Ishlab chiqarishda boshqaruv fakulteti sirtqi bolimni


Download 0.61 Mb.
bet1/9
Sana05.01.2022
Hajmi0.61 Mb.
#204837
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Талаб ва таклиф эластиклиги



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM

VAZIRLIGI
FARG’ONA POLITEXNIKA INSTITUTI

ISHLAB CHIQARISHDA BOSHQARUV

FAKULTETI SIRTQI BOLIMNI

3 KURS

ASQAROV G'OLIBJON TOLIBJON OGLINING TAYYORLAGAN

KURS ISHI

ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЭЛАСТИКЛИГИ

Режа:

  1. Кириш

  2. Асосий қисм


1. Талаб эластиклиги.

2. Кесишган талаб эластиклиги.

3. Таклиф эластиклиги.

4. Бозор шароити ўзгаришларининг оқибатларини баҳолаш ва

прогноз қилиш

5. Талабнинг нарх бўйича эластиклиги ёрдамида даромадларни

таҳлил қилиш


  1. Хулоса

  2. Фойдаланилган адабиётлар

Кириш


Ялпи талаб - бу, товарлар бозорида таклиф этилаётган товарлар ва хизматларга булган талабларнинг жамидир. Ялпи талаб мамлакат иктисодиётидаги ялпи ишлаб чикариш билан иктисодий субъектларнинг талаби хамда бахолар умумий даражаси уртасидаги бо\ликликни ифодалайди. Ялпи талабнинг усиши махсулот ишлаб чикариш хажми ва иш билан бандликни ра\батлантиради, бахолар даражасига зарур микдорда таъсир этади.

Ялпи талабнинг тузулиши куйидагича:



  • истеъмол товарлари ва хизмаиларига булган талаб;

  • инвестиция товарларига булган талаб;

  • давлатнинг товарлар ва хизматларига булган талаби;

  • чет элликларнинг мамлакат экспортига талаби.

Макроиктисодиётда ялпи талаб даражасига икки омил таъсир этади, яъни пул таклифи ва унинг айланиш тезлиги. Ялпи талабга таъсир этувчи омиллар аксарияти уй-хужаликлари истеъмол товарлари харажатлари, давлат харажатлари, соф экспорт, истеъмолчилар турмуш даражаси, соликлар ва уларнинг даражаси, имтиёзлар, валюта курслари харакатидаги тебранишлар, ташки бозорлардаги узгаришлар хамда бошкалар айнан пул таклифи ва унинг айланиши тезлиги таъсирида намоён булади.

Ялпи таклиф - якка таклифлар йи\индисидир. Якка такдиф сотувга чикарилган барча пировард ва хизматлар пул ифодасининг умумий хажмидир.

Ялпи таклифга таъсир этувчи омиллар куйидагилардан иборат:

  • технологиядаги узгаришлар,

  • ресурслар бахолари,

  • соликлар ва бошкалардир.

Омилларнинг сифати маъносида иш кучининг касб, махорат даражаси ва ишлаб чикариш технологияси тушунилади. Иктисодий ресурслар сифати уларнинг унумдорлиги, муайян вактда хар бир омил бирлиги учун яратилган махсулот микдори билан характерланади. Ялпи талаб ва ялпи таклиф талаб ва таклифнинг механик тарздаги оддий якка микдорларининг йи\индиси булмай, балки янги сифат категорияси шаклида булиб, миллий иктисодиётнинг хусусияти ва алокаларини, тузулишини тула деталлаштириш, тараккиёт конуниятларини аниклашга олиб келади.

Шундай килиб, макроиктисодиёт хар бир ходиса, категориянинг уртача микдорини ифодаловчи курсаткич хисобланади. Макроиктисодиёт жон бошига ту\ри келадиган товар, мехнат унумдорлигининг уртача даражаси хар бир оилага уртача ту\ри келувчи даромад ва хакозоларни давр, вакт мобайнидаги узгариши тахлил объекти хисобланади. Талаб ва таклиф эса, кишилар эхтиёжини кондириши учун хизмат килувчи омил хисобланади. Кишиларда эхтиёж булса, у талаб килади ва уз урниа сотувчи хам хар хил товарларни таклиф килади.

Макроиктисодиёт шу иккаласининг балансини олиб, туради.

Биз “Уз-ДЭУ”авто компанияси мисолида соф экспрортни куришимиз мумкин. Агар автомобилни деталларининг 70% Кореядан келтирилса ва колган 30% Узбекистонда яратилса, Кореядан келтирилган деталлар киймати Корея харажатларига киритилиб, Узбекистон учун 30% га тенг киймат хисоб-китоб килинади. Шу автомобилни чет давлатга экспорт килинса 70% Корея учун колган 30% эса Узбекистон учун кайд килинади. Бу 30% мамлакатнинг соф экспроти хисобланади ва соф экспорт хисобида кайд этилади.

Даромадлар окими, буйича хисоб-китобда бозор бахоси асосидаги курсаткич эгри соликлар кушиб хисобланилади.



Макроиктисодиёт иктисодиётнинг ривожланиши, унинг хажми ва сифати, ялпи даромад, бандлик, товарлар ва хизматларни купайтириш муаммолари хакидаги илмдир. Узбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов узининг “И.А.Каримов. “Узбекистон - иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида”. Тошкент. “Узбекис-тон”1995й.” номли асарида макроиктисодиётни баркарорлаштириш масаласини катта стратегик (узокни кузлаган) устувор вазифа деб тавсифлайди. Бунинг маъноси-”макроиктисодиётда мувозанатни саклаш, ишлаб чикаришнинг кескин даражада пасайишига ва оммавий

ишсизликка йул куймасликдир. Шунингдек, у пул кадрсизланишининг, пул эммисиясининг бошкарилишини таъминлаш, тулов балансини бир меъёрда саклаш...” дир

Иктисодиёт жамият микёсида гоят мухим урин тутади. Жамиятдаги барча муносабатларнинг холати ва ривожланиши, умумий иктисодий тараккиёт куп жихатдан иктисодиёт равнакига боглик, яъни жамиятнинг умумий юксаклиги иккали уз ифодасини топади. Шунинг учун иктисодиёт ривожланиши мамлакатнинг ривожланишидан дарак беради.

2.Истеъмол ва жамгарманинг иктисодий мазмуни

хамда уларнинг узаро богликлиги.

Миллий иктисодиётда янгидан вужудга келтирилган киймат, яъни миллий даромад истеъмол ва иктисодий жамгариш максадларида ишлатилади. Истеъмол кенг маънода жамият иктисодий эхтиёжларини кондириш жараёнида ишлаб чикарилган товар ва хизматлардан фойдаланишни, уни истеъмол килиб тугатишни билдиради. Бунда унумли ва шахсий истеъмол фаркланади.

Унумли истеъмол бевосита ишлаб чикариш жараёнига тегишли булиб, ишлаб чикариш воситалари ва инсон ишчи кучининг истеъмол килинишини, яъни улардан фойдаланиш жараёнини англатади.

Шахсий истеъмол ишлаб чикариш сохасидан ташкари руй бериб, бунда истеъмол буюмларидан бевосита фойдаланилади ёки улар тулик истеъмол килинади.

Истеъмол жараёнида турли хил моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланилади. Истеъмол килинадиган неъмат турига боглик равишда моддий неъматларни ва хизматларни истеъмол килиш ажратилади. Индивиудал ёки жамоа булиб истеъмол килиш фаркланади. Алохида оила ёки жамият аъзоларининг ихтиёрида булган моддий жамият азоларининг гурухлари моддий неъмат ва хизматлардан фойдаланиши жамоа булиб истеъмол килишга киради.

Истеъмол фонди маблагларидан бутун иктисодиёт доирасида банд булган ходимларнинг моддий ва маънавий эхтиёжларини кондириш учун фойдаланилади. У бутун ахолининг шахсий истеъмолини, ахолига ижтимоий хизмат киладиган муассасалардаги,шуниндек ,илмий муассасалар бошкаришдаги моддий сарфларни уз ичига олади.

Истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида ходимлар кулига келиб тушадиган кисми истеъмолчилик сарфлар максадида ишлатилади.

Истеъмолчилик сарфлари- бу ахоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган кисми.

Жамгарма- бу ахоли , корхона ( фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эхтиёжлариникондириш ва фоизли даромад олиш максадларида тупланиб борилиши.

Унинг хажми уй хужаликлари даромадидан истеъмолчилик сарфларини айриб ташлаш йули билан аникланади.

Даромад фондида истеъмолчилик сарфлари улуши канчалик юкори булса жамгарма хажми шунчалик кам булади.Жамгарманинг усиши эса иктсодий маънода маблагларнинг истеъмол буюмлари харид килишдан инвестицион товарларга йуналтирилишини билдиради.

Шу сабабли даромадда истемолчилик сарфлари ва жамгарма нисбатининг узгариши бир катор, баъзан карама карши окибатларга олиб келиши мумкин.

Биринчидан, даромадларнинг кандайдир кисмини жамгармага куйиш окибатида у товарларда булган талабда уз аксини топмайди. Махсулотнинг хар кандай хажмини ишлаб чикаришдан олинган даромад тулик сарфлангандагина жами талабни таъминлаш учун етарли булади. Демак жамгарма даромадлар - харажатлар окимида номутаносиблик булишига олиб келади.

Жамгарма даромадлардан маблагларни олиб куйишни билдириб истеъмолчилик сарфлар барча ишлаб чикарилган махсулотни сотиб олиш учун етарли булмай колишни билдиради.

Агар ахоли уз даромадининг кандайдир, бир кисмини жамгарса, узининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. Бунинг натижаси сотилмай колган товарларни купайиши, ишлаб чикаришнинг кискариши, ишсизлик ва даромадларнинг пасайиши булиши мумкин.

Иккинчидан, томондан жамгарма талабнинг етишмаслигига олиб келмаслиги мумкин, чунки жамгарилган маблаглар тадбиркорлар томонидан инвестицион максадларда ишлатилади.

Бу истеъмолчилик сарфларининг хар кандай етишмаслигини коплайди ва жамгарма келтириб чикарадиган истеъмолдаги хар кандай етишмасликни тулдиради.

Учинчидан,корхоналар хам узининг барча махсулотини истеъмолчиларга сотишни кузда тутмайди, балки унинг бир кисмидан шлаб чикариш воситаларишаклида фойдаланиши мумкин. Шундай килиб, агар тадбиркорлар ахолининг жамгармаларига тенг микдордаги маблагларни инвестицияларга куйишини кузда тутгса, ишлаб чикариш даражаси доимий булиб колади.

Истеъмол ва жамгарма даражасини аниклаб берувчи асосий омил миллий даромад хисобланади. Лекин миллий даромад таркибида тугри соликлар хам мавжуд булади. Шу сабабли соликлар тулангандан кейин ахоли кулида коладиган даромад истеъмолчилик сарфлари ва шахсий жамгарма йигиндисига тенг булади. Истеъмол ва шахсий жамгарманинг даражаси бевосита соликлар тулангандан кейинги колган даромад билан аникланади.

Демак, бу даромад истеъмолнинг хам, жамгарманинг хам умумий омили хисобланади.Чунки жамгарма даромаднинг истеъмол килинмайдиган кисми хисобланса, соликлар тулангандан кейинги даромад шахсий жамгармани аниклаб берадиган асосий омил булиб чикади. Хар йилги хакикий истеъмол микдори ва соликлар тулангандан кейинги даромад уртасидаги фарк шу йилдаги жамгарма микдорини аниклайди.

Шахсий даромаддан ташкари истеъмол ва жамгарма уртасидаги узаро богликликка таъсир курсатувчи бошка бир катор омиллар хам мавжуд булади. Бу омилларнинг асосийлари куйидагилар;

- уй хужаликлари жамгарган бойлик даражаси;

- нархлар даражаси;

- нархлар, даромадларва товарлар таклифи узгаришининг кутилиши;

- истеъмолчи карзлари;

- солик ставкалари узгариши.

3.Жамгарманинг мохияти, омиллари ва самарадорлиги

Жамгариш иктисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий кисмлардан бири хисобланиб, инвестицион характердаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар жамгаришнинг амалда намоён булиш шакли булганлиги сабабли дастлаб тахлилни жамгаришнинг мохияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жихатдан асослаш билан боглаймиз.

Жамгариш деб, миллий даромаднинг бир кисми асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эхтиёт захираларини купайтириш учун сарифланишига айтилади.

Амалда жамгариш капитал маблаглар ёки инвестицион сарфлар шаклида юзага чикиб, у янги асосий капитални хосил килиш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкциялаш ва янгилашга киалнадиган харажатларни ифодалойди.”Жамгариш” ва ”капитал маблаг” ёки “инвестицион сарфлар” тушунчалари бир хил мазмунга эга эмас. Бир томондан, капитал маблаг ёки инвестицияларнинг чегаралари жамгариш фондига караганда кенрок, чунки реновацияга (яъни эскирган объектларни батамом алмаштиришга)сарфланадиган амортизация фондининг бир кисми хам уларнинг манбаи булиб хизмат килади.Иккинчи томондан, “жамгариш” тушунчаси инвестицион сарфлар доирасидан чикиб кетади, чунки у факат асосий капиталнинг эмас, балки айланма капиталнинг, шунингдек, эхтиёт захираларининг кенгайишини хам англатади.

Ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш максадидаги жамгариш бир-биридан фаркланади. Жамгарилган маблагларнинг моддий ишлаб чикариш сохасининг асосий капиталларини ва айланма маблагларини кенгайтиришга кетадиган кисми ишлаб чикариш сохасидаги жамгариш фондини ташкил килади. Ишлаб чикариш сохасидаги жамгариш иктисодий усишнинг мухим омилидир.

Ижтимоий маданий сохадаги жамгариш, уй-жой фондини, касалхоналар, укув муассасалари, маданият,солгликнисаклаш,спорт муассасалари,яъни номоддий ишлаб чикариш тармокларини кенгайтириш, реконструкциялаш, янгилашга сарфланади. Ноишлаб чикариш сохасини кенгайтириш хам ишлаб чикаришни ривожлантиришниниг зарур шартидир.

Жамгариш фонди, унинг хажми ва таркиби такрор ишлаб чикариш суръатларини белгилаб берадиган хал килувчи омиллардир. Жамгариш нормаси бевосита жамгариш фондининг бутун миллий даромад хажмига нисбати билан аникланади;

ЖН=(ЖФ / МД) *100,

Бунда, ЖН- жамгариш нормаси,

ЖФ- жамгариш фонди,

МД - миллий даромад.

Жамгариш нормасининг хам уз чегараси булиб, уни ошириш иктисодий жихатдан самарасиз булиб чикиши ва салбий окибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, унинг хаддан ташкари ортиши натижасида инвестицион сарфлар самарадорлиги пасайиб кетиши мумкин, чунки капитал маблаглар хажми ускуналар етказиб бериш имкониятлари, инфратузилманинг ривожланиши уртасида номутаносиблик пайдо булади. Маблагларининг чузилиб кетиши хавфи ошади, окибатда улар кимматлашади, барпо этиш жараёнидаёк маънавий жихатдан эскиради, тугалланмаган курилишлар купаяди. Окибатда иктисодий усиш пасайиб кетиш тамойилига эга булади.

Шундай килиб, жамгариш фонди иктисодий усиш суръатлари ва сифатига факат узининг микдори билангина хал килувчи таъсир курсатиб колмайди. Фан-техника революсияси шароитида улардан фойдаланиш самарадорлиги биринчи уринга чикади.

Жамгариш фонди миллий даромаднинг бир кисмини ташкил этади ва шу сабабли миллий даромад хажми купайишини белгиловчи омиллар, жамгаримш микдорини хам белгилаб беради. Бу омиллардан асосийси кулланиладиган ресурслар массаси ва уларнинг унумдорлигидир. Жамгариш микдори ишлаб чикариш жараёнида хом-ашё, материаллар, энергияни тежаб-тергаб сарфлашга хам блглик.




Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling