Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Илдизнинг оқ чириши. Бу касалликни Rosellinia necatrix (Hart) Berl замбуруғи келтириб 
чиқаради. Касаллик А.А.Ячевский ва Н.Г. Запрометовлар томонидан ўрганилган. Касалланган 
ўсимлик илдизи юзаси оқ рангдаги момиққа ўхшаш замбуруғ мицелийси билан қопланиб, 
кейинчалик қўнғир рангга киради. Ризоморфлар тупроқда тарқалиб соғлом илдизларни ҳам 
зарарлайди. Касалланган илдиз юзасида ҳосил бўлган замбуруғ склероцийсида конидия бандлари 
ва конидиялар ҳосил бўлади. Илдизнинг пўстлоқ остида замбуруғ пикнидиялар ҳосил қилади. 
Замбуруғ меватанаси перитецийлари қора рангда бўлиб, илдиз пўстлоқ остида ҳосил бўлади, Бу 
касаллик барча мевали дарахтларни ҳам касаллантиради. 
Илдиз чириши. Илдиз чириши Mycelia sterilla замбуруғи томонидан келтириб чиқарилади 
ва карантин касалликлари қаторига кирган. Бу касаллик Арманистондаги тутчилик хўжаликларида 
учрайди. Касаллик туфайли дарахтлар бирдан қуриб қолиши ва сурункасига касалланиши мумкин. 
Сурункасига касалланган дарахтлар ўсишдан орқада қолади, новдалар ингичкалашади, барглари 
майдалашиб, сийраклашади. Касаллик 7-80 % ўсимликларни касаллантириб, 3-6 ойдан кейин 
дарахтлар қуриб қолади. Касаллик кучли тарқалган тутзорларда дарахтлар 3 кунда қуриб қолиши 
мумкин. 
Касалликка қарши кураш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак: Касалланган 
дарахт тупларини ва унинг қолдиқларини даладан йиғиштириб олиб ташлаш; Ўсимлик 


152 
қолдиқларини ёқиб ташлаш ва дарахт ўрнини оҳак хлорид эритмаси билан ювиб, бу жойга 3 йил 
давомида кўчат экиш таъқиқланади; касалланган кўчат олиб ташланган дарахт ўрнини 60 г 
формалинни 1м
2
жойга солиб кўмиб ташланади; дарахтдан бўшаган жойларга ғалла экинларини 
экиш; тупроққа минерал ўғитларини қўллаш керак; 
Касалликка қарши муҳим тадбирлар қаторига пайвандостни касалликка чидамли 
хилларини излаб топиш ҳам муҳим тадбир ҳисобланади. Касалликка қарши курашда агротехник 
кураш чоралари ҳам муҳим ҳисобланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling