- Ноишлаб чиқариш харажатлари
- Тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳираси
4. Махсулот таннархини пасайтириш йўллари - 4. Махсулот таннархини пасайтириш йўллари
- Қишлоқ хўжалигида сарфланган харажатлар ўсиши билан етиштирилган маҳсулотлар таннархларининг ўсиши ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Агар жами ишлаб чиқариш харажатлари 2009-2010 йилларда 4,5 мартага ошган бўлса, дон маҳсулотлари, пахта хомашёси, сабзавот, полиз маҳсулотларининг таннархлари 4-4,5 марта ортган. Булар қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг асосий қисмини ташкил қилади. Лeкин айрим чорвачилик маҳсулотлари бўйича таннарх юқори суръатлар билан ўсган. Жумладан, 1 цен. сутнинг таннархи 5,6 марта, тирик вазнидаги шунча гўштники 10,3 мартага, жунники эса 7,2 мартага ошган. Бу қилинган қўшимча харажатлар доим ҳам самарали бўлмаганлигидан далолат беради.
Махсулот таннархини пасайтириш: - Махсулот таннархини пасайтириш:
- деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларида мавжуд бўлган барча ишлаб чиқариш воситаларидан йил давомида тадбиркорлик билан оқилона, самарали фойдаланиб, барча ишларнинг вақтида, сифатли бажарилишини таъминлашга;
- экинларнинг тезпишар, самарали навларини, уруғчиликни, чорва ҳайвонларининг маҳсулдор зотларини ҳаётга иложи борича кўпроқ татбиқ этишни таъминлашга;
- харажатларни тежайдиган янги техника, самарали технологияларни жорий этиш натижасида ишлаб чиқариш жараёнларининг механизациялаштирилганлик, автоматлаштирилганлик даражасини ошириб, жонли меҳнат сарфини қисқартиришга;
- ирригация, мелиорация ва химизация билан боғлиқ бўлган масалаларнинг сифатли ва самарали ҳал бўлишини таъминлашга;
- меҳнатни ташкил этишнинг самарали шаклларини ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга;
- экинлар ҳосилдорлигини, чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлигини оширишга эришиш лозим.
- Таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари
- Импорт қилинадиган ресурслар нархларини қайта кўриб чиқиш ва пасайтириш
- Материаллар сарфи меъёрларини
- пасайтириш
- Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш даражасини ошириш
- Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш
- Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларни консервация қилиш
- Маъмурий бошқарув ходимлари сонини қисқартириш
Do'stlaringiz bilan baham: |