Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас


Бетон траншеяларни тайёрлаш


Download 457.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/23
Sana28.12.2022
Hajmi457.52 Kb.
#1024447
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
2 5210868015310049171

Бетон траншеяларни тайёрлаш
Траншеяларга силос бостириш усули кенг тарқалган. 
Траншеяларнинг деворлари ва асоси бетонланган бўлиши 
мақсадга мувофиқдир.


24
100 китоб тўплами
Одатда қурилиш харажатлари юқори бўлган силос тран-
шеялари фермер хўжаликлари учун кўпроқ мос келади. 
Ушбу турдаги силослар траншеяларининг таг қисми ва ён 
томонидаги бетон ёки деворлардан иборат бўлади. Девор-
ларнинг кенглиги ва узунлиги молиявий эҳтиёжларига қа-
раб белгиланади. Кенглиги камида 6 метрдан бошланиши 
керак, шунда трактор йўли билан осонгина зичлаб босилади 
ва уни эҳтиёжга қараб ҳисобини ошириш мумкин. Ушбу тур-
даги силосларда узунлиги фермер хўжалиги эҳтиёжларига 
қараб узайтириш мумкин. Баландлиги 2,5-3,5 метрни ташкил 
қилиши керак. Бетон силос бостириш траншеяларини икки 
ёки уч томони ёпиқ ҳолда қуриш мумкин.
Силос олдида тракторлар осонгина ҳаракат қилиши, таг 
ва ён деворлар кислотага чидамли бўлиши керак. Қўшим-
ча шувалган, ёки полиэтилен плёнка билан ёпилиб ҳаво 
бўшлиғини ҳосил қиладиган чуқурчалар бўлмаслиги керак.
Силос траншеяларни тайёрлаш
Ер устига қурилган траншеяларини сувининг чиқиб ке-
тиши учун узунасига 1-2 нишабликда кўтарилиб қурилиши 
керак. Кунлик бериладиган силос миқдорини ҳисоблаш 
жуда муҳимдир, чунки ҳар куни очиладиган 5-10 см қисми 
кўриб чиқилиши керак ва ҳаво билан алоқа қиладиган қисм 
тезда ёмонлашишини ҳисобга олиш керак.
 СИЛОС ВА СЕНАЖ УЧУН ЎРИЛАДИГАН 
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎРИШ БОСҚИЧЛАРИ
Силос тайёрлашда айрим экинларнинг ўзига хос хусусият- 
ларини эътиборга олиш керак. Масалан, маккажўхори ва жў-
хорини силослашда бу экинлар 1 га майдондан энг кўп озуқа 
бирлигини мум пишиш босқичисида беради. Шу даврда 1 кг 


25
Силос ва сенаж тайёрлаш
98–китоб
маккажўхори силосининг тўйимлилиги 0,25-0,28, жўхорини-
ки эса 0,23-0,24 озуқа бирлигига тенг.
Сут-мум пишиқлигида маккажўхорининг намлиги 70-75% 
атрофида бўлади. Бундан ҳам тўйимли ва мазали силос оли-
нади, бундай силоснинг 1 кг да 0,20-0,22 озуқа бирлиги бор, 
майдалаш узунлиги 4-5 см. Экин совуқ ургунга қадар силос-
ланади.
Кўпгина хўжаликларда маккажўхори ва оқжўхориларни 
силос учун эрта, доннинг сут пишиш фазасида ўрилади. Бу 
ўсимликлар намлиги юқори ва шакар меъёридан 2-3 баро-
бар кўп бўлганлиги туфайли силос нордон (рН=3,7) бўлиб, 
уни ҳайвонлар яхши истеъмол қилмайди.
Юқори сифатли силос тайёрлаш учун массани энг 
мақбул муддатларда ўриш ва йиғиштиришни тўғри ташкил 
этиш муҳим ҳисобланади. Кўк ўт силос учун шундай ўрили-
ши лозимки, ўрилган куни йиғиштирилиб, силосга бостириб 
улгуриш керак, акс ҳолда ўт тўйимлилигини йўқотади, силос-
ланиши ёмонлашади, узоқроқ вақт ўтадиган бўлса намлиги-
ни йўқотгани учун силослашга яроқсиз ҳолга келади.
Маккажўхори, жўхори силос учун мум ва сут-мум пи-
шиқлик даврида ўрилади (такрорий экин бўлса олдинроқ 
ўриш мумкин); кунгабоқар-гуллаш бошланганда; судан ўти-


26
100 китоб тўплами
рўвак чиқарганда; кўп йиллик дуккаклилар шоналаш-гул-
лай бошлаганда, ғалласимонларни най ўраш, бошоқ чиқара 
бошлаган даврларда ўриш юқори ҳосил ва сифатли силос 
олишни таъминлайди.

Download 457.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling