Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида иккиламчи ижарага бериш бўйича


 Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган тартибда фойдаланилиши керак. 6


Download 26.08 Kb.
bet2/4
Sana02.02.2023
Hajmi26.08 Kb.
#1147157
1   2   3   4
Bog'liq
Bitiruvchilarga yer shartnoma Низомга 1-илова (шартнома) (2)

5. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган тартибда фойдаланилиши керак.
6. Ижарага олинган ер участкасидан фойдаланиш муддати тугаганда Ижарага олувчи томонидан бузилган ерлар қайта тикланиб (рекультивация), Ижарага берувчига далолатнома орқали топширишлари шарт.
7. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари ҳам белгиланиши мумкин.


III. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёхуд ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари ____________________________________
9. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;
Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш;
Ижарага олинган (суғориладиган ер тоифасидаги) ер участкасини белгиланган тартибда суғориш ишлари учун ажратилган сув олиш лимитларига мувофиқ сув ресурслари етказиб берилишида ҳамкорлик кўрсатиш;
Ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига, фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ривожланишига йўл қўймаслик, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш, қўшни ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик талабларини қўйиш;
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари ______________________________.


IV. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
ер участкасида мавжуд бўлган сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш орқали ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
экинларни, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
ерларни муҳофаза қилиш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган тартибларга риоя этиш;
ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.
Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
11. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
ер участкаси ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;
ердан учун белгиланган мақсадига қатъий мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига, фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ривожланишига йўл қўймаслик;
мавжуд ирригация-мелиорация тармоқларини, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;
ижарага олинган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш иншоотлари қурмаслик;
ер участкасидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;
Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.



Download 26.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling