Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас


Озуқаларнинг кимёвий таркиби ҳақида маълумот


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/22
Sana22.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1221510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Cифатли озуқалар тайёрлаш

Озуқаларнинг кимёвий таркиби ҳақида маълумот
Озу
қа
Кул
Кальций
Фос
фор
Магний
Калий
На
трий
Хлор
Олтингугур
т
Писта шроти
6,83 0,36 1,22 0,51 0,80 0,04 0,04 0,33
Сенаж
6,50 0,55 0,06 0,07 0,79 0,02 0,15 0,07
Сули сомони
6,0 0,34 0,10 0,11 1,39 0,10 0,43 0,17
Экиладиган дуккакли 
ўтлар хашаклари
5,97 1,31 9,23 0,26 1,58 0,29 0,25 0,23
Экиладиган дуккакли 
ўтлар пичани
5,97 1,31 9,23 0,26 1,58 0,29 0,25 0,23
Экиладиган бошоқли 
ўтлар пичани
5,16 0,54 0,11 0,08 1,92 0,19 0,49 0,15
Буғдой кепаги
4,84 0,20 0,96 0,43 1,09 0,09 0,10 0,19
Сули дони
3,22 0,15 0,34 0,12 0,45 0,18 0,13 0,14
Нўхат дони
3,06 0,20 0,43 0,12 1,07 0,03 0,16 0,07
Силос
2,80 0,36 0,16 0,09 0,48 0,19 0,02 0,03
Яйловлар табиий 
хашаклари
2,60 0,28 0,09 0,07 0,58 0,06 0,32 0,08
Экиладиган бошоқли 
ўтлар хашаклари
1,89 0,37 0,06 0,08 1,92 0,19 0,49 0,15
Озуқа лавлаги
1,04 0,04 0,05 0,02 0,54 0,18 0,13 0,14
Органик моддалар. Озуқанинг органик қисми азотли ва 
азотсиз қисмлардан иборат бўлади.
Озуқа ва чорва моллари маҳсулотларидаги азотли би-
рикмаларнинг ёки хом оксилнинг миқдори уларда аниқлан-
ган азот миқдорини 6,25 коэффициентига кўпайтириш би-
лан аниқланади. Бунда, оқсилнинг таркибида ўртача 16% 
(100:16=6,25) эканлиги назарда тутилади. Бу қабул қилинган 


14
100 китоб тўплами
миқдори шартли бўлиб, озуқаларда азот миқдори 13 дан 19 %
гача бўлиши аниқланган ва шунинг учун бу 6,25 коэффици-
енти доимо тўғри келавермайди. Масалан, буғдой, жавдар, 
сули ва арпа донлари учун 5,83, кунжаралар учун 5,3, сут учун 
6,38 сонини қўллаш керак.
Хом оқсилда оқсил ва азотли бирикмалар (амидлар) 
мавжуд, озуқаларнинг кўпчилик қисмини оқсиллар эгаллай-
ди. Масалан, донлардаги хом оқсилнинг 90-97% ни оқсил, 
3-10% ни амидлар ташкил этади.
Ўсимликлар оқсилларининг элементли таркиби турлича 
бўлиб, оқсилда ўртача 52% углерод, 23% кислород, 16% азот, 
7% водород, 2% олтингугурт, 0,6% фосфор ва бошқалар уч-
райди.
Ўзининг физикавий ва кимёвий хоссаларига қараб 
озуқалар оқсили оддий ва муракаб турларига бўлинади. 
Сувли, тузли ва бошқа хилли эритувчиларда оддий оқсил – 
албумин, глобулин, глутеин, гистон, проламин, протоамин ва 
склетопротеинларга бўлинади. Оддий оқсилларга, шунинг- 
дек, протолитик ферментлар (пепсин, трипсин, химотрип-
цин, папаин ва б.) киради.
Альбуминлар бетараф реакцияга эга бўлиб, сув ва 
тузли эритмаларда эрийди. Уларда олтингугурт кўпроқ 
учрайди. Уларга турли оқсил турлари киради, масалан: 
рицин (баъзи ўтлар уруғларида), лейкоцин (донли озуқа-
ларда), легумин ёки легумелин (дуккаллиларда), зар-
добли ва сутли, тухумли альбумин ва бошқалар киради. 
Эритмаларда альбуминлар молекуласи кўп сувни ўзига 
тортиб олади.
Глобулинлар оддий сувда қийин эрувчан ва тузли 
эритмаларда яхши эрийди. У барча турдаги ўтли ва ҳай-
вонлардан олинадиган озуқалар таркибида учрайди. Тур-


15
Сифатли озуқалар тайёрлаш
99–китоб
ли бошоқли ва дуккакли ўсимликларда эдестин, фазеолин 
ва бошқалари учрайди. У дуккакли озуқаларда, масалан, 
нўхатда 10%, люпинда 26% бўлувчи етакчи оқсилдир.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling