Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари


Download 31.26 Kb.
Sana28.10.2023
Hajmi31.26 Kb.
#1729536
Bog'liq
Амалий лойиҳа қанд лавлаги


Бажарилиши икки йилга мўлжалланган мақсадли лойиҳалар танлови мавзуси



Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” йўналиши бўйича



Инновацион лойиҳа мавзуси

Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа

Лойиҳани йиллик молиялаштириш ҳажми

1

Қанд лавлагини юқори ҳосилдор ҳамда шакар-лилик миқдори 18-20 %дан кам бўлмаган, касаллик ва зараркунан-даларга чидамли сифат-ли уруғлик етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш


Тадқиқот шакли:Қанд лавлагини юқори ҳосилдор ҳамда шакарлилик миқдори 18-20 %дан кам бўлмаган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли сифатли уруғлик етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича амалий лойиҳа бажарилади.
Илмий-тадқиқот натижалари:
-танлаб олинган тупроқ шароитидатупроқнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати аниқланади, ўрганиладиган тупроқлар учун мос қанд лавлаги навлари танлаб олинади;
- қанд лавлагининг юқори ҳосилли, шакарлилик миқдори 18-20%дан кам бўлмаган навларидан сифатли уруғ олишда уларнинг озиқа меъёрлари, кўчат қалинлиги ва суғориш муддат ҳамда меъёрлари ишлаб чиқилади;
- қанд лавлаги уруғлиги етиштиришда тупроқдаги озиқа моддаларнинг ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши аниқланиб, мақбулагротехникалари ишлаб чиқилади;
- натижада Республикамиз шароитида қанд лавлаги етиштиришни кенг йўлга қўйиш имконияти яратилади;
- ҳалқ истемоли учун арзон сифатли шакар ишлаб чиқаришда ҳом-ашё баъзаси мустаҳкамланиб, импорт қилинадиган шакар миқдори 25-30%га камайтирилади;
- уруғлик етиштириш орқали унинг захираси яратилади ва кўп йиллар фойдаланиш имкониниберади.
Натижаларни синовдан ўтказиш:
Республикамизнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати турличабўлган Жиззах вилояти тупроқларда қанд лавлаги уруғлиги етиштириш агротехнологияси бўйича ишлаб чиқариш синовлари фермер ва агрокластер хўжаликларида ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш:
Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган журналларда чоп этилади. Янги ишланмаларга Ўзбекистон Республикаси патенлари олинади. Юқори ҳосилли, шакарлилик даражаси 18-20%дан кам бўлмаган қанд лавлаги навлариетиштириш агротехнологиялари бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.

0,8 млрд. сўм

Жами

0,8 млрд. сўм

Лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми 1,6 млрд сўм ва бажарилиши икки йилга мўлжалланган.
Download 31.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling