Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Чизиқли ўлчамлар ва бурчак ўлчамларини нормал ўлчаш шароитларида таъсир кўрсатувчи катталикларнинг номинал қийматлари (ГОСТ 8.050 бўйича)
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
Чизиқли ўлчамлар ва бурчак ўлчамларини нормал ўлчаш шароитларида таъсир кўрсатувчи катталикларнинг номинал қийматлари (ГОСТ 8.050 бўйича)
6.3 жадвал Чизиқли ўлчамлар ва бурчак ўлчамларини ўлчашда асосий таъсир кўрсатувчи катталиклар (МИ 88-76 бўйича)
Нормал ўлчаш шароитларида ўлчаш воситасининг асосий хатолиги аниқланади. Ишчи ўлчаш шароитлари – бу таъсир кўрсатувчи катталикларнинг қийматлари ишчи соҳалар доирасида ётадиган шароитлардир. Таъсир кўрсатувчи катталикнинг унинг доирасида қўшимча хатолик ёки ўлчаш воситаси кўрсатишларининг ўзгариши меъёрланадиган қийматлар соҳаси таъсир кўрсатувчи катталикнинг қийматларининг ишчи соҳаси деб аталади. Ўлчаш воситасининг қўшимча хатолиги деб ўлчаш воситаси хатолигининг қандайдир бир таъсир кўрсатувчи катталикнинг нормал қийматлардан четлашиши ёки унинг нормал қийматлар соҳаси чегараларидан ташқарига чиқиши оқибатида асосий хатоликка қўшимча равишда вужудга келадиган таркиб топтирувчисига айтилади. Масалан, 30 мм диаметрли вални 7-квалитет бўйича йўл қўйилиш билан дастакли скоба билан ўлчашда ГОСТ 8.050 мувофиқ ишчи кенглик ҳароратининг нормал қийматдан (20 oС) йўл қўйиладиган четлашиши 2oС ни ташкил қилади. Ҳароратнинг 20 2oС чегарадан четлашиши ўлчашнинг қўшимча хатолигига олиб келади. Энг чекка ўлчаш шароитлари – бу ўлчанадиган ва таъсир кўрсатувчи катталикларнинг ўлчаш воситаси емирилмасдан ва метрологик тавсифлари ёмонлашмасдан бардош бериши мумкин бўлган экстремал қийматлари билан тавсифланадиган шароитлардир. Ўлчашлар натижасининг хатолигини баҳолашда барча меъёрланадиган метрологик тавсифларни ҳисобга олиш оширилган аниқлик билан ўлчашларда ўз исботини топган мураккаб ва мнҳнатталаб процедура бўлиб ҳисобланади. Амалиётда, айниқса ишлаб чиқариш шароитларида бундай аниқликнинг кераги йўқ. Шу сабабли ўлчаш воситасининг мумкин бўлган хатолиги тўғрисидаги маълумотни олиш учун ўлчаш воситасининг умумлаштирилган метрологик тавсифларини аниқлик класслари асосида меъёрлашдан фойдаланилади (6.1 жадвалга қаралсин). Қоидага кўра, метрологик тавсифларни аниқлик класслари билан меъёрлаш электр ўлчаш приборлари учун қабул қилинган. Аниқлик класси бор-йўғи берилган типдаги ўлчаш воситасининг хатолиги қайси чегараларда жойлашиши тўғрисида фикр юритиш имконини беради. Ўлчаш воситаларига аниқлик класслари уларни ишлаб чиқиш пайтида берилган типдаги ўлчаш воситалари партияларининг вакилларини тадқиқ қилиш ва синовлардан ўтказиш асосида берилади. Бунда йўл қўйиладиган хатоликларнинг чегаралари ўлчашлар диапазони доирасида хатоликларнинг ўзгариш характерига боғлиқ равишда абсолют, нисбий ёки келтирилган хатоликлар кўринишида ифодаланади ва меъёрланади. Аниқлик классининг белгилари приборнинг шкалалари, шитоклари ёки корпусига босилади. Ўлчаш воситаларининг аниқлик класслари шартли белгилар (ҳарфлар, рақамлар) билан белгиланади. Уларнинг йўл қўйиладиган асосий хатолигининг чегаралари (4.3) ва (4.4) боғланишларга мувофиқ келтирилган хатолик ёки нисбий хатолик кўринишида ифодаланадиган ўлчаш воситалари учун аниқлик класслари бу чегараларга тенг бўлган сонлар билан фойизларда белгиланади. Нисбий хатоликни келтирилган хатоликдан фарқлаш учун нисбий хатолик кўринишидаги аниқлик классининг белгиси айланага олинади, . Агар хатолик шкаланинг узунлигидан фойизларда меъёрланган бўлса, у ҳолда класснинг белгиланиши остига (текстда белгининг ўзи йўқ) белгиси қўйилади. Аниқлик класси каср сон билан белгиланганда (масалан, 0,02/0,01) суратда ўлчаш диапазонининг охирида амалга ошадиган келтирилган хатолик, махражда эса – диапазоннинг нол нуқтасидаги келтирилган хатолик кўрсатилади. Қоидага кўра, рақамли ўлчаш воситаларининг аниқлик класси шундай белгиланади. Шунда ўлчашнинг нисбий хатолиги қуйидаги формула бўйича аниқланади , (6.1) Бу ерда xk – ўртасида нол бўлган ўлчаш воситалари учун ўлчаш чегараларидан модуль бўйича энг каттаси; x – ўлчаш воситасининг кўрсатиши, С ва d – мос равишда ўлчаш диапазонининг охирги ва нол нуқтасида амалга ошадиган келтирилган хатоликлар (фойизларда). Аксарият электр ўлчаш приборларидан фарқли ўлароқ, деталларнинг геометрик параметрларини ўлчайдиган ўлчаш воситалари учун йўл қўйиладиган хатоликларнинг чегаралари абсолют хатоликлар кўринишида, яъни ўлчанадиган катталикнинг бирликларида ифодаланади (4.2 пунктга қаралсин). Аксарият станокли приборлар учун (координатали-ўлчаш машиналари, узунлик ўлчагичлар, компараторлар) йўл қўйиладиган абсолют хатоликларнинг чегаралари қуйидаги формулага мувофиқ ўрнатилади , (6.2) Бу ерда – йўл қўйиладиган абсолют хатоликнинг чегараси; а - ўлчанадиган катталикнинг бирликларида ифодаланган мусбат сон; b – мусбат сон; х – ўлчанадиган катталик. Масалан, DigimarCX1 узунлик ўлчагич учун (Mahr фирмаси) ўлчашнинг йўл қўйиладиган хатолигининг чегараси (мкм) қуйидаги формула бўйича аниқланади Бу ерда L – ўлчанадиган ўлчам, мм. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling