39
КАРАМ
ЕТИШТИРИШ
7–китоб
16-расм. Кольраби карамининг
нав намуналарининг уму-
мий кўриниши
Биологик хусусиятлари
Кольраби карами салқин ҳавони хуш кўради. Хусусан ҳа-
вонинг нисбий намлиги поя меванинг сифати ўзгаришига
таъсир этади. Шу сабабли етиштириш даврида намлик меъёр-
да бўлиши керак. Жуда юқори ҳароратни ёқтирмайди.
+18-+25 °С да яхши ривожланади. Энг мақбул ҳарорат +22 °С.
У узун кун экини бўлиб, узун кунлар гуллашни тезлаштиради.
Баҳор ва куз даврлари кольраби карамини етиштиришда ва
сифатли маҳсулот олишда салқин ва ёмғирли мавсумнинг
аҳамияти катта.
Ўсиш даври қисқа бўлгани учун кольраби карамини так-
рорий муддатда ҳам экиб яхши ҳосил ва сифатли маҳсулот
олиш мумкин.