“ишлаб чиқилган”


  Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларининг коррупцияга қарши


Download 437.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/33
Sana19.01.2023
Hajmi437.31 Kb.
#1102818
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
OrientFinans Bankining Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati

5.8. 
Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларининг коррупцияга қарши 
экспертизаси. 
5.8.1. 
Комплаенс-назорат бошқармаси Банкнинг таркибий бўлинмалари 
билан 
биргаликда 
ички 
меъёрий 
хужжатларни 
коррупцияга 
қарши 
экспертизасини ташкил этади, Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг 
лойиҳаларида коррупциявий омилларнинг мавжуд/мавжуд эмаслигини ўрганади,
коррупциявий омиллар аниқланса, уларни бартараф этишга қаратилган 
тавсиялар тайёрлайди ва ушбу ҳужжатни ишлаб чиққан Банк таркибий 
бўлинмасига тегишли ўзгартиришларни амалга ошириш учун тақдим этади. 
5.9. 
Банк фаолияти соҳасига янги технологияларни жорий этиш. 
5.9.1. 
Коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш мақсадида 
Банк ходимлари ўз функциялари ва лавозим мажбуриятларини Банкдаги мавжуд 
ахборот технологияларидан ва дастурлардан фойдаланган ҳолда амалга 
оширадилар. 
5.10. 
Банкдаги фаолиятни видеоқайд қилиш ва унинг трансляцияси 
5.10.1. 
Банк биноларида ходимлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида 
аудио ва видеоёзув камералари ўрнатилиб, улардаги ёзувлар Банкнинг масъул 
ходимлари томонидан кўриб борилади. 
5.10.2. 
Банкнинг интернет тармоғидаги расмий сайтларида коррупция 
хавф-хатари юқори бўлган айрим жараёнларнинг онлайн трансляцияси 
жойлаштирилиши мумкин (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш, уларни 
тестдан ўтказиш, комиссиялар йиғилишлари ва ҳ.к.). 
5.11. 
Банк ходимларига корупцияга қарши масалалар бўйича 
маслаҳатлар бериш. 
5.11.1. 
Банкнинг ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун 
ҳужжатлари талаблари, ушбу Сиёсат қоидалари ёки Банкда коррупцияга қарши 


 “Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банкининг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати
19 
бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай 
саволлар бўлса, улар Банкдаги мавжуд алоқа воситалари орқали ёки бевосита 
Комплаенс-назорат бошқармаси мурожаат қилишлари мумкин. 

Download 437.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling