Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet31/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

5.2. бир марталик ўлчашлар
Аксарият техник ўлчашлар бир марталик бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш шароитларида уларнинг аниқлиги тўлиқ яроқли бўлиши мумкин, уларнинг оддийлиги ва юқори аниқлиги уларга ҳеч қандай рақобатчиларни қолдирмайди. Бир марталик ўлчашларда ўлчашлар процедураси ўлчаш воситасининг аниқлиги ва ўлчаш шарт-шароитлари маълум бўлганда хатолик маълум бир қийматдан ошмайдиган қилиб олдиндан регламентланади, яъни ∆ ва Р қийматлар априор тарзда берилади. Бундай ўлчашлар такрорлашларсиз бажарилиши туфайли тасодифий хатоликларни тизимли хатоликлардан ажратиб бўлмайди. Хатоликни баҳолаш учун мумкин бўлган таъсир кўрсатувчи катталикларни кўрсатиш билан бор-йўғи унинг чегаралари берилади.
Бир марталик ўлчашлар қуйидаги шартларда мумкин бўлади [16]:
− ўлчанадиган объект тўғрисидаги маълумотларнинг ҳажми бир марталик ўлчашлар шубҳа туғдирмайдиган даражада бўлади;
− ўлчаш услуби ўрганиб чиқилган бўлади, унинг хатоликлари ёки олдиндан бартараф қилинган, ёки баҳоланган бўлади;
− ўлчаш воситасининг метрологик тавсифлари ўрнатилган меъёрларга мос келади.
Бир марталик ўлчашларда инструментал, услубий ва субъектив хатоликлар вужудга келиши мумкин. Агар кейинги иккита хатолик ўлчаш воситаси хатолигининг 15% идан ошмаса, ўлчашнинг хатолиги фойдаланиладиган ўлчаш воситасининг хатолигига тенг деб қабул қилинади [16]. Бундай вазият амалиётда жуда кўп учрайди.
Худди кўп марталик ўлчашлардаги каби бир марталик кўрсатишларни санашда ҳам адашишлар содир бўлиши мумкин. Бир марталик ўлчашларни бажаришда адашишлардан қочиш учун ўртача арифметик қийматни натижа сифатида қабул қилиш билан ўлчашларни 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади. Бу ўлчашлар статистик ишлов беришга тортилмайди. Энг оддий ҳолатда, агар таъсир кўрсатувчи катталиклар нормал қийматлар соҳасига мос келса, у ҳолда бир марталик тўғридан-тўғри ўлчаш натижасининг хатолиги ўлчаш воситасининг меъёрий-техник ҳужжатлар бўйича аниқланадиган ∆ўв асосий хатолигига тенг бўлади. Шунда ўлчашнинг натижаси қуйидаги кўринишда ёзилади
, (5.12)
Бу ерда хўв – ўлчаш воситаси томонидан қайд қилинган натижа (2-3 та битталик ўлчашларнинг ўртача арифметик қиймати).
Р ишончлилик эҳтимоли, қоидага кўра, 0,95 ни ташкил қилади.
Ўлчашларни нормал шарт-шароитлардан фарқ қиладиган шарт-шароитларда ўтказишда бу фарқлар билан чақириладиган қўшимча хатоликларнинг чегараларини аниқлаш ва ҳисобга олиш зарур бўлади (6.2 пунктга қаралсин).
Хатоликларни аниқ баҳолаш билан тўғридан-тўғри бир марталик ўлчашлар услубияти Р 50.2.038-2004 «ДЎТ. Тўғридан-тўғри бир марталик ўлчашлар. Ўлчашлар натижасининг хатоликлари ва ноаниқлигини баҳолаш» тавсияларида келтирилган.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling