Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 БОБ ФИЗИКАВИЙ КАТТАЛИКЛАРНИ ЎЛЧАШ 4.1. Ўлчаш ва назорат қилиш тўғрисида тушунча
Назорат саволлари
1. Физикавий катталикнинг бирлигини қайта яратиш нимадан иборат? 2. Физикавий катталикнинг бирлигининг эталони нима? 3. Эталон қандай аломатларга эга бўлиши лозим? 4. Эталонларнинг асосий турларини айтинг. 5. Узунлик ва массанинг давлат эталонларини тасвирланг. 6. Қиёслаш схемаси нимага мўлжалланган? 7. Қандай қиёслаш схемалари фарқланади? 8. Ўлчаш воситасини қиёслаш нима? 9. Қиёслашнинг асосий усуллари ва услубларини айтинг. 10.Намунавий ўлчаш воситаси (эталон) ва қиёсланадиган ўлчаш воситасининг йўл қўйиладиган хатоликлари ўртасида қандай нисбатлардан фойдаланилади? 11. Қиёслашнинг турларини айтинг. 12. Ўлчаш воситасини калибрлаш нима? 13. Ўлчаш воситасини қиёслаш билан калибрлаш ўртасида қандай фарқлар бор? 14. Россия калибрлаш тизимининг мўлжалланиши, мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 4 БОБ ФИЗИКАВИЙ КАТТАЛИКЛАРНИ ЎЛЧАШ 4.1. Ўлчаш ва назорат қилиш тўғрисида тушунча Турли техник тизимлар ва технологик жараёнларнинг хусусиятларининг ҳолатини миқдорий баҳолаш бу ҳолатни тавсифлайдиган физикавий катталикни ўлчаш билан амалга оширилади. Олинган ўлчаш маълумотлари асосида тизимлар ёки жараёнларнинг сифати тўғрисида хулоса қилинади ва келгусида улардан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Ўлчашлар метрологиянинг бир қатор аксиомаларига асосланади. Метрологиянинг биринчи аксиомаси: априор маълумотларсиз (лотинча a priori – тажрибадан қатъий назар) ўлчашнинг иложи йўқ. Метрологиянинг биринчи аксиомаси ўлчашдан олдинги вазиятга тегишли бўлади ва шундан гувоҳлик берадики, агар биз бизни қизиқтирадиган хусусият тўғрисида ҳеч нарсани билмасак, у ҳолда ҳеч нарсани била олмаймиз. Бошқа томонлама эса, агар у ҳақда ҳамма нарса маълум бўлса, у ҳолда ўлчашнинг кераги йўқ. Шундай қилиб, ўлчаш объект ёки воқеъликнинг у ёки бу хусусияти тўғрисида миқдорий маълумотларнинг етишмаслиги билан шартланади ва бу етишмасликни камайтиришга йўналтирилади. Метрологиянинг иккинчи аксиомаси: ўлчаш таққослашдан бошқа нарса эмас. Метрологиянинг иккинчи аксиомаси ўлчаш процедурасига тегишли бўлади ва шундан гувоҳлик берадики, ҳар қандай хусусиятлар тўғрисида маълумотлар олишнинг уларни ўзаро таққослашдан бошқа экспериментал усули йўқ, бундан “ҳамма нарсани таққослаш билан билиб олиш мумкин” деган халқ ҳикмати ҳам гувоҳлик беради. Метрологиянинг учинчи аксиомаси: яхлитланмаган ўлчаш натижаси тасодифий бўлиб ҳисобланади. Метрологиянинг учинчи аксиомаси ўлчашдан кейинги вазиятга тегишли бўлади ва шундай фактни акс эттирадики, реал ўлчаш процедурасининг натижасига ҳар доим кўплаб турли-туман, жумладан тасодифий омиллар таъсир кўрсатади, уларни амалда аниқ ҳисобга олишнинг иложи йўқ, якуний натижани эса олдиндан айтиб бўлмайди. Бунинг оқибатида, амалиётнинг кўрсатишича, худди ўша битта доимий ўлчамни такрорий ўлчашда ёки уни бир пайтнинг ўзида турли шахслар, турли услублар ва воситалар билан ўлчашда – агар улар яхлитланмаса, бир хил бўлмаган натижалар олинади. Физикавий катталикни ўлчаш – физикавий катталикнинг бирлигини сақлайдиган техник воситани қўллаш бўйича ўлчанадиган катталикнинг унинг бирлиги билан нисбатини (яққол ёки яққол бўлмаган тарзда) топиш ва бу катталикнинг қийматини топишни таъминлайдиган операциялар жамланмасидир. Энг оддий ҳолатда бўлиниш белгиларига эга бўлган масштабли чизғични қандайдир бир деталнинг устига қўйиш билан, моҳиятига кўра, деталнинг ўлчами ушбу чизғичда сақланадиган бирлик билан таққосланади ва саноқ йўли билан катталикнинг қиймати (деталнинг узунлиги, баландлиги, қалинлиги ва бошқа параметрлари) олинади. Ўлчаш прибори ёрдамида катталикнинг прибор кўрсаткичининг кўчишига айлантирилган ўлчами шу приборнинг шкаласида сақланадиган бирлик билан таққосланади ва санаш амалга оширилади. Ўлчашлар экспериментал процедура сифатида ўта турли-туман ва турли аломатлар бўйича таснифланади (4.1 расм). Ўлчашларни таснифлашнинг мақсадга мувофиқлиги ўлчашларни бажариш ва натижаларга ишлов бериш услубиятларини ишлаб чиқишнинг қулай бўлиши билан шартланади. Ўлчашлар метрологик мўлжалланишига боғлиқ равишда техник ва метрологик ўлчашларга бўлинади. Техник ўлчашлар, қоидага кўра, ишлаб чиқариш шароитларида ишчи ўлчаш воситалари билан амалга оширилади. Метрологик ўлчашлар физикавий катталикларнинг ўлчамини ишчи ўлчаш воситаларига узатиш учун физикавий катталикларнинг бирликларини қайта яратиш мақсадида эталонлар ёрдамида бажарилади. Бунга ўлчаш воситасини қиёслашдаги ўлчашлар мисол бўла олади. Ўлчашлар ўлчашларнинг натижаларини олиш усули бўйича тўғридан-тўғри ва билвосита, жамланма ва биргаликда ўлчашларга бўлинади. Амалиётда кўпроқ тўғридан-тўғри ўлчашлардан фойдаланилади. Тўғридан-тўғри ўлчаш – физикавий катталикнинг қидирилаётган қиймати бевосита ўлчаш воситасининг кўрсатишлари бўйича топиладиган ўлчашдир. Ўлчаш тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади: Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling