Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида иккиламчи ижарага бериш бўйича


V. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш


Download 26.08 Kb.
bet3/4
Sana02.02.2023
Hajmi26.08 Kb.
#1147157
1   2   3   4
Bog'liq
Bitiruvchilarga yer shartnoma Низомга 1-илова (шартнома) (2)

V. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш
12. Мазкур Шартноманинг талаблари бажарилмаслиги Шартнома бекор қилинишига асос бўлади. Шартнома томонларнинг келишувига кўра, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
13. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ёки самарасиз фойдаланилганда;
ерларнинг экологик ҳолати Ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
Шартнома шартлари бажарилмаганда;
Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.


VI. Томонларнинг жавобгарлиги
14. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
15. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.


VII. Низоларни ҳал этиш
16. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


VIII. Якуний қоидалар
17. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилди, улардан бири Ижарага берувчига, иккинчиси Ижарага олувчида, учинчиси туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида сақланади.



Томонларнинг юридик манзиллари:

Ижарага берувчи:

Ижарага олувчи:

____________________________
____________________________

______________________________
______________________________


Download 26.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling