Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Давлат қиёслаш схемасининг умумий кўриниши


Download 1.44 Mb.
bet18/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

3.2. Давлат қиёслаш схемасининг умумий кўриниши

4-разрядли ясси-параллел узунлик уч ўлчовлари (0,1 … 100 ) мм
∆ = (0,2 + 2 L) мкм



Тўғридан-тўғри ўлчашлар




Штанген-ускуна
(0… 2500) мм
∆ = (0,03 … 0,2) мм

МК типидаги микрометрлар
(0 … 600) мм
∆ = (0,002 … 0,008) мм

Микрометрик чуқурлик ўлчагичлар
(0 … 150) мм
∆ = (0,005 … 0,01) мм



3.3 расм. Узунликни ўлчаш воситалари учун маҳаллий қиёслаш схемаси:
∆ − ўлчаш воситасининг хатолиги, L – узунликнинг сонли қиймати, метрларда
3.4. Ўлчаш воситаларини калибрлаш
Давлат метрология текшируви ва назорати мажбурий бўлиб ҳисобланмайдиган фаолият сфераларида ўлчаш воситасининг метрологик созлигини таъминлаш учун калибрлаш қўлланилади.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш – берилган ўлчаш воситасининг ҳақиқий метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида катталикнинг берилган ўлчаш воситаси ёрдамида олинган қиймати билан эталон ёрдамида аниқланган қиймати ўртасидаги ўзаро нисбатни ўрнатадиган операциялар жамланмасидир.
Калибрлаш натижалари ўлчанадиган катталикнинг ўлчаш воситалари кўрсатадиган ҳақиқий қийматларини ёки ўлчаш воситаларининг кўрсатишларига тузатмаларни аниқлаш, ёки бу ўлчаш воситаларининг хатолигини баҳолаш имконини беради [2]. Калибрлашда бошқа метрологик тавсифларни ҳам аниқлаш мумкин. Ўлчаш воситаларини калибрлашнинг натижалари ўлчаш воситасига босиладиган калибрланганлик белгиси ёки калибрланганлик тўғрисида гувоҳнома билан, шунингдек эксплуатация ҳужжатларига ёзиш билан шаҳодатланади.
Калибрланганлик тўғрисида гувоҳнома ўзида ўлчаш воситасини калибрлаш факти ва унинг натижаларини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим қилади, у калибрлашни амалга оширган ташкилот томонидан берилади.
Калибрлашнинг қиёслашдан биринчи фарқи, таърифлардан келиб чиқишича – уни бажарувчининг белгиланмаганлигидир. Иккинчи фарқ шундан иборатки, қиёслаш ўлчаш воситасининг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги саволга бир қийматли жавоб бериши лозим, калибрлаш эса метрологик тавсифларнинг ҳақиқий қийматларини ва (ёки) ўлчаш воситасининг қўллаш учун яроқлилигини аниқлашни кўзда тутади. Калибрлаш натижалари асосида ўлчаш воситаси ҳатто унинг реал метрологик тавсифлари синовлардан ўтказиш пайтида ўрнатилган йўл қўйиладиган қийматлардан ташқарига чиққан тақдирда ҳам, берилган конкрет технологик жараёнда қўллаш учун яроқли деб топилиши мумкин.
Калибрлаш ишларини бажариш учун Россия калибрлаш тизими (РСК) – давлат метрология текшируви ва назоратига тортилмайдиган сфераларда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлашга йўналтирилган калибрлаш ишларини амалга оширадиган ва калибрлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказишга қўйиладиган талабларга мувофиқ фаолият юритадиган фаолият субъектлари жамланмаси ташкил қилинган. Россия калибрлаш тизими ПР 50.2.016-94 ва ПР 50.2.017-95 қоидалари билан регламентланади.
РСК фаолиятининг асосий йўналишлари:
− юридик шахсларнинг метрология хизматларини калибрлаш ишларини ўтказиш ҳуқуқига аккредитациялашни амалга оширадиган органларни рўйхатга олиш;
− юридик шахсларнинг метрология хизматларини калибрлаш ишларини ўтказиш ҳуқуқига аккредитациялаш;
− ўлчаш воситаларини калибрлаш;
− РСК нинг асосий тамойиллари ва қоидаларини ўрнатиш, унинг фаолиятини ташкилий, услубий ва информацион таъминлаш;
− аккредитацияланган метрология хизматлари томонидан калибрлаш ишларини ўтказишга қўйилган талабларга риоя қилинишини инспекцион назорат қилиш.
РСК нинг ташкилий тузилиши 3.4 расмда келтирилган.
Расм келтирилади.
3.4 расм. Россия калибрлаш тизимининг тузилиши.
Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси (тепадан-пастга, чапдан-ўнгга):
РСК нинг илмий-услубий маркази
Ростехтартибгасолиш
РСК нинг марказий органи
РСК нинг Кенгаши
Аккредитациялаш органларини рўйхатга олиш
Аккредитациялайдиган органлар (давлат илмий метрология марказлари, давлат метрология хизмати органлари)
Аккредитациялаш
Юридик шахсларнинг калибрлаш ишларини ўтказиш ҳуқуқига аккредитацияланган метрология хизматлари
Калибрлаш
Ўлчаш воситалари
РСК нинг таркибига қуйидагилар киради:
− юридик шахсларнинг катталикларнинг бирликларининг давлат эталонларига бўйсундирилган эталонлардан фойдаланиш билан калибрлаш ишларини ўтказиш ҳуқуқига аккредитацияланган метрология хизматлари;
− РСК да аккредитациялайдиган орган сифатида рўйхатдан ўтган, юридик шахсларнинг метрология хизматларини ўлчаш воситаларини калибрлаш ҳуқуқига аккредитациялаш ҳуқуқига эга бўлган Давлат илмий метрология марказлари, Ростехтартибгасолишнинг метрология институтлари, Давлат метрология хизмати органлари;
− РСК нинг марказий органи бўлиб ҳисобланадиган, РСК субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган РФ Ростехтартибгасолиш;
− Бутунроссия метрология хизмати илмий-тадқиқот институти, РСК нинг фаолиятини ташкилий, услубий ва информацион таъминлаш функцияларини амалга оширади;
− РСК нинг Кенгаши – РСК нинг марказий органининг РСК фаолиятининг техник сиёсати масалалари бўйича қарорларининг лойиҳаларини шакллантириш ва муҳокама қилиш учун Ростехтартибгасолиш томонидан ташкил қилинган.
РСК Кенгашининг аъзолари аккредитациялайдиган органларнинг раҳбарлари, аккредитацияланган метрология хизматларининг раҳбарлари, халқ хўжалигининг соҳалари ва корхоналарнинг вакиллари, илмий тадқиқот институтлари ва бирлашмаларининг вакиллари, шунингдек РСК дан манфаатдор бўлган бошқа жамиятлар ва бирлашмаларнинг вакиллари бўлиши мумкин. РСК субъектларининг бутун фаолияти шартнома асосида амалга оширилади.
Аккредитацияланган метрология хизматларига қўйиладиган талабларнинг бажарилишини назорат қилиш берилган жойдаги давлат метрология хизмати органи томонидан амалга оширилади. Аккредитациялаш органи шунингдек ўзининг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ички аудит ва даврий тафтишларни ҳам амалга оширади.
Калибрлаш ишларини бажарадиган ташкилот қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
− қиёсланган ва идентификацияланган калибрлаш воситалари – калибрлашда ўрнатилган қоидаларга мувофиқ қўлланиладиган эталонлар, қурилмалар ва бошқа ўлчаш воситалари. Улар бирликларнинг ўлчамини давлат эталонларидан калибрланадиган ўлчаш воситасига узатиш учун хизмат қилади;
− калибрлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказишни регламентлайдиган долзпрб ҳужжатлар. Уларга аккредитациялаш ҳужжатлари, ўлчаш воситаларининг ҳужжатлари, ўлчаш воситаларини калибрлаш ҳужжатлари, ДЎТ нинг калибрлашга берилган меъёрий ҳужжатлари, калибрлаш процедураси ва унинг маълумотларидан фойдаланиш ҳужжатлари киради;
− касбий тайёргарлик кўрган малакали ходимлар;
− меъёрий талабларга жавоб бера оладиган хоналар.
Калибрлаш натижалари ўлчаш воситасига босиладиган калибрлаш белгиси ёки калибрланганлик тўғрисида гувоҳнома бериш, шунингдек эксплуатация ҳужжатларига ёзиш билан шаҳодатланади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling