2-мавзу. Стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув турлари, улар орасидаги масофаларни ҳисоблаш. Стрелкали съездлар, турлари ва қўлланилиши
Download 56.22 Kb.
|
2-амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чоррахасимон
- Қисқартирилган съездлар
2-мавзу. Стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув турлари, улар орасидаги масофаларни ҳисоблаш. Стрелкали съездлар, турлари ва қўлланилиши. 2.1-расмда стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув чизмалари кўрсатилган, ҳамда стрелкали ўтказгич марказлари орасидаги масофаларни ҳисоблаш формулалари келтирилган. Ўтказгичлар орасидаги тўғри қўйма қиймати 1,2 ва 3 чизмаларда ҳаракат тезлиги, йўлнинг вазифаси ва жойлашган ўрнига қараб ҳаракат таркибининг ўтишини ҳисобга олиб топилади. Ушбу қиймат миқдори 4,5 дан 25 метргача олинади. 4 ва 5 чизмаларда қўйма йўл оралиғи (е) қийматига қараб қуйидаги формулалар билан топилади: 4 – чизма учун: ва 5 – чизма учун . Расм 2.1. Стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув чизмаси Йўлларни улаш учун бошқа, кенг тарқалган қурилмалардан бири стрелкали съездлардир. Бирлаштирилувчи йўлларда жойлашувига қараб съездлар оддий, чоррахасимон ва қисқартирилган бўлиши мумкин. Оддий съезд (расм 2.2) икки оддий якка стрелкали ўтказгичлар ва икки крестовина ўзаги оралиғида қўйиладиган бирлаштирувчи йўл (f) дан иборат бўлади. Расм 2.2. Оддий съезд Съезддаги стрелкали ўтказгичлар марказларининг координатларини топиш учун ОО1 чизиғи йўл ўқиган (КЛ) ва унга перпендикуляр чизиққа (йўл оралиғи е) проекцияланади: ; . Охирги тенгламадан тўғри қўйма узунлиги ҳисобланади . Съезд тўлиқ узунлигининг проекцияси . Чоррахасимон, ёки қўш съезд (расм 2.3) икки оддий съездларнинг кесишувидан иборат бўлиб тўрт стрелкали ўтказгич ва крестовина ўзаклари оралиғидаги тўмтоқ (берк) кесишмадан ташкил топади. Бундай съездлар икки кетма-кет жойлашган оддий съездлар учун етарлича узунликда жой бўлмаган танқис шароитларда қўлланади. Расм 2.3. Чоррахасимон съезд Қисқартирилган съездлар бир-биридан узоқда катта оралиқда жойлашган йўллар уланишининг умумий узунлигини қисқартириш мақсадида қўлланади. Чоррахасимон съездлар қурилишида, ҳамда йўлларнинг, ҳаракат таркибини бир йўлдан бошқасига ўтказмасдан кесишув жойларида берк турдаги кесишмалар қурилади. Улар тўғри ва ўткир бурчак остида бажарилиши мумкин. Магистрал темир йўлларда асосан 1/9 ва 1/11 крестовина маркали ўткир бурчакли тўмтоқ кесишмалар қўлланади. Ушбу кесишмалар контррелсли икки ўткир ва икки ўтмас бурчакли тўрт крестовиналардан иборат (расм 2.4). Тўғри бурчакли кесишмаларда барча крестовиналар бир хил бўлади. Расм 2.4. Йўлларнинг ўтказгичсиз кесишуви (тўмтоқ кесишувлар) Download 56.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling