Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Адашишларни истисно қилиш


Download 1.44 Mb.
bet28/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

4.6. Адашишларни истисно қилиш
Агар ўлчашнинг қандайдир бир натижаси ўлчашларни бажариш пайтидаги қўпол хатолик туфайли (кўрсатишларни нотўғри санаш ёки ёзиш, приборнинг кўрсатишларидаги узилишлар ва бошқалар) олинганлиги олдиндан маълум бўлса, бу натижа нотўғри деб ҳисобланади ва уни ҳеч қандай текширишларсиз ўлчашларнинг натижаларининг кўриб чиқиладиган жамланмасидан чиқариб ташлаш лозим бўлади. Шубҳа туғилган тақдирда адашишларнинг ҳар бирини статистик текширишдан ўтказиш лозим бўлади. Адашишларни баҳолашнинг бир нечта критерийлари мавжуд [3, 14, 16].
Агар ўлчашлар сони n 20 бўлса ва ўлчашларнинг натижаларининг тақсимланиши нормал қонунга бўйсунса, “учта сигма” критерийсидан фойдаланилади. Бу критерий бўйича P 0,003 (0,3 %) эҳтимоллик билан вужудга келадиган хi натижа кам эҳтимолли деб ҳисобланади ва
. (4.42)
бўлганда уни адашиш деб ҳисоблаш тўғри бўлади.
Ўлчашлар сони n < 20 бўлганда Романовский критерийсини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда қуйидаги муносабат ҳисобланади:
, (4.43)
Бу ерда хi – шубҳа туғдирган натижа; β − коэффицент, унинг βт энг чекка қиймати 4.4 жадвал бўйича аниқланади.
4.4 эадвал
βт = f(n, q) қийматлар [14]

Аҳамиятга моликлик даражаси, q

Ўлчашларнинг сони

n = 4

n = 6

n = 8

n = 10

n = 12

n = 15

n = 20

0,01

1,73

2,16

2,43

2,62

2,75

2,90

3,08

0,02

1,72

2,13

2,37

2,54

2,66

2,80

2,96

0,05

1,71

2,10

2,27

2,41

2,52

2,69

2,78

0,10

1,69

2,00

2,17

2,29

2,39

2,49

2,62

β βт бўлганда xi ўлчаш натижаси чиқариб ташланади (ташлаб юборилади), чунки у адашиш бўлиб ҳисобланади.
Агар ўлчашларнинг сони унчалик катта бўлмаса, у ҳолда Шовине критерийсидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолда агар қуйида келтирилган қийматлардан ошиқ бўлса хi натижа адашиш бўлиб ҳисобланади:
(4.44)
Адашишларни етарлича юқори аниқлик билан баҳолаш учун мўлжалланган, ўртача квадратик четлашишни билишни талаб қилмайдиган кўпроқ қулай критерийлардан бири Диксон вариацион критерийси бўлиб ҳисобланади. Диксон критерийси ўлчашларнинг натижалари нормал тақсимланиш қонунига бўйсунади деган тахминга асосланади. Ундан фойдаланишда битталик ўлчашларнинг олинган натижалари вариацион ўсувчи қаторга ёзилади.
Диксон критерийси қуйидагича аниқланади:
. (4.45)
4.5 жадвал

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling