33
Ёдда тутинг, танишингиз ёки дугонангиз билан
шошилмасдан суҳбат қураётган пайтингиз, сизга
муҳим иш билан қўнғироқ қилаётган бўлишлари
мумкин. Телефон орқали бекорчи гапларни гап-
лашмоқчи бўлсангиз, у билан бирор жойда учра-
шиб гаплашганингиз маъқул. Жудаям кеч бўлиб
қолганда танишингизга қўнғироқ қилманг. Агар
5-6 марта чақиргандан кейин телефонни ҳеч ким
кўтармаса, бошқа қўнғироқ қилманг.
Агар ким-
дир рақамни нотўғри териб, сизга тушиб қол-
са, қўполлик қилмай, майинроқ жавоб беринг:
«Кечирасиз, бошқа рақамга тушиб қолдингиз».
Эслаб қолиш зарур бўлган шундай қоида бор:
дўс тингизнинг уйига огоҳлантирмасдан борманг.
Бу телефоннинг афзалликларининг биридир.
Ҳеч қачон телефон қилаётган инсон-
га «Ким бу гапираётган?» деб сўраманг.
Бу – одобдан эмас.
Телефонда гаплашаётган вақтда алоқа узи-
либ қолса, ўша одамга қайта қўнғироқ қилинг.
Нотўғри уланиб қолган бўлса, гаплашишдан ол-
дин қаерга қўнғироқ қилаётганингизни аниқлаб
олинг.
Гўшакдан бақириб гапирманг – бу эшитишни
яхшиламайди; яхшиси шошмасдан, сўзларни аниқ
ифодалаб гапиринг. Гаплашаётганда қўпол ҳам,
ўта мулойим ҳам бўлманг.
Учрашувга келишиб
олаётганингизда, телефонда ҳамма
саволларга
жавоб берманг. Кимнидир телефонга чақириб
беришларини сўрашса, «Ким сўраяпти?» деб қи-
34
зиқманг. Лекин раҳбарингиз сўраса, қандай жой
билан уланаётганингиз, ким гапирётгани, қаер-
дан ва нима мақсадда қандай таништириш керак-
лиги ҳақида билиб олишингиз керак.
Гўшакни кўтариб қўйманг. Яна қўнғироқ
қилиш лари мумкин. Яхшиси, «20-30 дақиқадан
кейин қўнғироқ қилинг», деб айтинг. Шеригин-
гизга қўнғироқ қилишга келишган бўлсангиз,
ваъдангизни бажаринг.
Do'stlaringiz bilan baham: