94
бўлмаган оддий шира билан зарарланиш ва генетик факторлар қўзғатиши эҳтимол қилинади.
Касаллик одатда ҳосилни пасайтирмайди (Int. Potato Center, 1982).
Картошкада озуқа моддалар етишмаслиги кузатилганда қуйидаги
белгилар
ривожланади.
Азот: олдин пастки барглар, сўнгра бутун ўсимлик сарғаяди, ўсиши бузилади. Бу
белгилар ривожланиши даражаси азотнинг қанчалик етишмаслиги билан боғлиқдир. Азотга
эҳтиёж ўсимлик ўсиши билан бирга ўсади. Баъзи шароитларда
аммоний ва нитрат тузлари
парчаланишида ажралиб чиққан азот экинларга заҳарлилик (фитотоксиклик) намоён этади.
Фосфор: ўсимликнинг тепаси ўсиши секинлашади, бўйи пасаяди,
новдалари ва пояси
ингичкалашади, баъзан мўрт бўлиб қолади, барглари ичкарига букилади ва тўқроқ тус олади.
Туганакларнинг ичида, юқори ҳарорат қўзғатганга ўхшаш, халқа шаклли занг доғлар пайдо
бўлади.
Калий: барглар тўқ-яшил, кўкиш-яшил, ялтироқ, сўнгра
бронза тусига киради ва
некрозлар билан қопланиб, қурийди. Туганаклар устида зич бўлмаган, қотган, баъзан ботиқ доғлар
пайдо бўлади. Ўсимлик ва унинг туганаклари ҳар хил касалликларга чидамсиз бўлиб қолади.
Калий етишмаслиги кўпинча енгил, ишқор билан осон ювилиб чиқадиган тупроқларда учрайди.
Картошка яхши ўсиши учун тупроқда рН 5-7 орасида бўлиши қулай (Int. Potato Center, 1982;
Бўриев ва б., 2002).
Do'stlaringiz bilan baham: