Қишлоқ хўжалигида кластерни ривожлантириш механизми
Download 48 Kb.
|
кластерМакола
Қишлоқ хўжалигида кластерни ривожлантириш механизми Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий техникаларни, илғор технологияларни ва илмий ишланмаларни жорий этиш асосида модернизациялаш амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифасидир. Таълим, фан ва бизнеснинг интеграциясини тадқиқ этиш натижалари ушбу вазифаларни ҳал этишда кластер ёндошувининг алоҳида ролини кўрсатиб турибди. Шунингдек, ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатиб турибдики, иқтисодий бошқарувнинг энг самарали шаклларидан бири кластер ҳисобланади. Кластер сиёсати - аграр иқтисодиётни ривожлантиришнинг инновацион механизмларидан биридир. Моҳиятига кўра бу корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатишини оптималлаштириш тизимидир. Кластер бўйича шериклар фаолияти берадиган синергетик самара қишлоқ хўжалигини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга имкон беради. Бу қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ҳозирги шароитларда ўта муҳим. Портернинг тарифига кўра «кластерлар – бу географик принцип бўйича уйғунлашган, ўзаро боғлиқ хизмат кўрсатишга ихтисослашган компаниялар, тегишли тармоқлардаги фирмалар ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ташкилотлар гуруҳидир». Кластер - бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларини яратиш жараёнида ташкилотларнинг кооперациялашуви асосида шаклланган тўрсимон структурадир. Бунда кластер тузилмасининг кўлами ушбу маҳсулотни яратишни таъминловчи жараён хусусиятига боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кластерлар юридик мустақил корхоналар – товар ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, хизмат кўрсатувчилар, технология яратувчилар, инфрастуктура объектлари, молия институтлари, илмий-тадқиқот, жорий этувчи ва инвестицион ташкилотлар ва истъемолчиларнинг вертикал ва горизонтал интеграцияси мос келишига асосланган структураларни ўзида намоён этади. Бу корхоналар бир бири билан қиймат яратишининг ягона занжири доирасида муносабатга киришади, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини яратиш ва қайта ишлашга йўналтирилган фаолият характерининг умумийлиги билан характерланади, бир бирини тўлдиради. Илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, аграр ишлаб чиқаришга фан ва илғор тажрибани жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун аграр соҳада илмий-таълим бирлашмаларини ташкил этиш лозим. Кластер туман, вилоят ёки республика ҳудудини қамраб олиши мумкин. Бунда таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалигида кластерлар турли хил шаклларда бўлади. Кластерни ривожлантиришни бошқариш механизми комплекс характерга эга ва пировард натижага таъсир этувчи маълум омилларни ва таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий параметрларини ҳисобга олишдан иборат. Қишлоқ хўжалигида табиий-иқлим, инвестицион ва инновацион шароитлар, кадрлар ва ишлаб чиқариш салоҳияти, экология кластерни шакллантиришга таъсир этувчи асосий омиллар ҳисобланади. Бошқарув омили, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорини ривожлантириш, инфраструктура ва маҳсулот рақобатбардошлиги муҳим аҳамиятга эга. Ниҳоят, қишлоқ хўжалигида кластерни шакллантириш маъмурий-қонуний муҳит билан аниқланади. Зарур шароитлар яратьиш қишлоқ хўжалигида рақобатбардош кластернинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди. Масалан, рақобат муҳитини ривожлантириш корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини пасайтиришдан манфаатдор бўлишига имкон яратади, кластер иштирокчиларининг умумий иқтисодий манфаатлари мавжудлиги, ягона корпоратив маданият эса кластер иштирокчиларининг узоқ муддатли муносабатларини таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластернинг ягона структуравий варианти йўқлиги, унинг мазмуни, жойлашган жойига, ишлаб чиқариш таркибига, транспорт инфрастуктурасига ва бошқа омилларга боғлиқлигини тақозо этади. Қишлоқ хўжалиги тармоқларида самарали ва рақобатбардош кластерни шакллантириш 4 та босқични ўз ичига олади. 1. Кластерни шакллантириш шарт-шароитлари таҳлил этилади, асосий иштирокчилар иштиёқини ва уларнинг капитали ва ресурслари ҳолати аниқланади; корхона-иштирокчилар кейинги ривожланишининг истиқболлари баҳоланади. Кластерни шакллантириш имкониятларига ва унинг манфаатдор иштирокчилари мавжудлигига баҳо берилади. 2. Кластер структураларини шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш қуйидагиларни ўз ичига олади: - интеграция жараёнидан манфаатдор иштирокчилар юзага чиқарилади; - кластернинг фаолият кўрсатиш принциплари аниқланади; - кластернинг фаолият кўрсатиш ҳолатлари, қоидалари ва механизмлари ишлаб чиқилади; - кадрлар салоҳияти юзага чиқарилади. 3. Кластернинг ташкилий-бошқарув структураси шакллантирилади. 4. Кластернинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги ва кейинги ривожланишига баҳо берилади. Кластерларнинг типларга ажратиш турли хил белгилар бўйича амалга оширилиши мумкин, аммо уларни ривожлантириш позициясидан ташкилий иқтисодий тизимларнинг тўртта типини ажратиш мақсадга мувофиқ: лидерлар, барқарор эргашувчилар, потенциал эргашувчилар ва ауисайдерлар. Биринчи гуруҳ кластерлари учун асосий ҳамда унинг билан боғлиқ ишлаб чиқарувчилар ва ихтисослаштирилган сервис соҳасининг мувозанатли ривожланиши, юқори даражадаги ички рақобат, янги даражадаги илмий-тадқиқот ва инновацион потенциал, қўшма лойиҳа доирасида ва тармоқлараро ташкилотлар фаолиятида интенсив ўзаро боғлиқлик характерлидир. Иккинчи гуруҳ кластерлари барча элементлар ва уларнинг ўзаро таъсирини кўрсатади, аммо ҳозирча агломерациядан тез фойда олиш учун зарур даражага эришилмайди. Учинчи гуруҳ кластерлари структураларнинг нотекис ривожланиши ва алоҳида элементларининг ожизлиги билан характерланади. Тўртинчи гуруҳга алоҳида ташкилотлар асосида яратилган, йўлга қўйилган ишлаб чиқариш алоқаларга эга, аммо тўлақонли кластер структурасидан йироқ кластерларни киритиш мумкин. Бу гуруҳда унинг шаклланиш жараёни секин юз беради. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, бу кластерлар – тадқиқотчилар ва давлат органларининг эътибордаги объектидир, лекин улар мамлакатда иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қаралмайди. Кластер сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий ва маъмурий механизмларини шакллантириш муаммолари турли хил фаолият соҳаларида кластер тузилмаларини шакллантиришнинг хусусиятларини юзага чиқаришдан иборат. Кластерларни ривожлантиришнинг натижаси синергетик самара бўлиши мумкин. Кластер ўзаро боѓлиқ ташкилотларнинг барқарор шериклиги сифатида ушбу ташкилотларнинг оддий умумлашган салохиятидан кўра юқори салоћиятга эга бщлиши мумкин. Бу ўзаро ћамкорлик ва узоқ муддат шерикларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, кооперация ва рақобатнинг мос келиши натижасида вужудга келади. Кластернинг мухим синергетик самараси – кластер таркибига кирувчи корхоналарда билимлар алмашинуви, пул оқимининг ошиши, инфраструктура объектларидан ћамкорликда фойдаланиш, трансакцион харажатларни пасайтиришдир. Бошқарув механизми ташқи мућит ћолатига ва кластер таркибидаги ташкилотлар типига қараб қишлоқ хўжалигида кластерни ривожлантиришнинг турли хил сценарийларини ўз ичига олади. Таҳлиллар кўрсатишича, кластерни бошқариш вазифаларининг аниқ бажарилиши тармоқдаги инновация фаолияти натижалилигини белгилайди. Бунда ушбу вазифалар ва ваколатлар ҳам республика, ҳам минтақа даражаларида аниқ чегараланган бўлиши керак. Улар орасида энг асосийси – аграр фанга маблағларни вақтида ажратиш ҳамда ишлаб чиқаришда ўзлаштириш учун сифатли инновациялар оқимини доимий равишда таъминлашдир. Қишлоқ хўжалигида кластерни шакллантириш янги типдаги агросаноат интеграцияси жараёнларига комплекс ёндошувни таъминлайди, уни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, ахолини юқори сифатли махсулотлар билан таъминлаш учун ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имкон яратади. Ғ.Д.Дусмуратов – ТИМИ, и.ф.н. Download 48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling