Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Резавор мевали экинларни озиқланиш майдони


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Резавор мевали экинларни озиқланиш майдони
Қорағат 2,5х2; 2х1,5м
Малина 2,5х2; 1,0х0.75
Қулупнай 80x25; 70х25 см
Тоғли ҳудудларда боғлар террасаларда экилади. Тоғ ён бағирларида террасалар ҳайдаш ва ерни 
суриш йўли билан барпо этилади. Ён бағирининг нишабига кўра, тупроқни экишга тайёрлашнинг 
мақсадга мувофиқ усули танланади.


21
Нишаби 8° гача бўлган ён бағирлардаги участкаларни ёппасига, нишаби 8-12 градуслиларини 4,5 
м ли қаторлаб УМ-50 плантаж плугида ҳайдалади. Нишаби 13-18° ли ён бағирларда тупроқ плантаж 
плугида хайдаб ерни суриш йўли билан тайёрланади, сўнгра терраса зинапояларига грейдерда 
ишлов берилади. Нишаби 18° дан ортиқ ён бағирларда Т-У террасёри ёки бульдозер ёрдамида 5-7 м 
масофада террасалар қилинади.
Лалмикор ерларда баҳорда кўчат ўтқазиш учун тупроқни тайёрлашнинг энг яхши муддати: 
октябрнннг иккинчи ўн кунлиги - ноябр; кузгиси учун эса: мартнинг учинчи ўн кунлиги.
4-жадвал. Мевали ва резавор мевали экинларни жойлаштириш схемаси, м.
Мевали дарахтлар тури
Бўз тупроқ
Тошлоқ-қумли тупроқда
Тоғли ҳудудларда
Олма
8x6-7
8x6
8x6
Нок
8x6
8x5

Беҳи
6x4
5x4
-
Ўрик
8х7
8х6
8x6
Олхўри вайирик тоғолча
6x5
5x4
6x4
Шафтоли
6x4
5x4
-
Гилос
8х7
8x6
-
Ёнғоқ
10x10
8x7
10x7
Ўрта бўйли
пайвандтагда
8x6
7x6
6x5
Чилонжийда
6x4
5x4
6x4
Янги боғлар барпо этишда, улар атрофига шамол тўсувчи ихота дарахтзорлар барпо этиш катта 
аҳамият касб этади. Афсуски, кўпгина хўжаликларда бу тадбир эсдан чиқиб, натижада ёш мевазорлар 
кучли шамол ва қишки совуклардан зарар кўради. Шу билан бирга мевалар шикастланиб, ерга 
тўкилади. Иҳота дарахтзорлари боғ чегарасида, шамол кўпрок эсадиган томонда мева дарахтларидан 
15-20 м масофада олти-саккиз қаторли полосалар шаклида барпо этилади. Бунинг учун терак, ёнгоқ, 
заранг, тол, ўрик ўтқазилади. Қаторлардаги дарахтлар ўртасида 1-2 м дан колдирилиб, кейинчалик 
қатор оралари 2,5,3 м гача сийраклаштирилади. Боғ ичида кварталлараро йўллар бўйлаб, баланд 
дарахтлардан бир-икки қаторлаб шамол тўсувчи дарахтлар (терак ва ҳоказо) ўтқазилади.
Ўсув давр ва суғориш туфайли мева дарахтлари бақувват ўсиб, юкори ҳосил беради. Бунда мева 
дарахти кучли илдиз системаси кўп микдорда озиқа моддалари ва сув сарфлайди. 
Шу нарса аниқланганки, тупроқнинг илдиз ўсадиган катламларида 18-20% намлик мавжудлигида 
мева дарахтлари ўсув даврида керакли озиқа элементларини нормал шимиб олади.
Боғлар асосан бўз тупроқларда, лалмикор, ботқоқ-ўтлоқ ҳамда шўрланган ерларда барпо этилади, 
бу ерларда ўсимликларнинг нормал ўсиши, ривожланиши ва мунтазам равишда юқори хосил бериши 
учун тупроқ қатламларида асосий озиқа моддалар азот, фосфор, калий ва гумус етишмайди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling