Қишлоқ ХЎжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишни прогноз қилишда эконометрик тадқИҚотлар


Download 54.71 Kb.
bet1/5
Sana13.04.2023
Hajmi54.71 Kb.
#1353490
  1   2   3   4   5
Bog'liq
А Л И М А Р Д О Н


УДК: 330.43:63
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛДОРЛИГИНИ
ОШИРИШНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШДА ЭКОНОМЕТРИК ТАДҚИҚОТЛАР
А.МЕНГНОРОВ
Аннотация: Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экин майдонларини янада оптималлаштириш, озиқ-овқат ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ҳосилдорлигини ошириш каби муаммолар юзага келмоқда. Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳосилдорлигини ошириш масалаларини ҳал қилишда эконометрик усуллар ва моделлар ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишни башоратлаш муаммо ва масалаларини ечиш, олинган оптимал ечимларни иқтисодий таҳлил қилиш ҳамда ҳосилдорликни ошишини келажакга прогноз қилиш масалалари ёритиб берилган.
КИРИШ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017−2021 йилларда республикани ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишларида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, яъни таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш, фермер хўжаликлар, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётимизнинг жа­ҳон бозоридаги рақобатдошлигини янада ошириш, унинг соҳа ва тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш зарурлигни кўрсатиб ўтилган. 1
Президент таъкидлаганидек, олдимизда 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифа – аввало ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдир.
Бу борада замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Download 54.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling