Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас
Юқори намликдаги маккажўхоридан силос тайёрлаш
Download 457.52 Kb. Pdf ko'rish
|
2 5210868015310049171
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аралашма силос тайёрлаш
Юқори намликдаги маккажўхоридан силос тайёрлаш
Сут-мум пишиқлик босқичига етмаган, таркибидаги намлик 80% ва ортиқ бўлган маккажўхорига 8-10% майда- ланган сомон қўшиб силосланади. Агар сомон қўшиш билан масса намлиги 75% гача камаймаса, кимёвий препаратлар ёрдамида силослаш тавсия этилади. Юқори намликдаги кўк майсаларни сомон ва бошқа ўсимлик чиқиндилари билан аралаштириб силослаш энг енгил ва кенг тарқалган усул бўлиб ҳисобланади. Похоллар- ни ИГК-30, фуражир, ғалла ва маккажўхори ўрувчи комбайн ва КДУ-2 маркали механизмларда майдалаш мумкин. Квадратнинг ўртасида силослаш учун зарур намлик фоизда (75%) ёзилади. Чап юқоридаги бурчакка кўк мак- кажўхорининг намлик кўрсаткичи (85%), пастки чап бур- чакка похолнинг намлиги, кейин диагонал бўйича кат- та рақамдан кичик рақамни олади ва олинган рақамни қарама-қарши бурчакка ёзилади (мисолимизда 85-75=10 ва 75-15=60). Бошқача айтганда ҳар 60 тонна маккага 10 тонна майдаланган похол солинади (нисбатан 6:1) ёки 100 тонна кўк массага 16,7 тонна похол солинади. Сернам озуқаларни силослаганда суюқликларни ўзига шимиши учун траншеяларнинг тагига 0,5-1,0 метр майдаланган по- хол тўшалади. Аралашма силос тайёрлаш. Ҳар хил озуқабоп ўсим- ликларни биологик консервациялашнинг рационал усу- лидир. Аралашма силос тўла тўйимли озуқа бўлиб, ҳай- вонларга беришдан олдин қайта ишлов талаб қилмайди. Аралаш силос асосий компонентлари қобиғидан тоза- ланган маккажўхорининг сўтаси, мум пишишдаги дон- 29 Силос ва сенаж тайёрлаш 98–китоб лар, шакар, ярим шакар ва хашаки лавлаги, қизил сабзи барги билан кўк беда, картошка ва қовоқ чиқиндилари ҳисобланади. Аралашма силос билан асосан ёш ҳайвон- ларни бузоқ, чўчқа, паррандалар боқилади. Аралашма силос фақат стандарт траншеяларга босилади. Аралашма силос кўп компонентли озуқа бўлиб унинг сифати керак- ли компонентларини яхши танлашга боғлиқ. Яхшиси бир рецептини келтирайлик, сут-мум пишган маккажўхори сўтаси 65%, кўк беда – 15%, хашаки лавлаги – 20%. Озуқа- лар намлиги кўк бедада – 75%, лавлагида – 85% ва макка сўтасида 50%. Бизнинг бу рецептимизда аралашма силос намлиги – 60-75% га тенг. Илдизмевалиларни тупроқдан яхшилаб тозалаб ювилади ва 2-3 см узунликда майдала- нади. Аралашма силосни босиш 1-2 кун ичида тамомла- нади. Яхшилаб зичланиб, усти полиэтилен плёнка билан ёпилади. Уларнинг устидан 20-30 см қалинликда тупроқ бостирилади. Бундай материаллар бўлмаган тақдирда йирик майдаланган кўк ўтлар билан бостирилиб, устига намли тупроқ солинади ва лой сувоқ қилинади. Download 457.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling