6.1.5.4.
Хавфсизлик департаменти:
-
ўз хизмат вазифалари доирасида Банкда ходимлар томонидан
коррупциявий ҳаракатлар содир этилишини олдини олишга қаратилган
назоратни амалга оширади;
-
Банк ходимларини ишга қабул қилинишида уларга Банкдаги
коррупцияни олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалалари ҳақида
тушунтиришлар беради;
-
ўз имкониятларидан ва ваколатларидан келиб чиққан ҳолда Банкда
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини
аниқлаш, уларни Банкнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда кўриб
чиқиш ва Банк раҳбариятига маълумот бериш ишларини амалга оширади;
-
Банкда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида олдини олиш,
аниқлаш ва уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
-
Банкда коррупциявий схема ва амалиётларни ташкил этишга уринган
шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан ва таъсиридан Банк ходимларини ҳимоя
қилиш чораларини кўради;
-
бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда коррупция қарши
курашиш соҳасида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади.
6.1.5.5.
Ички назорат департаменти:
-
Банкда амалга оширилган банк операциялари бўйича аниқланган
коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни Банк
раҳбариятига тақдим этади;
-
Банк контрагентларини ва мижозларини ички меъёрий хужжатларда
белгиланган талаблар доирасида ўрганади ва лозим даражада текширади.
6.1.5.6.
Ходимлар билан ишлаш департаменти:
-
Банк ходимларини ишга қабул қилинишида ҳамда ҳозирда ишлаб
келаётган барча ходимларни мазкур Сиёсат (ва унга киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар) билан, мазкур Сиёсатнинг 1-сонли иловадасиги Мажбуриятномага
(ушбу Мажбурятнома ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг ажралмас
қисми бўлиб ҳисобланади) имзо чектирган ҳолда таништиради, шунингдек,
ходимларни ўқитиш ва коррупция қарши курашиш соҳасидаги мазкур Сиёсатнинг
талаблари ҳамда жиҳатларини билиши ва тушунишларини тест синовларидан
ўтказишни ташкиллаштиради;
-
Банкнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг коррупцияга
қарши курашиш соҳасида саводхонлиги ва билим даражасини ошириш бўйича
ўқув тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиради.
“Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банкининг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати
23
Do'stlaringiz bilan baham: |