Қишлоқ хўжалиги таълим йўналишларида ўқиѐтган талабалар
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Намунавий Микроб-Фит-Биотех-Агрохимия-Агро-Кайтаиш-Мева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг мақсад ва вазифалари
1 2 3 КИРИШ Қишлоқ хўжалиги таълим йўналишларида ўқиѐтган талабалар «Микробиология, фитопатология ва қишлоқ хўжалик биотехнологияси» фанини ўзлаштириш жараѐнида микроорганизмларнинг биологияси, морфологияси, физиологик ва биокимѐвий хусусиятлари ҳамда уларнинг табиатда тарқалиш қонуниятлари, қишлоқ хўжалиги ва табиатдаги аҳамияти, ўсимликларнинг касалликлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, касалликларнинг тарқалиши, зарари ва уларга қарши кураш чоралари, биотехнология усуллари ѐрдамида эса қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, зараркунанда хашаротлар, касалликлар, атроф- муҳитнинг стресс омилларига чидамли ўсимликларини олиш, ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини бошқариш, ҳужайралар мухандислиги усулларини қўллаб соғломлаштирилган ўсимликларни клонли микрокўпайтириш, тупроқ унумдорлигини оширишда инсонлар ҳаѐти учун хавфсиз биопрепаратлар яратиш каби муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича билимларга эга бўлади. Шунинг учун бу фан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш, уларни сифатини ва экологик тозалигини яхшилаш, табиатни ифлосланишидан сақлаш ва аграр ишлаб чиқаришининг бошқа барча тармоқларида бу усулларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳолда тайѐрлашдаҳамда аграр соҳани ислоҳ қилишда муҳим аҳамиятга эгадир. Фаннинг мақсад ва вазифалари Фаннинг мақсади - талабаларга микробиология, фитопатология ва биотехнология усулларини қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳосилдорликни кўпайтириш, уларни сифатини ва экологик тозалигини яхшилаш, табиатни ифлослантиришдан сақлаш ва аграр ишлаб чиқаришининг бошқа барча тармоқларида бу усулларни қўллаш тўғрисидаги билимларни беришдан иборат. Фаннинг асосий вазифалари: - микроорганизмларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдаги aҳамияти; - микроорганизмларни тавсифлаш, микроорганизмларни генетикасини ўрганиш; - қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларини аниқлаб уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш; - ўсимлик ва бактерия ҳужайраларидан нуклеин кислоталар ва оқсилларни ажрата олиш, рекомбинант ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) олиш, уларни ўсимликлар ҳужайрасига ўтказиш; - ўсимликларнинг ташқи ноқулай таъсирга, зараркунандаларга, гербицидларга чидамли шаклларини ген муҳандислиги усуллари ѐрдамида яратиш, трансген ўсимликлар олиш технологиясини; 4 - орган тўқима ва протопластларни сунъий озиқ муҳитда ўстириш, каллус тўқимасидан регенерант ўсимлик олиш, ўсимликларни микроклонал кўпайтириш ва соғломлаштирилган экиш материаллари олиш; - ўсимликшуносликда фитогормон ва фиторегуляторларни қўллаш, фитогормон ва фиторегуляторларни олишнинг биотехнологик усуллари, ўсиш регуляторларини қўллашда экологик ва генетик хавфсизликни таъминлаш; - тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш биотехнологияси тўғрисидаги билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдир. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling