Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


расм. Дифференциал услуб билан (ўлчов билан солиштириш билан) деталнинг чизиқли ўлчамини ўлчаш схемаси


Download 1.44 Mb.
bet21/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

4.2 расм. Дифференциал услуб билан (ўлчов билан солиштириш билан) деталнинг чизиқли ўлчамини ўлчаш схемаси: 1 – узунликнинг уч ўлчовлари блоги, 2 – ўлчанадиган деталь, 3 – ўлчаш головкаси, 4 – штатив, 5 – қиёслаш плитаси.
x катталикнинг қиймати тўғрисида прибор билан ўлчанадиган ∆x = x - xM, x = xM + ∆x фарқ бўйича фикр юритиш мумкин. Агар ўлчанадиган катталик ва ўлчов билан қайта яратиладиган катталик бир-биридан кам фарқ қилса, бу услуб ўта аниқ ўлчаш натижасини бериши мумкин. Дифференциал услубнинг бир тури нолли услуб бўлиб ҳисобланади.
Нолли услуб (ёки тўлиқ мувозанатлаш услуби) – ўлчов билан таққослаш услуби бўлиб, бунда ўлчовнинг таққослайдиган қурилмага кўрсатадиган таъсири нолга келтирилади. Бундай ҳолда ўлчанадиган катталикнинг қиймати ўлчовнинг қийматига тенг деб қабул қилинади.
Нолли услубга тарозида тортиш мисол бўла олади, бунда тарозининг бир палласига mx массали тортиладиган юк қўйилади, бошқасига – m0 массали эталон юклар тўплами қўйилади (4.3, а расм).
Ўрнига қўйиш услуби шундан иборатки, бунда ўлчаш қурилмасида ўлчанадиган катталикнинг ўрнига ўлчов билан қайта яратиладиган қандайдир бир маълум катталик қўйилади. Ўрнига қўйиш услубининг афзаллиги шундан иборатки, ўлчанадиган ва ўлчов билан қайта яратиладиган катталик ўлчаш приборининг худди ўша битта қисмига кетма-кет – бир-бирининг изидан киритилади, натижада катталикнинг қидирилаётган қиймати приборнинг кўрсатишларининг нисбатлари бўйича аниқланади, бу ўлчашлар хатолигининг анчагина камайишига олиб келади.

4.3 расм. Тортиш схемаси: а – нолли услуб бўйича; б – ўрнига қўйиш услуби бўйича
Ўрнига қўйиш услубига пружинали тарозида иккита приём билан тортиш мисол бўла олади (4.3, б расм). Аввал тарозининг палласига тортиладиган масса қўйилади ва тарози кўрсаткичининг ҳолати қайд қилинади, сўнгра mx массанинг ўрнига m0 массали тош қўйилади, у тарозининг кўрсаткичи худди биринчи ҳолатдаги каби ҳолатда бўладиган қилиб танланади. Бундай ҳолда mx= m0 бўлади.
Мос келишлар услубида ўлчанадиган катталик билан ўлчов билан қайта яратиладиган катталик ўртасидаги фарқ шкалалардаги белгилар ёки даврий сигналларнинг мос келишидан фойдаланиш билан ўлчанади.
Мос келишлар услубининг тамойили бўйича бир қатор ўлчаш приборларининг, масалан штанген-ускуналарнинг таркибига кирадиган нониус яратилган.
Ўлчаш услубини танлашда ўлчаш услубининг қабул қилинган ўлчаш модели ва услубининг мукаммал эмаслиги билан шартланадиган хатолиги ўлчашнинг натижаловчи хатолигига сезиларли таъсир кўрсатмаслигига эришиш зарур бўлади. Қоидага кўра, услубий хатолик ўлчашнинг йиғинди хатолигидан 30 % дан ошмаслиги лозим [17]. Ўлчаш услубини танлашда иқтисодий жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади – ўлчаш услубининг аниқлигини ҳаддан зиёд ошириш, қоидага кўра, ошиқча харажатларга олиб келади.
Объект билан боғланиш бўйича контактли ва контактсиз ўлчаш услуби фарқланади.
Контактли ўлчашлар услуби – приборнинг сезувчан элементи ўлчанадиган объект билан контактга киришишига асосланадиган ўлчашлар услубидир. Бунга тешикнинг диаметрини нутрометр билан ўлчаш мисол бўла олади.
Контактсиз ўлчашлар услуби - приборнинг сезувчан элементи ўлчанадиган объект билан контактга киришмаслигига асосланадиган ўлчашлар услубидир. Бунга юзанинг ғадир-будурлик параметрларини микроинтерферометр ёрдамида ўлчаш мисол бўла олади.
Ўлчашларнинг натижаларига ишлов беришда ўлчашлар бир марталик ёки кўп марталик, тенг ёки тенг бўлмаган аниқликда бўлиб ҳисобланиш-ҳисобланмаслигини билиш муҳим бўлади.
Бир марталик ўлчаш – бир марта бажариладиган ўлчашдир. Масалан, соат бўйича конкрет вақт моментини аниқлаш.
Кўп марталик ўлчаш – худди ўша бир хил ўлчамдаги физикавий катталикни кетма-кет ўлчашдир, бунда натижа бир-бирининг изидан келадиган бир нечта ўлчашлардан, яъни бир марталик ўлчашлардан ташкил топадиган қатордан олинади.
Тенг аниқликдаги ўлчашлар – қандайдир бир катталикни ўлчашлар қатори бўлиб, аниқлик бўйича бир хил ўлчаш воситалари билан худди ўша бир хил шароитларда худди ўша бир хил шартларга амал қилиш билан бажарилади.
Тенг бўлмаган аниқликдаги ўлчашлар – қандайдир бир катталикни ўлчашлар қатори бўлиб, аниқлик бўйича фарқ қиладиган ўлчаш воситалари билан турлича шароитларда бажарилади.
«Ўлчаш» ва «Назорат қилиш» тушунчаларини фарқлаш лозим бўлади.
Назорат қилиш – бу буюмнинг параметрининг қийматининг ўрнатилган талаблар ёки меъёрларга мувофиқлигини аниқлаш жараёнидир.
Ўлчаш ва назорат қилиш бир-бири билан чамбарчас боғланади, информацион моҳияти бўйича бир-бирига яқин ва бир қатор умумий операцияларни ўз ичига олади. Бироқ уларнинг процедуралари кўп жиҳатдан фарқ қилади [17]:
- ўлчаш натижалари – миқдорий тавсиф, назорат қилиш натижалари эса – сифат тавсифи бўлиб ҳисобланади;
- ўлчаш ўлчанадиган катталикнинг қийматларининг кенг диапазонида, назорат қилиш эса – одатда мумкин бўлган ҳолатларнинг унчалик кўп бўлмаган сони доирасида амалга оширилади;
- ўлчаш процедурасининг сифатининг асосий тавсифи – аниқлик, назорат қилиш процедурасининг асосий тавсифи эса – ишончлилик бўлиб ҳисобланади.
Назорат қилишга деталнинг чизиқли ўлчамларини энг чекка калибрлар билан назорат қилиш мисол бўла олади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling