Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигининг қиймат кўрсаткичлари: фонд қайтими ва фонд сиғимидир. Фонд қайтимини қишлоқ хўжалигида ишлатилган асосий фондларнинг ўртача йиллик суммасига қишлоқ хўжалигида бир йилда ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қайтимини тақсимлаш натижасида аниқлаш мумкин.
Бунда:
X Афк - фонд қайтими (сўм); Ямк - ялпи маҳсулот қиймати (сўм);
ХАФк - асосий фондларнинг йиллик ўртача қиймати (сўм).
Фондлар қайтимини бир сўмлик асосий фонд эвазига маълум муддатда олинган ялпи даромад ва соф фойда кўрсаткичлари ѐрдамида ҳам аниқлаш мумкин.
Улар ялпи даромад, соф фойда суммасини асосий фондларнинг йиллик ўртача қийматига тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунда қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин: