Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Бодрингнинг оқ (сариқ) мозаикасини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Бодрингнинг оқ (сариқ) мозаикасини вирус (Cucumis virus 2А) қўзғатади. Касаллик 
кўпинча иссиқхоналарда яшил мозаика билан бирга учрайди. 
Зарарланган баргларда равшан сариқ ёки сарғиш, оч-яшил, сўнгра оқ тус олувчи, юлдуз 
шаклли хлороз доғлари ривожланади. Барглар ғижимланган шакл олмайди. Мевалар кам тугилади
хунук шакл олади, усти оқиш доғлар, баъзан бўртмалар билан қопланади. Тарқалиш усуллари 
яшил мозаиканики билан бир хил. 


132 
Касалликнинг зарари яшил мозаиканикидан кўп, далада кучли ривожланганида ҳосилни 
50% гача камайтириши мумкин. 
Кураш чоралари бодринг оддий мозаикасиники билан бир хил (Герасимов, Осницкая, 
1961; Масленников и др., 1974; Вянгеляускайте и др. 1989; Ганиев, Недорезков, 2005). Касаллик 
Ўзбекистонда қайд этилмаган. 
Полиз экинларида тарвуз мозаикасини вирус (Watermelon mosaic virus 2) қўзғатади. 
Вирус барча полиз экинларини, дуккакли ўсимликларни ва баъзи бегона ўтларни зарарлайди. 
Зарарланган ўсимликлар баргларининг томирчалари оралари сарғаяди, сўнгра барглар 
ингичкалашади, уларнинг бўлаклари ипсимон шакл олади. Ёш баргларда мозаика ва уларнинг 
устида сўгалсимон шишлар пайдо бўлади, улар қийшайиб ва буришиб қолади. Зарарланган 
ўсимликларнинг 
палаклари 
калта 
бўлиб 
қолади. 
Мевалар 
устида ҳам шишлар пайдо бўлиши мумкин. 
Вирус барча қовоқдошлар ва дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимликларда ва баъзи 
бегона ўтларда сақланади. Экин ичида ва даладан далага ширалар, барг минёрлари ва бошқа 
ҳашаротлар воситасида ҳамда тупроққа ишлов бериш машиналари ва мева терувчилар орқали 
тарқалади. 
Касаллик билан курашда юқорида бодринг мозаикаларига қарши тавсия қилинган 
чораларни қўллаш лозим (MacNab et al., 1983; Bernhardt et al., 1988). 
Бу касаллик полиз экинларда Ўзбекистонда қайд этилмаган, аммо учраши эҳтимол 
қилинади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling