Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Пластинкали замбуруғлар Schizophyllum alneum Schrol. Пластинкасимон замбуруғлар 
орасида тут новдасини касаллантирувчи паразитлар қаторига киради. Замбуруғ тутнинг совуқ 
урган, заифлашган новдаларини зарарлаб чиритади, баъзан тутнинг асосий танасини ҳам 
касаллантиради. Касаллик қўзғатувчиси факултатив паразит ҳисобланиб, ўсимлик новдасига 
зарарланган тўқималар воситасида кириб келади. Бу касаллик Франция, Ўзбекистон, Италия, 
Япония, Уссурий ўлкасида кенг тарқалган. 
Бу замбуруғ новда юзасида қўнгир оқ рангдаги юпқа қалпоқчада меватаналарини ҳосил 
қилиб, 4 мм кенгликдаги қисқа оёқчада ўрнашган бўлади. Қалпоқчанинг юзаси бахмалсимон, оқ, 
пластинкаси елпиғичсимон, оёчадан атрофга қараб кенгайиб боради. Қалпоқчаларда ҳосил бўлган 
споралар 46х23 мкм ни ташкил қилади. 
Касалликка қарши курашда амалга ошириладиган тадбирлар қаторига агротехника 
тадбирлари ўтказилганда уларнинг совуққа чидамлилигини ошириш; плантацияларни тупроғига 


153 
ишлов беришда минерал ва органик ўғитларни қўллаш яхши самара беради. Касаллик 
қўзғатувчиси новдаларга зарарланган тўқималар орқали кириб келгани учун дарахт танасини 
зарарланишига йўл қўймаслик керак. Дарахтларнинг қуриган шохларини ўз вақтида 
йиғиштириб олиб ташлаш керак. 
Саволлар: 
Тутнинг ун шудринг касаллигининг тарқалиши, белгилари, инфекция манбаи ва зарари 
қандай ? 
Тутнинг бактериоз касаллиги қўзғатувчисининг биологияси, касаллик белгилари ва зарари 
қандай ? 
Тутнинг цилиндроспориоз касаллигининг пайдо бўлиши, белгилари, инфекция манбаи ва 
зарари қандай ? 
Тутнинг фузариоз касаллигининг тарқалиши, белгилари, инфекция манбаи ва зарари 
қандай ? 
Тутнинг илдиз чириш касаллининг қўзғатувчилари, белгилари, инфекция манбаи ва зарари 
қандай ? 
Тутнинг пўкак ва пластинкасимон замбуруғ касалликларининг тарқалиши, белгилари, 
инфекция манбаи ва зарари қандай ? 
Тутни касалликларига қарши кураш чоралари қандай ? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling