Олий таълим муассасаларида коррупцияга карши курашишда ракамлаштириш технологиясини жорий этиш
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqmarge me (6)
Олий таълим муассасаларида коррупцияга карши курашишда ракамлаштириш технологиясини жорий этиш. ОТМ фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, олий таълим тизимида жараёнларни автоматлаштириш, бюрократик тўсиқлар юзага келишини олдини олиш ва молиявий харажатларни қисқартириш мақсадида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS) тизими ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда Олий таълим вазирлиги ва вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан Давлат солиқ қўмитасига ҳар ойда ҳисоботлар тақдим этилади бу ҳисоботлар Молия вазирлигининг “УзАСБО” дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шаклланади ва жўнатилади. Ушбу жараёнда инсон омили иштирок этмайди. Шунингдек барча ташкилотлар билан ҳисобварақ-фактуралар электрон тарзда жўнатилиши жорий қилинган. Ушбу тизимдан кўзланган асосий мақсад солиқдан қочиш ва яширин иқтисодиётни олдини олиш ҳисобланади. Шунингдек, ахборот тизимининг бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва электрон ҳукумат идоралараро платформаси билан интеграция қилиниши орқали, талабаларга давлат 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич ОТМларда жорий этиш орқали: • “Ўқув жараёни” модулида гуруҳ журнали, дарс жадвали, имтиҳонлар жадваллари, талабанинг рейтинг дафтарчаси, ўзлаштириш қайдномалари, давомат ҳисоботлари, диплом ва академик маълумотномалар рақамлаштирилди; • “Маъмурий жараён” модулида олий таълим муассасаси структураси, талабалар контингенти ва уларнинг ҳаракати, профессор-ўқитувчилар таркиби тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш рақамлаштирилди • “Илмий жараён” модулида профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари ва илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ўқитувчилар ва кафедраларнинг илмий рейтингини баҳолаш масалалари рақамлаштирилди; • “Молиявий жараён” модулида талабаларнинг QR-кодли тўлов- шартномаларини шакллантириш, талабаларга электрон кўринишда тақдим этиш, шартнома тўловлари мониторингини юритиш, талабаларга стипендия белгилаш тўғрисидаги маълумотлар тизим орқали амалга оширилади. Молия вазирлигининг “UzASBO” ахборот тизими билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди. хизматларини кўрсатишда, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган турли нафақалар тайинланишида ўқиш жойидан маълумотнома сўраш амалиёти бекор қилинди ҳамда талабалар тўғрисидаги турли статистик маълумотларни таҳлил қилиш имконини берди. Ушбу тизим электрон ҳукумат тизимлари ва ресурслари реестрида рўйхатдан ўтказилган булиб, уларнинг умумий фойдаланувчилар сони 401 000 тани ташкил қилади. Тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар ушбу тизимдан фойдаланади. Ушбу тизим бўйича техник эксперт хулосаси 2020 йил 10 ноябрда олинган. Ягона идентификация тизими мавжуд эмас, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторлари киритилган, шунингдек идоралараро интеграцион платформага интеграция қилинган. Молиявий маблағларни самарали бошқариш сохасида молия йили учун тузиладиган даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штат жадваллари амалдаги нормаларга мос равишда тузилиши устидан вазирликнинг ва ОТМларнинг ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан назорат ўрнатилган. Шунингдек, таълим муассасаларининг даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадвалларини кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш учун «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали Молия вазирлигининг Ахборот тизимига жўнатилади, раҳбарнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва ҳар бирига хос «QR» кодлар қўйилиб, ахборот тизимида рўйхатга олинади. Таълим муассасаларини сақлаш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар, таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чоракда белгиланган тартибда вазирлик мутасадди бошқармалари хамда жойлардаги ОТМларда “Кузатув кенгаши” томонидан таҳлил қилиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони ижросини амалга ошириш юзасидан вазирлик томонидан 30.06.2021 йилда тасдиқланган Назорат режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан (2022 йил 24 январь ҳолатига кўра): давлат харидлари, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling