102
ЎНИНЧИ БЎЛИМ
РЕСТОРАНДА ЎЗНИ ТУТИШ ҚОИДАЛАРИ
Кўпчилик одамлар ишдаги ҳамкор-
ликни ва шахсий муносабатларни му-
стаҳкамлаш мақсадида ҳамкорини туш-
ликка ресторанга таклиф этади. Бундай
стол атрофидаги суҳбатлар сизнинг
ишни қандай олиб боришингизни ва
кўплаб нарсалар ҳақида маълумот тў-
плашга ёрдам беради.
Иш юзасидан бўладиган
ресторанларда туш-
ликларда сиз уддабуро ва маданиятли инсон си-
фатида 5 та қоидага риоя қилишингиз керак.
Биринчидан, ресторандаги учрашувга келади-
ган кишингизни эшик олдида кутиб туринг. Сиз-
дан бу ерда турмасликни илтимос қилишган ҳол-
лар бундан мустасно.
Агар сиз столга биринчи бўлиб ўтирган бўл-
сангиз, бирор
ичимлик буюришга шошилманг,
бошқаларни ҳам кутинг.
Овқатга буюртма беришдан олдин овқатла-
ниш пулининг жуда қиммат бўлмаслигини ўй-
лаб кўринг. Чунки сиз шеригингизнинг қанча
суммага буюртма бериш имкони бор-йўқлигини
билмайсиз-ку? Шунинг учун биринчи бўлиб «Сиз
нимани буюртма берасиз?» деб сўраб кўринг.
Фақат энг асосий овқатларга буюртма беринг
(салат, асосий овқат ва бирор ичимлик). Агар ше-
ригингиз бошқа қўшимча
таомлар буюрса, сиз
ҳам уларга буюртма беринг.
103
Сиз бирга овқатланаётган кишининг қай дара-
жа тез ёки секин овқатланаётганига эътибор бе-
ринг ва шунга кўра овқатланинг. Агар шеригин-
гиз секин-аста овқатланаётган бўлса, бирор қи-
зиқарли мавзуда гапириб ўтиринг. Агар сиз аста
овқатланаётган бўлсангиз, унга узоқроқ гапири-
ши мумкин бўлган бирор саволни беринг. Маса-
лан, «Ишингизда кўпроқ сизга нима ёқади?»
Do'stlaringiz bilan baham: