Ишланма мавзу
танқидлар ҳам боланинг шахсига эмас, унинг қилган ишига қараб йўналтирилиши керак
Download 28.59 Kb.
|
Ота оналар ва фарзандлар ўртасидаги
танқидлар ҳам боланинг шахсига эмас, унинг қилган ишига қараб йўналтирилиши керак. Етти ёшли Ситора онаси билан холасининг туғилган кунига гулдон олиб боришмоқчи эди. Ситора эҳтиётсизлик қилиб гулдонни қўлидан тушириб синдирди. Бундай пайтда она танқидни унинг ўзига эмас, балки содир бўлган воқеага йўналтириши керак.
Масалан: 1)Тўғри танқид: “Бу жуда чиройли гулдон эди. Қани синиқларни йиғиштириб ол. Совғага бошқа нарса олиб борармиз.”. Боланинг хулосаси: “Онам мени кечирди, бундан кейин эҳтиёт бўлишим керак, онам қандай ажойиб аёл”. (Нотўғри танқид: “Нима қилиб қўйдинг. Биласанми бу гулдон неча сўм туради? Одам шунақа ҳам бўшанг бўладими?”). Нотўғри танқид натижасида бола ўзини ва ўзгаларни ёмон кўриб қолади, асабийлашади, стресс бўлиб юради. Кейинчалик бирон хато иш қилиб қўйса уни катталарнинг кўзидан яширишга ҳаракат қилади. Чунки катталар уни яна жеркиб беришлари мумкин. Бундай ҳолатлар эса болага ёқмайди, албатта. Ҳақоратни ўзга шахсни камситиш, ерга уриш учун ишлатиладиган “ҳужум” дейиш мумкин. Лекин ҳақоратлар бола шахсига йўналтирилиши мумкин эмас. Танқидга аксжавоб бўлмаслиги мумкин, аммо ҳақоратга нисбатан қарши томондан худди шундай тонда муносабат билдирилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида иккала томон ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқаради. Кимдир болага нисбатан биринчи марта: “бунча лапашанг бўлмасанг”, деган иборани ишлатса, бола ҳам биринчи марта “йўқ, мен лапашанг эмасман”, дейиши аниқ. Лекин юқоридаги ибора болага нисбатан яна такрор айтилаверса, болада “мен ҳақиқатдан ҳам лапашанг эканман”, деган тушунча пайдо бўлади. Бола эса аста-секин тезкорлик талаб қилинадиган ўйинлардан ва ишлардан ўзини олиб қочадиган бўлиб қолади. Фарзандингиз сизни ранжитадиган бирон иш қилиб қўйдими, шошманг. Биринчи марта: -сенинг бу ишинг менга ёқмаяпти, ёки бу қилганинг менга умуман маъқул эмас,дейиш мумкин. Иккинчи марта: -сенинг бу ишинг мен жуда қийнаб, асабийлашишимга олиб келди. Учинчи марта: -ҳали отанг келсин, ҳаммасини айтиб бераман, дейиш ҳам катта тарбиявий аҳамиятга эга. Агар бундан бола хулоса қилса, шу билан чегараланиб қолган маъқул. Бу ерда ҳам боланинг шахсини эмас, балки қилган ҳатти-ҳаракатининг нотўғри жиҳатларини ва унинг салбий оқибатларини тушунтириш керак. Дунёқараши энди шаклланиб бораётган болаларга нима мумкин, нима мумкин эмаслигини очиқ айтиб бориш керак. Биз эса худди болалар буни биладигандай иш тутамиз. Масалан, болалар жонли мушук билан ўйинчоқ мушукчани битта нарса деб ўйлаши мумкин.Улар ўйинчоқ мушукни осмонга ирғитадилар, қулоқчаларини синдирадилар, устига чиқиб ўтирадилар, яъни ўзлари истаган ишни қиладилар. Улар жонли мушукчада ҳам шу ҳаракатларни такрорлашга уринадилар. Бундай пайтда ота-оналар жонсиз ва жонли предметлар тўғрисида уларга тушунчалар бериб боришлари лозим. Катталар томонидан болаларга қилинган пўписа(таҳдид)ларни улар тескари тушунишлари мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз?. Болага “агар укангни яна бир марта урсанг...” десак улар “...” дан кейинги айтилмаган фикрни улар “укангни яна бир марта ур” деб, ёки “яна деразага қараб тош отасан...”, десак улар “деразага тош яна отишим керак экан”, деб тушунишлари мумкин. Бундай пўписалар якунланган тарзда бўлиши лозим. Масалан, “агар укангни яна бир марта урсанг, биз ҳаммамиз сендан ҳафа бўламиз. Укангни уришинг эмас, уни ҳимоя қилишинг керак”,деган гапларни айтган афзалроқ. Келинг, энди ота-оналар ва мактабнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида фикрлашиб олайлик. Ҳар бир ота-она фарзандининг яхши ўқиши, яхши хулқ-атворга эга бўлиши ва келажакда унинг камолини кўришни истайди, албатта. Лекин бунга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бу масалада иккала томоннинг: мактабнинг ва ота-онанинг тенг равишда мажбуриялари ва ҳиссалари бор. Мактаб давлатнинг таълим-тарбия муассасаси сифатида оилавий тарбияга катта таъсир кўрсатади. Шунга кўра ҳар бир ота-она ўқув муассасининг боласининг тарбияси ва ўқиши борасида мактабнинг кўпгина талабларини бажаришга маъсулдир. Фарзанди мактабда ўқийдиган ҳар бир ота-она ўзини шу мактабнинг аъзосиман, дейишга ҳақли. Кўпгина ота-оналар фарзандларининг яхши ўқимаслигига ўқитувчилар айбдор деб ҳисоблайдилар. Бир томондан олганда ота-онанинг эътирозида жон бор. Биз кўпинча ота-оналар ва мактабнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида умумий гапларни гапирамиз. Аслида эса бу ҳамкорлик қай тарзда йўлга қўйилиши тўғрисида кўпчилик яхши билмайди. Ота-оналар йиғилишларида ўқувчилар муҳокома қилинади: яхши ўкийдиганларга раҳмат айтилса, ёмон ўкийдиганлар танқид қилинади, кичик молиявий масалалар муҳокома қилинади. Ота-оналар ва синф раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигини амалга оширишда ўқитувчилар қуйидагиларни амалга оширадилар: 1)синф раҳбарлари ва фан ўкитувчилари уй вазифаларини бажармай келган ўкувчиларни ўрганиб уларнинг кундалик рўйхатини шакллантириб боради; 2)синф раҳбари юқоридаги рўйхат асосида ўкувчиларнинг уйига ташриф буюради ҳамда: боланинг уйида дарс тайёрлашга шароит яратилганми, китобларини сақлайдиган жойи мажудми? боланинг уйда дарс тайёрлаши ким томонидан назорат қилинади? бола уйда ҳар куни неча соат дарс тайёрлайди? бадиий китоб ўқийдими? Нечта бадиий китоби бор? ўқувчининг мактабдан ташқари вақтдаги кун тартиби нимадан иборат? эканлигини тўғрисида маълумотларни тўплайди. Шундан кейин синф раҳбари график асосида ҳар гал 3-4та ота-онани мактабга таклиф қилади. Ота-оналар фарзандлари ўқийдиган сифларга дарсларга кирадилар, боласининг дарс жараёнидаги фаоллигини ўз кўзлари билан кўрадилар. Синф раҳбари эса ҳар бир ота-она билан индивидуал суҳбат ўтказиб боланинг мактабдан кейинги кун тартиби тўғрисидаги барча тафсилотларни билиб олади. Тўпланган маълумотлар ўрганиб чиқиб шундай хулосага келдим. Фарзандининг илм олиши ва тарбиясига бефарқ бўлган оилада униб-ўсаётган болаларнинг паст баҳоларга ўқиши, ўқишга қизиқмаслиги ва тарбиясида камчиликлар борлиги аниқ бўлди. Зудлик билан мазкур масалада методик кенгаш ўтказдик ва ўқитувчиларга аниқ топшириқлар бердик. Мунтазам дарс тайёрламай келадиган ўқувчиларнинг ота-оналарига фарзандининг уй вазифаларини бажармасдан келиши, ўқиши пасайиб бораётганлиги ҳақида огоҳлантириб, болаларининг уйда дарс тайёрлаши катталар томонидан қатъий назоратга олиниши, уйда оилавий дарс тайёрлашни ташкил қилиш лозимлиги, акс ҳолда болани қўлдан бериб қўйиши мумкинлиги тўғрисида суҳбатлар ўтказдик, хатлар йўлладик, телефон орқали огоҳлантириб бордик. Орадан бир ҳафта-ўн кун ўтиб ижобий ўзгаришлар сезила бошлади. Дарс тайёрламай келадиган ўкувчиларнинг сони кескин камайди. Мен бешта фарзанди ҳам энг нуфузли олийгоҳларини битказган бир оддий оилага бориб улар билан суҳбат ўтказдим. Уларнинг ота-оналаридан: -Фарзандларингизнинг ўқимишли бўлишида сизларнинг ҳам ҳиссалларингиз борми? деб сўрадим . -Бор бўлса керак, деди она. Мен фарзандларимни 1-синфга борган кунидан бошлаб, то улар мактабни биткузгунларига қадар ҳар куни, ҳар бири билан бир соатдан дарс қилганда ёнида ўтираман. Кейинчалик эса дарс тайёрлаш уларнинг кундалик эҳтиёжи (рефлекс)га айланиб қолади. Биз дарсларни оилавий қилардик, бирга китоб ўқирдик. Оддий қишлоқ аёли билан ўтказган ярим соатлик суҳбат миямда кўпдан бери ечилмай келаётан муомммоларни очиб ташлади. Бундай оилалардан ҳар биримиз ўрнак олсак арзийди. Қирқ беш минутлик дарс жараёнида ўқувчи режалаштирилган материал бўйича зарур билим ва кўникмаларни ололмаслиги тайин. Чунки бир соатга мўлжалланган дарснинг ташкилий қисм, уй вазифани сўраш ва уй вазифасини тушунтириш бериш этапларига истаймизми-йўқми камида 15-20 минут сарф бўлади. Қолган вақт эса қолган ўқувчининг билимларни ўзлаштиришига етмайди. Шунинг учун ҳам ўқувчилар бўш вақтда ота-оналарининг назорати остида дарс қилишлари зарур. Мактаб ўқитувчиларининг кўпчилик қисми эса дарсни яхши ўтади, яхши тушунтиради, дарс жараёнида ўзи фаоллик кўрсатади ва бу билан дарсни “зўр” ўтдим деб кўнгли таскин топади. Лекин ўқитувчининг ўқувчини мустақил фикрлашга, ўйлашга, ижод қилишга, жалб қилишга вақти ҳам, сабр-тоқати ҳам етмайди. Ўқувчи бундай нарсаларга вақтни фақат уйида топади. Ўқитувчилар уй вазифаларини оила даврасида муҳокама қилиб бажарадиган шаклда берсалар қанчалар мақбул иш бўлар эди?! Шу ерда ота-оналар билан айрим фикрларимни ўртоқлашмоқчиман. Оила бошлиқлари, фарзандларингиз билан ҳар куни бир-икки соат китоб ўқиш, дарс тайёрлаш, боланинг уй вазифаларини бажаришини назорат қилишни, мустақил ишлашини оиланинг қатъий кун тартибига киритинг ва зарурат бўлмаса уни бузманг. Қачонки болангиз мустақил ўқиб, ўқиган нарсасининг мазмунини айтиб бера оладиган бўлса ва бадиий китоблар мутолаа қилаётган бўлса ўзингизни бахтли ота-она дейишингиз мумкин. Шундай оилада камол топган ўғил-қизлар албатта сиз орзу қилган даражадаги фарзандлар бўлиб етишадилар. Изоҳ:Мен 32 йиллик педагогик тажрибам ва изланишларимнинг бир қисмини сизларга ҳавола қилаяпман. Мазкур конференция ўз вақтида ва аниқ мақсадларни кўзлаб ташкил этилганлиги менга жуда маъқул бўлди. Ўйлайманки, бу анжуманда таълим-тарбия соҳасида тўпланиб қолган кўплаб психологик муаммолар ечилиши кутилмоқда. Кейинги 10 йил ичида Тошкент шаҳрида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияларнинг 12 тасида фаол иштирок қилганман. Мен ҳавола қилаётган мақолани малакали мутахассислар томонидан кўриб чиқилишини ва кичик бўлсада хулоса беришларини чин дилдан истаб қоламан.Чунки бу соҳада ҳали юрагимда сақлаб юрган, лекин қоғозга туширишга улгурмаган нарсаларим жуда кўп. Барчангизга олдиндан соғлик-саломатлик ва куч-қувват тилаб қоламан. Фойдаланилган адабиётлар: 1)Ш.Халилова. “Таълимда бошқарув психолгияси”,Тошкент-2011. 2)Ж.Жайнотт. “Родители и дети” ,Москва-1986 3)Халқ таълими нашрлари. Download 28.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling