Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари


Download 60.46 Kb.
bet1/6
Sana06.04.2023
Hajmi60.46 Kb.
#1332697
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.13 ABTIV2409 Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎPTA MAXCУC ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

“ТАСДИҚЛАЙМАН”


Ректор ________ С.М. Турабджанов


2022 йил “




АХБОРОТ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ИНСТРУМЕНТАЛ ВОСИТАЛАРИ


ФАН ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

600 000 – Ахборот – коммуникация технологиялари.



Таълим соҳалари:

610 000 – Ахборот – коммуникация технологиялари.

Таълим йўналишлари:

60610200 – Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича).



Тошкент 2022

Фан/модуль коди
ABTIV2409

Ўқув йили
2022-2023

Семестр(лар)
3-4

ECTS - Кредитлар
9

Фан/модуль тури
Мажбурий



Таълим тили
Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
4/4

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари

120

150

270

2.

Фаннинг мазмуни
2.1 Фанни ўқитиш мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга ахборот бошқариш тизимларида фойдаланиладиган инструментал воситалар турлари, уларнинг ишлаш принциплари, тузилишларини, улардан фойдаланишни ўргатиш ҳамда электрон элементлар, микропроцессорлар ва микроконтроллердардан фойдаланган ҳолда янги қурилмаларнинг лойиҳасини ва дастурини ишлаб чиқишни ўргатиш, шунингдек уларда йўналиш профилига мос таълим стандарти талабларига жавоб берадиган билимлар, кўникмалар ва тушунчаларни ҳосил қилишдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга бошқариш тизимларининг асосини ташкил этувчи элементлар, микропроцессорлар, микроконтроллерлар ва қурилмаларнинг ишлаш принципи, конструктив тузилишлари, статик ва динамик характеристикалари, уларга қўйиладиган талаблар асосида танлаш ва схемотехник тузилишини, ҳамда дастурий воситани ишлаб чиқишни ўргатишдан иборат.

2.2 Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
Фан таркиби мавзулари:
1-модуль. Ардуино билан ишлаш

  1. Ардуинога кириш, ўзгарувчилар билан ишлаш

  2. Шарт операторлари, if/else if, else. Мантиқий операторлар ‘and’, ’or’, ‘not’.

  3. Такрорланиш операторлари for Loop, While Loop.

  4. Маълумотларни 7 сегментли дисплейга чиқариш

  5. Кенг импулсли бошқариш (PWM).

  6. Ардуино орқали турли датчиклардан маълумотларни ўқиб олиш.

  7. Кетма-кет маълумот алмашиш интерфейси (UART)

  8. I²C (TWI), SPI интерфейслари

  9. Ардуинода массивлари билан ишлаш.

  10. Ёруғликни ва рангларни ўлчаш

  11. Ҳарорат, ҳаво намлиги ва босимни ўлчаш

  12. Тезланишни аниқлаш усуллари

  13. Масофани аниқлаш усуллари

  14. Овоз баландлигини аниқлаш усуллари

  15. Маълумотларни суюқ кристалли дисплейга чиқариш усуллари

2-Модуль. Ахборот бошқариш тизимларининг микропроцессорли воситалари



  1. Микропроцессорларни синфланиши.

  2. МП ва микроЭХМ архитектураси.МП умумлаштирилган схемаси.

  3. МП яратилиш технологиялари, МП турлари, МП асосий параметрлари ва характеристикалари.

  4. МП ва микроЭХМ архитектураси.МП умумлаштирилган схемаси.

  5. Программлаштириладиган микроконтроллерларнинг умумлаштирилган структурали схемаси.

  6. Микроконтроллерларни турлари. Фон-Нейман ва Гарвард архитектурали МК тузилиш принциплари.

  7. Программалаштириладиган универсал ва ривожланган контроллерларни логик структуралари.

  8. AVR Mega оиласига кирувчи микроконтроллерларни архитектураси.

  9. МП интерфейслари,унификацияланган интерфейс, Маълумотлар магистрали.

  10. МП программалаш тиллари. ASSAМBLER тилида микроЭВМ.

  11. Atmega8, PIC16F84 ва бошқа МК программалаш тиллари. МК программалаштириш тиллари (С+ тили ).

  12. К580 серияли МП базали буйруқлар тизими.

  13. AVR Mega оиласига кирувчи микроконтроллерларни базали буйруқлар тизими.

  14. МП қийматлар хотирасига адреслаш усуллари.

  15. МК қийматлар хотирасига адреслаш усуллари

2.3. Амалий машғулотлари буйича кўрсатма ва тавсиялар
Ўқув режаларида амалий машғулотлар киритилмаган.



Download 60.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling