Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Деталларнинг геометрик параметрларини ўлчайдиган ўлчаш воситаларини танлаш
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
6.3. Деталларнинг геометрик параметрларини ўлчайдиган ўлчаш воситаларини танлаш
Ўлчаш воситаларини (ускуналар ва приборлар) танлашда метрологик тавсифлар, эксплуатацион ва иқтисодий кўрсаткичларнинг жамланмаси ҳисобга олинади. Ишлаб чиқаришдаги ўлчашлар учун ўлчаш воситаларининг қуйидаги метрологик тавсифлари кўпроқ аҳамиятли бўлиб ҳисобланади: ўлчашлар диапазони, кўрсатишлар диапазони, ўлчаш приборлари ва ускуналарининг хатолиги. Эксплуатацион кўрсаткичларга ўлчаш воситасининг берилган функцияларни бажариш сифатини белгилайдиган тавсифлар киради, бу биринчи навбатда – ўлчаш воситасининг ишончлилигидир. Ўлчаш воситасининг ишончлилиги деганда ўлчаш воситаларининг эксплуатация қилиш, сақлаш ва транспортировка қилиш даврида меъёрланадиган метрологик тавсифларни сақлай олиш қобилияти тушунилади. Иқтисодий кўрсаткичлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ўлчаш воситасининг нархи, уларнинг такрорий ўрнатишгача ишлаш давомийлиги, уларнинг таъмирлашгача ишлаш давомийлиги, ўрнатишга ва ўлчаш жараёнининг ўзига сарфланадиган вақт, операторнинг зарурий малакаси. Ўлчаш воситасини танлашга ишлаб чиқаришнинг характери ҳам таъсир кўрсатади. Катта ишлаб чиқариш дастури ва ўлчанадиган буюмларнинг чекланган номенклатурасига эга бўлган оммавий ва йирик серияли ишлаб чиқаришда юқори унумдор механизацияланган ёки автоматлаштирилган ўлчаш ва назорат қилиш воситаларидан фойдаланилади. Шунингдек махсус назорат қилиш мосламалари ва қаттиқ чегара калибрлари ҳам қўлланилади. Универсал ўлчаш воситалари, қоидага кўра, асбоб-ускуналарни йўлга қўйиш учун қўлланилади. Серияли ишлаб чиқаришда махсус назорат қилиш мосламалари, қаттиқ чегара калибрлари ва баъзан универсал ўлчаш воситалари қўлланилади. Кичик серияли ва битталик ишлаб чиқаришда кўпроқ универсал ўлчаш воситалари, ростланадиган калибрлардан (скобалар) фойдаланилади, чунки махсус мосламалар ва қаттиқ калибрларни қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди. Универсал воситалардан ёки бевосита ёки предмет столчалари, плиталар, устунлар, штативлар ва бошқа қўшимча мосламалар билан биргаликда турли геометрик параметрларни ўлчаш учун фойдаланилади. Ўлчаш воситасини тўғри танлашнинг зарурий шарти унинг метрологик тавсифларининг қуйидаги шартларга мос келиши бўлиб ҳисобланади: ўлчаш воситасининг ўлчаш диапазони ўлчанадиган ўлчамдан катта бўлиши лозим; ўлчаш воситасининг кўрсатишлар диапазони ўлчанадиган ўлчамдан катта бўлиши лозим; танланган ўлчаш воситаси ёрдамида ўлчашнинг энг чекка хатолиги ўлчашнинг δ йўл қўйиладиган хатолигидан кичик бўлиши лозим. Ўлчашларнинг δ йўл қўйиладиган хатоликларининг қийматлари йўл қўйилишлар ва ГОСТ 8.051 га мувофиқ ўлчанадиган буюмларнинг номинал ўлчамларига боғлиқ равишда ўрнатилган (3 илова). Чизиқли ўлчамларни ўлчашда йўл қўйиладиган хатоликлар 500 мм гача қилиб белгиланган. Ушбу ГОСТ га мувофиқ δ нинг қийматлари 2–17 квалитетлар учун белгиланган ва қуйидагига тенг деб қабул қилинган: IТ10 –IТ17 учун – 0,2Т (Т – ўлчамга бериладиган йўл қўйилиш), IТ6 – IТ9 учун – 0,3Т, IТ2 – IТ5 учун – 0,35Т. δ нинг ҳисобий қийматлари ўлчаш воситалари билан ўлчашда ўлчашларнинг хатоликларининг реал қийматларини ҳисобга олиш билан яхлитланган. δ ни ўлчашнинг ГОСТ 8.051 билан ўрнатилган йўл қўйиладиган хатоликлари энг катта хатоликлар бўлиб ҳисобланади ва фақатгина ўлчаш воситасининг хатолигини эмас, балки бошқа манбалардан келадиган хатоликлар – ўрнатма ўлчовларнинг хатоликлари, жойлаштиришнинг хатоликлари, ҳароратдан деформацияланиш билан боғланадиган хатоликлар ва ҳоказо хатоликларни ҳам ўз ичига олади. Ўлчашларнинг йўл қўйиладиган хатоликлари тасодифий ва ҳисобга олинмаган тизимли хатоликларга бўлинади. Бунда ўлчаш хатолигининг тасодифий таркиб топтирувчиси меъёрланадиган хатоликнинг 0,6 қисмидан ошмаслиги лозим. Қабул қилиш чегаралари, яъни ўлчамларнинг улар бўйича буюмларни қабул қилиш амалга ошириладиган қийматлари ўлчашнинг δ йўл қўйиладиган хатолигини ҳисобга олиш билан ўрнатилади. Бунда ўлчамга бериладиган йўл қўйилишга технологик жараённинг, жумладан, ўлчашнинг хатолиги туфайли ўлчамнинг абсолют аниқ қийматини олишга имкон бермайдиган хатоликларининг йиғиндисига бериладиган йўл қўйилиш сифатида қаралади. Қабул қилиш чегаралари энг чекка ўлчамлар билан мос тушадиган қилиб (6.2 а расм) ёки Тич ишлаб чиқариш йўл қўйилишини киритиш билан уларга нисбатан силжитилган қилиб (6.2, б расм) ўрнатилади. 6.2 расм. Қабул қилиш чегараларининг жойлашуви: а – ишлаб чиқаришда йўл қўйилиш белгиланмасдан; б – ишлаб чиқаришда йўл қўйилиш с яроқсизлик параметрига боғлиқ равишда белгиланган Биринчи усул техник ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади ва шу сабабли афзал бўлади. Бироқ бунда ўлчаш хатолигининг бўлиши туфайли баъзи бир яроқсиз буюмлар хато тарзда яроқли деб қабул қилиниши, баъзи бир яроқли буюмлар эса – яроқсизга чиқарилиши мумкин. Бундай бўлмаслиги учун қабул қилиш чегаралари йўл қўйилиш майдонининг ичида с катталикка силжитилади (6.2, б расмга қаралсин). Силжиш катталиги йўл қўйиладиган ўлчаш хатолигининг ярмидан ошмаслиги лозим (/2). Қабул қилиш чегараларини силжитишда Тич ишлаб чиқариш йўл қўйилишини киритиш тўғрисида гап боради. Бу вариант биринчисига қараганда афзал эмас, бироқ баъзан, гарчи камдан кам ҳолларда бўлсада, амалиётда ундан фойдаланилади. 6.3 расмда марказлари йўл қўйилиш чегаралари билан мос тушадиган деталларнинг ўлчамларининг тақсимланиш эгри чизиғи (утех) ва ўлчашлар хатолигининг эгри чизиғи кўрсатилган. утех ва умет эгри чизиқларни қўйиш натижасида тақсимланиш эгри чизиғининг у(σтех, σмет) оғиши содир бўлади, m ва n эҳтимолликлар соҳаси пайдо бўлади, улар ўлчамнинг йўл қўйилиш чегарасидан с катталикка ташқарига чиқишини шартлайди. Шундай қилиб, техник жараён қанчалик аниқ бўлса (IT/∆мет нисбат қанчалик кичик бўлса), нотўғри қабул қилинган деталлар нотўғри яроқсизга чиқарилган деталларга қараганда шунчалик кам бўлади. Ўлчаш хатолигининг деталларни яроқсизга чиқариш натижаларига таъсири 6.4 расмда кўрсатилган (ГОСТ 8.051 бўйича), расм нотўғри қабул қилинган деталларнинг m эҳтимолли сонини ва нотўғри яроқсизга чиқарилган деталларнинг n эҳтимолли сонини, шунингдек нотўғри қабул қилинган деталлар ўлчамининг йўл қўйилиш майдонининг чегараларидан с ташқарига чиқиш катталигини аниқлаш имконини беради. 6.3 расм..Назорат қилинадиган параметрларнинг ўлчашларнинг хатолигини ҳисобга олиш билан қурилган тақсимланиш эгри чизиқлари. 6.4 расмда кўрсатилган графиклар ва 6.5 жадвалда m, n, c параметрларнинг қийматлари ўлчашларнинг нисбий хатолиги ва IT/σтех тайёрлашнинг нисбий хатолигига (бу ерда σтех – ўлчаш хатолигининг ўртача квадратик четлашиши; σтех– тайёрлаш хатолигининг ўртача квадратик четлашиши; IТ – ўлчамнинг йўл қўйилиши) боғлиқ равишда берилган. Графиклар ўлчанадиган параметрларнинг четлашишлари нормал тақсимланиш қонунига бўйсунади, ўлчашнинг хатолиги эса нормал тақсимланиш қонуни (графиклардаги узлуксиз чизиқлар), тенг эҳтимоллик қонуни (графиклардаги штрих чизиқлар) ёки оралиқ қонунларга (узлуксиз ва штрих чизиқларнинг орасидаги соҳа) мувофиқ ўзгаради деган шартдан келиб чиқиш билан қурилган. m, g, c параметрларни аниқлаш учун Амет ни 2-7 квалитетлар учун - 16 %, 8 ва 9 квалитетлар учун - 12% ва 10 ва ундан юқори квалитетлар учун - 10% га тенг қилиб қабул қилиш тавсия қилинади (ГОСТ 8. 051). Агар детални тайёрлаш технологик жараёнининг аниқлиги номаълум бўлса (σтех нинг қиймати номаълум бўлса), 6.4 расм ёки 6.4 жадвал бўйича m, n ва с параметрларнинг энг чекка қийматлари аниқланади. Ўлчаш воситасини танлашда корхонанинг конструкторлик, технологик ва метрологик хизматлари иштирок этади [4, 7]. Конструкторлик хизмати деталнинг ўлчамига бериладиган йўл қўйиладиган четлашишларнинг тўғри белгиланиши учун масъул бўлади, технологик хизмат деталларни тайёрлашнинг,уларни ўлчашларни ҳам ўз ичига олган ҳолда, кўпроқ тежамкор технологик жараёнларини таъминлаши шарт, метрология хизмати ўлчаш шарт-шароитларини ҳисобга олиш билан конкрет ўлчаш воситаларини танлашни амалга оширади. 6.4 расм. а - m нотўғри қабул қилинган деталларнинг миқдорини (ўлчанадиган деталларнинг умумий сонидан фойизларда); б – n нотўғри яроқсизга чиқарилган деталларнинг миқдорини; в – с нотўғри қабул қилинган деталларнинг ўлчамнинг йўл қўйилиш майдони чегараларидан мумкин бўлган ташқарига чиқиш катталигини аниқлаш учун графиклар (ГОСТ 8.051). 6.4 жадвал Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling