Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet20/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

y = c x, (4.1)
бу ерда y – ўлчанадиган катталикнинг қидирилаётган қиймати; x – бевосита тажриба маълумотларидан олинадиган қиймат; с – коэффициент (ўзгарувчан ёки доимий).
Оддий ўлчашларга узунликни масштабли чизғич билан, босимни манометр билан, кучланишни вольтметр билан ўлчаш мисол бўлиб хизмат қила олади. Билвосита ўлчаш – физикавий катталикнинг қидирилаётган қиймати қидирилаётган катталик билан функционал боғланган бошқа физикавий катталикларни тўғридан-тўғри ўлчашларнинг натижалари асосида вниқланадиган ўлчашдир. Бошқача қилиб айтганда физикавий катталикнинг қидирилаётган қиймати формула бўйича ҳисоблаб топилади, формулага кирадиган катталикларнинг қийматлари эса тўғридан-тўғри ўлчашлар билан олинади.
Расм келтирилади.
4.1 расм. Ўлчашларнинг турлар бўйича таснифи.
Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси (тепадан-пастга, чапдан-ўнгга)
Ўлчашларнинг турлари
Мўлжалланиши бўйича
Ўлчаш натижасининг вақтга боғланишининг характери бўйича
Ўлчаш натижасини олиш усули бўйича
Ўлчашларнинг сони бўйича
Ўлчаш воситасининг аниқлиги бўйича
Метрологик
Техник
Статик
Динамик
Тўғридан-тўғри
Билвосита
Жамланма
Биргаликда
Бир марта
Кўп маротаба
Тенг аниқликда
Тенг бўлмаган аниқликда
Ўлчаш натижасининг ифодаланишининг характери бўйича
Ўлчашлар услуби бўйича
Абсолют
Нисбий
Контактли
Контактсиз
Бевосита баҳолаш
Ўлчов билан таққослаш
Ўрнига қўйиш билан ўлчашлар услуби
Дифференциал услуб
Нолли услуб
Мос келишлар услуби
Билвосита ўлчашларга унинг геометрик ўлчамларини тўғридан-тўғри ўлчашлар билан жисмнинг ҳажмини аниқлаш, катта ва кичик асос ва улар ўртасидаги масофани тўғридан-тўғри ўлчашлар билан конуснинг бурчагини аниқлаш ва ҳоказолар мисол бўлиб хизмат қила олади.
Жамланма ўлчашлар – бир пайтнинг ўзида бир нечта бир хил номдаги катталикларни ўлчашдир, бунда катталикларнинг қидирилаётган қийматлари бу катталикларни турли бирикишларда ўлчашда олинган тенгламалар тизимини ечиш билан топилади.
Жамланма ўлчашларга тошлардан (тарози тоши) бирининг массасининг маълум қиймати бўйича тўпламдаги бошқа тошларнинг массасининг қийматини топиш (тошларнинг турли бирикишларининг массаларини таққослаш билан тенгламалар тизими олинади, бу тенгламалар тизимини ечиш билан тўпламга кирадиган ҳар бир тошнинг массаси топилади) мисол бўлиб хизмат қила олади.
Биргаликда ўлчашлар – уларнинг ўртасидаги боғланишни аниқлаш учун бир пайтнинг ўзида иккита ёки бир нечта турли катталикларни ўлчашдир.
Биргаликда ўлчашларга ўлчамнинг ҳароратга боғланишини аниқлаш учун жисмнинг узунлиги ва унинг ҳароратини бир пайтда кетма-кет тўғридан-тўғри ўлчашлар мисол бўлиб хизмат қила олади.
Ўлчанадиган катталикнинг вақтга боғланишининг характери бўйича ўлчашлар статик ва динамик ўлчашларга бўлинади. Бундай таснифлашнинг мақсади конкрет ўлчашларда ўлчанадиган катталикнинг ўзгариш тезлигини ҳисобга олиш ёки олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш имконияти бўлиб ҳисобланади.
Статик ўлчашларга конкрет вазифага мувофиқ бутун ўлчаш давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган физикавий катталикни ўлчаш киради.
Динамик ўлчашлар – бу ўлчам бўйича ўзгарадиган физикавий катталикларни ўлчашдир.
Динамик ўлчашларга ўзи ёзадиган қурилманинг шкаласи бўйича натижаларни қайд қилиш билан детални тоблашда печнинг ҳароратини терможуфтлик билан ўлчаш мисол бўлиб ҳисобланади.
Ўлчаш натижасининг ифодаланишининг характери бўйича ўлчашлар абсолют ва нисбий ўлчашларга бўлинади.
Абсолют ўлчаш бир нечта асосий катталиклардан бирини тўғридан-тўғри ўлчаш ва (ёки) физикавий константаларнинг қийматларидан фойдаланишга асосланади. «Абсолют ўлчаш» тушунчаси «Нисбий ўлчаш» тушунчасига қарама-қарши тушунча сифатида қўлланилади ва унга катталикни унинг бирликларида аниқлаш сифатида қаралади.
Абсолют ўлчашларга штанген-ускуна билан деталнинг узунлиги ёки диаметрини мм ларда ўлчаш, манометрдаги босимни паскалларда ўлчаш ва ҳоказолар мисол бўла олади.
Нисбий ўлчаш – бу катталикнинг бирлик ролини ўтайдиган шу номдаги катталикка нисбатини ўлчаш ёки катталикни бошланғич катталик сифатида қабул қилинадиган шу номдаги катталикка нисбатан ўлчашдир.
Нисбий ўлчашга узунликнинг уч ўлчовлари бўйича шайланган оптиметр ёрдамида деталнинг чизиқли ўлчамини ўлчаш мисол бўлиб хизмат қила олади.
Кўпинча «элементли ўлчаш» ва «мажмуавий ўлчаш (мажмуавий назорат қилиш)» тушунчаларидан фойдаланилади. Биринчи ҳолатда деталнинг параметрлари кетма-кет, ҳар бири бошқаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўлчанади. Мажмуавий ўлчашда эса барча (ёки бир нечта) параметрлар бир пайтда ўлчанади (кўпинча – назорат қилинади). Масалан, ташқи резьбанинг параметрлари – ташқи ва ички диаметрлар, профилнинг қадами ва бурчагини инструментал микроскоп ёрдамида элементли тарзда ўлчаш мумкин, ёки уни резьбали калибрлар билан текшириш билан резьбанинг барча параметрлар бўйича яроқлилиги тўғрисида хулоса бериш мумкин.
Тўғридан-тўғри ўлчашлар кўпроқ мураккаб ўлчашларнинг асоси бўлиб ҳисобланади ва турлича услублар билан бажарилади.
Ўлчаш услуби – ўлчанадиган физикавий катталикни амалга оширилган ўлчаш тамойилига мувофиқ унинг бирлиги билан таққослаш приёми ёки приёмлар жамланмасидир. Ўлчаш услуби тушунчасига ўлчаш тамойилларини назарий асослаш ҳам, ўлчаш воситаларини қўллаш приёмларини ишлаб чиқиш ҳам киради. Ўлчаш услуби ўлчаш воситасининг тузилиши билан белгиланади.
Ўлчаш вазифасини оптимал ҳал қилиш учун ўлчашлар услубларини приёмлар жамланмаси ва ўлчаш воситаларидан фойдаланиш тамойиллари бўйича таснифлаш муҳим бўлади.
Ўлчанадиган катталикнинг қийматларини олиш усули бўйича ўлчашларнинг иккита асосий услуби фарқланади: бевосита баҳолаш услуби ва ўлчов билан таққослаш услуби.
Бевосита баҳолаш услуби билан ўлчашда катталикнинг қидирилаётган қиймати бевосита ўлчаш воситасининг мос келувчи бирликларда градуировкаланган саноқ қурилмаси бўйича аниқланади. Бундай услуб билан ўлчашлар тез ва осон бажарилади ва операторнинг юқори малакали бўлишини талаб қилмайди.
Бевосита баҳолаш услубига масштабли чизғич билан узунликни ўлчаш, пружинали манометр билан босимни ўлчаш, амперметр билан электр токининг кучини ўлчаш мисол бўлиб хизмат қила олади.
Ўлчов билан таққослаш услуби – бунда ўлчанадиган катталик ўлчов билан қайта яратиладиган катталик билан (масалан ўлчов сифатида маълум бир массага эга бўлган тошдан фойдаланиш билан) таққосланади. Таққослаш услубларининг ажралиб турувчи чизгиси ўлчовнинг ўлчаш процедурасида бевосита қатнашиши бўлиб ҳисобланади, бевосита баҳолаш услубида эса ўлчов ўлчашда яққол кўринишда иштирок этмайди, унинг ўлчамлари ўлчаш воситасининг саноқ қурилмасига (шкаласига) олдиндан – уни градуировкалаш пайтида кўчириб ўтказилган бўлади. Таққослаш услубида таққослайдиган қурилманинг бўлиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.
Ўлчов билан таққослаш услубидан фойдаланишда ўлчашнинг натижаси ёки таққослаш учун фойдаланиладиган ўлчовнинг қиймати ва ўлчаш приборининг кўрсатишининг йиғиндиси сифатида ҳисобланади, ёки ўлчовнинг қийматига тенг деб қабул қилинади. Ўлчов билан таққослаш услуби бир қатор турларга эга.
Дифференциал услубда x ўлчанадиган катталик ўлчанадиган катталикнинг қийматидан унчалик кўп фарқ қилмайдиган маълум қийматга эга бўлган бир номдаги xM катталик билан таққосланади ва бунда бу иккита катталик ўртасидаги фарқ ўлчанади.
Дифференциал услубга оптиметр билан ёки штативга ўрнатилган ўлчаш головкаси ёрдамида – прибор узунлик уч ўлчовлари блоги бўйича нолга шайлангандан кейин деталнинг чизиқли ўлчамини аниқлаш мисол бўлиб хизмат қила олади (4.2 расм).


Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling