“ишлаб чиқилган”


  ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


Download 437.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/33
Sana19.01.2023
Hajmi437.31 Kb.
#1102818
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
OrientFinans Bankining Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati

8. 
ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ 
8.1. 
Мазкур Сиёсат қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва унга 
тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин: 

мавжуд коррупцияга қарши сиёсатлар ва тартиб-таомилларни қайта кўриб 
чиқиш заруратини юзага келтирувчи Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга 
қарши кураш соҳасидаги қонунчилиги ўзгарганда; 

самарасиз коррупцияга қарши назорат тадбирлари ва тартиб-таомиллари 
аниқланганда, шунингдек Банк фаолиятида коррупциянинг олдини олиш ва унга 
қарши курашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни такомиллаштириш 
зарурати юзага келганда; 

Банкнинг ташкилий тузилмаси ва/ёки функцияларининг ўзига хос 
жиҳатлари ўзгарганда ва ҳоказо. 
 
9. 
ЯКУНИЙ ҚОИДА 
9.1. 
Ушбу ҳужжат Банк Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган ва 
Юридик хизмат департаменти Методология ва ҳуқуқий таъминот бўлимида 
рўйҳатдан ўтказилгандан сўнг, 2022 йил 15 августдан бошлаб кучга киради. 
9.2. 
Ушбу Сиёсат кучга кириши муносабати билан, Банк Кенгашининг 2019 
йил 01 апрелдаги 51-сонли баённома билан тасдиқланган ““Ориент Финанс” 
ХАТБда коррупция ва фирибгарликка қарши курашиш тўғрисида”ги Низом ўз 
кучини йўқотган ҳисобланади. 
9.3. 
Мазкур Сиёсатнинг асл нусхаси Юридик хизмат департаменти 
Методология ва ҳуқуқий таъминот бўлимида сақланади ва нусхалари тақдим 
этилиши назорати амалга оширилади.  
9.4. 
Агар 
мазкур 
Сиёсатнинг 
айрим 
қоидалари 
Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва/ёки Банк Уставига зид 
келиб қолса, бундай қоидалар ўз кучини йўқотади ва мазкур вақтдан бошлаб 
ушбу Сиёсатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва Банк 
Уставига риоя қилинади. 
9.5. 
Ушбу ҳужжатни қайта кўриб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, ўз кучини 
йўқотган деб топиш ва бошқа ҳолатлар ҳужжат ишлаб чиқувчиси томонидан Банк 
Бошқарувининг 2019 йил 25 декабрдаги 117-сонли баённомаси билан 
тасдиқланган ““Ориент Финанс” ХАТБда ҳужжатлар юритиш тартиботи”га
мувофиқ амалга оширилади. 
 
Матн якуни 

Download 437.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling