлжалланиши бўйича Тури бўйича Эталон-гувоҳлар Битталик эталонлар Таққослаш эталонлари Гуруҳий эталонлар Эталон-нусхалар Эталон тўпламлари Ишчи эталонлар 3.1 расм. Мамлакатнинг эталон базасини ташкил қиладиган эталонларнинг таснифи Бирламчи эталон – бирликни мамлакатда энг юқори бўлган (шу бирликнинг бошқа эталонларига нисбатан) аниқлик билан қайта яратишни таъминлайдиган эталондир. Давлат ҳудудида бунга вакил қилинган давлат органининг қарори билан бошланғич эталон сифатида тан олинган эталон давлат бирламчи эталони деб аталади. Давлат эталонлари таркибига улар ёрдамида физикавий катталикнинг бирлиги қайта яратиладиган ва (ёки) сақланадиган, ўлчашларнинг шартлари ва бирликнинг қайта яратиладиган ёки сақланадиган ўлчамининг ўзгармаслиги назорат қилинадиган ўлчаш воситалари киритилади. Давлат эталони тушунчаси билан миллий эталон тушунчаси мос тушади. Миллий эталон атамаси алоҳида давлатларга тегишли бўлган эталонлар, халқаро эталонлар билан таққослаш зарур бўлган ҳолларда ёки бир қатор мамлакатларнинг эталонларини “айланма таққослаш” ни ўтказишда қўлланилади. Халқаро эталонлар Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюросида сақланади. Бирламчи эталонлар жуда қиммат ускуна бўлиб ҳисобланади, уларга катта юклама бериш мумкин эмас. Шу сабабли бирламчи эталонларнинг сақланишини текшириш ва бирликларнинг ўлчамларини мамлакатда қўлланиладиган барча ўлчаш воситаларига узатиш учун иккиламчи эталонлардан фойдаланилади. Иккиламчи эталон – бирликнинг ўлчамини бевосита ушбу бирликнинг бирламчи эталонидан олган эталондир. Иккиламчи эталонлар метрологик мўлжалланиши бўйича эталон-гувоҳлар, эталон-нусхалар, таққослаш эталонлари ва ишчи эталонларга бўлинади. Эталон-гувоҳ – давлат бирламчи эталонининг сақланиши ва ўзгармаслигини текшириш ва у ишдан чиққан ёки йўқолган тақдирда уни алмаштириш учун мўлжалланган. Ҳозирги кунда фақатгина килограмм эталони эталон-гувоҳга эга. Унинг асосий мўлжалланиши – асосий эталоннинг ўзгармаслигини назорат қилиш имкониятини таъминлашдан иборат. Таққослаш эталони – иккиламчи эталон бўлиб, у ёки бу сабабга кўра бир-бири билан бевосита таққослаб бўлмайдиган эталонларни таққослаш учун қўлланилади. Таққослаш эталонига вольтнинг давлат эталонини Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюросининг эталони билан таққослаш учун фойдаланиладиган нормал элемент хизмат қилиши мумкин. Эталон-нусха – иккиламчи эталон бўлиб, бирликнинг ўлчамларини ишчи эталонларга узатиш учун мўлжалланган. Эталон-нусха ўзида фақатгина метрологик мўлжалланиши бўйича давлат эталонининг нусхасини тақдим қилади, ҳар доим ҳам унинг физикавий нусхаси бўлиб ҳисобланавермайди. Ишчи эталон – бирликнинг ўлчамини ишчи ўлчаш воситаларига узатиш учун мўлжалланган эталондир. Бу – энг кенг тарқалган эталонлардир. Физикавий катталикларни ўлчашларнинг аниқлигини ошириш мақсадида ишчи эталонлар кўпгина ҳудудий метрология органлари ва вазирликлар ва идораларнинг лабораторияларида қўлланилади. Ишчи эталонлар зарурат бўлганда қиёслаш схемасига мувофиқ уларнинг бир-бирига бўйсуниш тартибини белгилайдиган 1, 2 ва ҳоказо разрядларга бўлинади. Масалан, саноатда узунликни қайта яратиш учун ясси-параллел узунлик уч ўлчовларидан фойдаланилади, улар аттестация натижаларига кўра 5 та разрядга бўлинади (6.1 пунктга қаралсин). Иккиламчи эталонлар ўлчаш воситалари мажмуаси, битталик эталонлар, эталонлар тўплами ва гуруҳий эталонлар кўринишида амалга оширилиши мумкин. Битталик эталон – бирликни қайта яратиш ва (ёки) сақлаш учун унинг таркибида битта ўлчаш воситаси (ўлчов, ўлчаш прибори, эталон қурилмаси) бўлган эталондир. Гуруҳий эталон – унинг таркибига битта тип, номинал қиймат ёки ўлчашлар диапазонига эга бўлган, бирликни қайта яратиш ёки уни сақлаш аниқлигини ошириш учун биргаликда қўлланиладиган ўлчаш воситалари жамланмаси киради. Эталон тўплами – бирликни кўрсатилган воситаларнинг диапазонларининг бирлашмасини тақдим қиладиган диапазонда қайта яратиш ва (ёки) сақлаш имконини берувчи ўлчаш воситалари жамланмасидан ташкил топади. Эталон тўпламлари физикавий катталикнинг қийматларининг маълум бир соҳасини қамраб олиш зарур бўлган ҳолларда яратилади. Эталон жамланмасига узунлик уч ўлчовлари мисол бўлиб хизмат қила олади. Бошланғич эталон – энг юқори метрологик хусусиятларга эга бўлган (берилган лаборатория, корхона, ташкилотда), бўйсунувчи эталонлар ва мавжуд ўлчаш воситаларига бирликнинг ўлчамлари ундан бериладиган эталондир. Мамлакатда бошланғич эталон бўлиб бирламчи эталон, Республика, минтақа, вазирлик (идора) ёки корхона учун иккиламчи эталон ёки ишчи эталон хизмат қилиши мумкин. Вазирлик (идора) учун бошланғич эталон бўлиб ҳисобланадиган иккиламчи ёки ишчи эталон кўпинча идоравий эталон деб аталади. Эталонларнинг сони доимий бўлиб ҳисобланмайди, у мамлакат иқтисодиётининг эҳтиёжларига боғлиқ равишда ўзгаради. Одатда уларнинг сони вақтда ортади, бу ишчи ўлчаш воситаларининг доимий ривожланиши билан шартланади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling