“ишлаб чиқилган”
Банкнинг барча ходимлари
Download 437.31 Kb. Pdf ko'rish
|
OrientFinans Bankining Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati
6.1.3.
Банкнинг барча ходимлари: - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан коррупцияга қарши қонунчилигига, Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига қатъий риоя қилишлари шарт; - ўз хизмат вазифаларини холисона, самимий, виждонан, одоб-аҳлоқ қоидаларига (“Ориент Финанс” ХАТБ ходимларининг Одоб-аҳлоқ кодекси) риоя қилган ҳолда бажаришлари ва ҳар қандай коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликлари керак; - коррупцияга қарши курашишда, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фаолиятини фош этишда иштирок этадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар; “Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банкининг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати 20 - лавозим ёки хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ходимнинг шахсий манфаатдорлиги ҳолатларига йўл қўймасликлари лозим; - Банк мижозларининг банк хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқишда, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига, кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилинишига, ортиқча бюрократияга ва қоғозбозликка йўл қўймасликлари лозим; - банк ва тижорат сирларига риоя этилишини таъминлаш ва ушбу маълумотлардан мулкий ва номулкий манфаатлар ва афзалликлар олиш мақсадида фойдаланмасликлари лозим; - коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишини имкониятини яратувчи коррупция омилларини аниқлаш мақсадида Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда кўмаклашадилар; - мазкур Сиёсатнинг мазмуни билан танишиб ва унинг талабларига риоя қилиш мажбуриятини имзолашлари лозим (ушбу Сиёсатнинг 1сонли иловаси). Download 437.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling