Қишлоқ ХЎжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қЎшимча чора-тадбирлар тўҒрисида
-боб. Субсидия миқдорини ҳисоблаш тартиби
Download 88.25 Kb.
|
MUQOBIL ENERGIYADAN FOYDALANISH BO‘YICHA XARAJATLARINING BIR QISMINI
2-боб. Субсидия миқдорини ҳисоблаш тартиби
4. Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қоплаш учун субсидия миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш юзасидан далолатнома ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий таркиб асосида шакллантириладиган Пахта ва бошоқли дон экин майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан тайёрланади. 5. Талабгорлар субсидия ажратиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга (туман ҳокимлигига) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва кузги бошоқли дон экин майдонлари (контурлар кесимида) тўғрисида маълумот; сотиб олинган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарнинг сертификати ва техник паспорти; қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олинганлиги ва ўрнатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (ижрочи билан тузилган шартномалар, бажарилган қурилиш, синов-созлаш ишларига оид маълумотлар); талабгорларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари. 6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгорлар томонидан ишчи гуруҳга (туман ҳокимлигига) почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади. Талабгорлар тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади. 7. Ишчи гуруҳ: ариза тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади; ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ва кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қопланиши тўғрисида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорларга юборади; тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёхуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қопланишини рад этиш тўғрисида ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорларга юборади. Талабгорлар ишчи гуруҳдан ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан қоплашни рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганидан кейин бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга (туман ҳокимлигига) такроран мурожаат қилиши мумкин. Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига шикоят қилиши мумкин. Download 88.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling