Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Давлат метрология текшируви ва назорати


Download 1.44 Mb.
bet8/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

1.6.Давлат метрология текшируви ва назорати
Ўлчаш воситаларининг ҳолати ва қўлланилиши устидан давлат текшируви ва назоратининг (давлат метрология текшируви ва назоратининг) турлари ва тарқалиш сфералари “Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тўғрисида” ги Қонун билан белгиланган. Ушбу қонунга мувофиқ давлат метрология текшируви ва назоратига давлат учун ҳаётий муҳим бўлган сфераларда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари тортилади, бу сфераларга қуйидагилар киради:
- соғликни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатнинг хавфсизлигини таъминлаш;
- харидор билан сотувчи ўртасидаги савдо операциялари ва ўзаро ҳисоб-китоблар;
- давлат ҳисобга олиш операциялари;
- Ватан мудофааси;
- геодезия ва гидрометеорология ишлари;
- банк, солиқ, божхона ва почта ташкилотлари;
- РФ қонунчилигига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун шартномалар бўйича етказиб бериладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
- мажбурий талабларга мувофиқликни аниқлаш мақсадида маҳсулотни синовлардан ўтказиш ва сифатини назорат қилиш;
- суд органлари, РФ бошқарув органларининг топшириғи бўйича бажариладиган ўлчашлар;
- миллий ва халқаро спорт натижаларини қайд қилиш.
Иқтисодиётнинг қолган сфераларида (бу эса – асосан ишлаб чиқариш сфералари) корхоналарга катта мустақиллик берилган – улар ўлчашларнинг бир хиллигини таъминлаш бўйича ишларни ўзлари амалга оширади, давлат эса уларнинг ташкил қилиниши ва сифатини назорат қилади.
Давлат метрология текшируви қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ўлчаш воситасининг типини тасдиқлаш;
- ўлчаш воситаларини, жумладан, эталонларни қиёслаш;
- ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш ва ижарага бериш бўйича юридик ва жисмоний шахсларинг фаолиятини лицензиялаш.
Ўлчаш воситаларининг типини тасдиқлаш меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган талабларга мос келадиган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, ва муомалага чиқариш йўли билан мамлакатда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш мақсадида бажарилади. Ўлчаш воситаларини синовлардан ўтказиш ва уларнинг типини тасдиқлаш тартиби ПР 50.2.009-94 да регламентланган.
Ўлчаш воситасининг типини тасдиқлаш ўлчаш воситаларининг корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ёки импорт бўйича олиб кириладиган янги маркалари (типлари) учун амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ўлчаш воситаларини типни тасдиқлаш мақсадида синовлардан ўтказиш;
- типни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва типнинг тасдиқланганлиги тўғрисида сертификат бериш;
- ўлчаш воситасининг тасдиқланган типга мувофиқлигини текширишда ўлчаш воситасининг тасдиқланган типга мувофиқлигини синовлардан ўтказиш;
- хорижий мамлакатларнинг ваколатли ташкилотлари томонидан ўтказилган типни тасдиқлаш ёки ўлчаш воситаларининг типини синовлардан ўтказиш натижаларини тан олиш;
- ўлчаш воситаларининг истеъмолчиларига ахборот хизматлари кўрсатиш.
Ўлчаш воситасининг типини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни синовлардан ўтказишнинг натижалари бўйича Ростехтартибгасолиш қабул қилади ва буни амал қилиш муддати кўрсатилган сертификат билан тасдиқлайди. Ўлчаш воситасининг тасдиқланган типи ўлчаш воситаларининг Давлат Реестрида рўйхатга олинади ва уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ростехтартибгасолишнинг расмий нашрларида эълон қилинади.
Типни тасдиқлаш процедурасига ўлчаш воситаларининг типлашган вакиллари тортилади.
Ўлчаш воситасининг РФ ҳудудида тасдиқланган типга мувофиқлигини давлат метрология хизматининг ишлаб чиқарувчи ёки истеъмолчининг жойлашган жойидаги органлари назорат қилади.
Тасдиқланган типга мувофиқликка синовлар қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
- истеъмолчилардан ишлаб чиқарилаётган ёки импорт қилинаётган ўлчаш воситаларининг сифати ёмонлашганлиги тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда;
- ўлчаш воситаларингинг конструкцияси ёки уларни ишлаб чиқариш технологиясига меъёрланган метрологик тавсифларга таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритилган тақдирда;
- типни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда.
Давлат текширувига тортилиши лозим бўлган ўлчаш воситаларини қиёслашни уларни ишлаб чиқаришдан муомалага чиқаришда ва таъмирлашда, импорт бўйича олиб кириш ва эксплуатация қилишда давлат метрология хизмати органлари амалга оширади. Қиёслашга ўлчаш воситасининг ҳар бир нусхаси тортилади. Қиёслашни ўтказиш тартиби ПР 50.2.006-94 «Қиёслаш турлари ва услублари, қиёслаш натижаларини расмийлаштириш ва бекор қилиш қоидалари» билан регламентланади, бу қоидалар 3.3 бўлимда келтирилган.
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш ва ижарага бериш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш давлат метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Лицензия 5 йилдан ошиқ бўлмаган муддатга берилади ва РФ нинг бутун ҳудудида амал қилади. Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига лицензия ўлчаш воситасининг типини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат амал қиладиган муддатга берилади.
Юридик ёки жисмоний шахсга лицензия бериш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
- кўрсатилган шахснинг лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишга аризаси;
- давлат метрология органи томонидан лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш шарт-шароитларининг ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини текширишнинг ижобий натижалари.
Лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш шартларига риоя қилинишини назорат қилишни лицензияни берган давлат метрология хизмати органи амалга оширади.
Давлат метрология назорати қуйидагилар устидан амалга оширилади:
- ўлчаш воситалари, аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиятлари, вақт бирликларининг эталонларини чиқариш ва қўллаш, корхоналарда метрология қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши;
- савдо операцияларини амалга оширишда сотиладиган товарларнинг миқдори;
- уларни ўрамдан очиш ва сотишда ҳар қандай ўрамга ўралган товарларнинг миқдори.
Давлат метрология назоратини қуйида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ давлат метрология хизмати органлари амалга оширади.
Назоратнинг биринчи турини амалга оширадиган давлат метрология хизмати органининг назоратчиси ПР 50.2.002-94 га мувофиқ қуйидагиларни текширади:
- давлат ёки тижорат текшируви ва назоратига тортилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари рўйхатининг борлиги ва тўлиқлиги;
- ўлчаш воситаларининг ҳолати ва уларни эксплуатация қилиш шарт-шароитларининг ўрнатилган техник талабларга мувофиқлиги;
- ўлчаш воситасининг типини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатнинг борлиги;
- қиёслаш тамғаси ёки қиёслаш тўғрисидаги гувоҳноманинг борлиги, шунингдек қиёслашлараро интервалга риоя қилиниши;
- ўлчашларни бажариш услубиятларининг атттестациядан ўтганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг борлиги;
- ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш ва ижарага бериш билан шуғулланадиган корхонада фаолиятнинг шу турлари билан шуғулланишга лицензиянинг борлиги;
- ўлчаш воситасини қиёслашни юридик шахснинг метрология хизматининг кучлари билан ўтказиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг борлиги;
- ўлчаш воситаларини қиёслашни амалга оширадиган шахсларнинг қиёсловчилар сифатида аттестациядан ўтганлигини тасдиқлайдиган, давлат метрология хизмати органлари томонидан берилган ҳужжатларнинг борлиги;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш учун фойдаланиладиган эталонларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқ сақланиши ва қўлланилишининг тўғрилиги.
ПР 50.2.002-94 савдо операцияларини амалга оширишда сотиладиган (уларнинг мулкининг бир юридик ёки жисмоний шахс – сотувчидан бошқа юридик ёки жисмоний шахс – харидорнинг тасарруфига ўтадиган) товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Назорат қилишнинг кўриб чиқилаётган тури асосан назорат харидини амалга ошириш кўринишида бажарилади.
Қуйидагилар метрология қоидалари ва меъёрларининг бузилиши бўлиб ҳисобланади: сотиш учун билдирилган миқдорга қараганда кам миқдордаги товарни сотиш (ўлчашдан уриб қолиш, тарозидан уриб қолиш); тўланган пул суммасига мос келадиган миқдорга қараганда кам миқдордаги товарни сотиш (пулдан уриб қолиш).
Товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назорати ўлчаш воситаларининг текшириш, бажарилган ўлчашларнинг тўғрилигини назорат қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолда ҳам типга мос келмайдиган, қиёсланмаган, тамғаси бузилган, нотўғри кўрсатишларни берадиган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш метрология қоидалари ва меъёрларининг бузилиши деб ҳисобланади.
ПР50.2.002-94 уларни очиш ва сотишда ҳар қандай ўрамга ўралган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назоратини ўрнатиш тартибини белгилайди (ўрамларга ўралган товарлар – ўрамда уларнинг сонини кўрсатиш билан ўралган товарлардир, ўрамни бузмасдан ёки унга шикаст етказмасдан туриб товарларнинг миқдорини ўзгартириб бўлмайди).
Назорат қилиш объекти фақатгина товарнинг индивидуал ўрами эмас, балки худди ўша бир хил номинал миқдор, худди ўша бир хил ўрам турига эга бўлган, худди ўша битта юридик шахс томонидан ўралган товарлар партияси бўлиши ҳам мумкин.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling