Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Ҳар қандай қўнғироқ саломлашиш ва


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Ҳар қандай қўнғироқ саломлашиш ва 
танишишдан бошланади, кейин гапла-
шишингиз керак бўлган одамни чақи-
риб беришини илтимос қиласиз. 
Суҳбатни бошлашдан аввал, муҳим ишдан қол-
дирмадимми, деб сўранг.


33
Ёдда тутинг, танишингиз ёки дугонангиз билан 
шошилмасдан суҳбат қураётган пайтингиз, сизга 
муҳим иш билан қўнғироқ қилаётган бўлишлари 
мумкин. Телефон орқали бекорчи гапларни гап-
лашмоқчи бўлсангиз, у билан бирор жойда учра-
шиб гаплашганингиз маъқул. Жудаям кеч бўлиб 
қолганда танишингизга қўнғироқ қилманг. Агар 
5-6 марта чақиргандан кейин телефонни ҳеч ким 
кўтармаса, бошқа қўнғироқ қилманг. Агар ким-
дир рақамни нотўғри териб, сизга тушиб қол-
са, қўполлик қилмай, майинроқ жавоб беринг: 
«Кечирасиз, бошқа рақамга тушиб қолдингиз». 
Эслаб қолиш зарур бўлган шундай қоида бор: 
дўс тингизнинг уйига огоҳлантирмасдан борманг. 
Бу телефоннинг афзалликларининг биридир.
Ҳеч қачон телефон қилаётган инсон-
га «Ким бу гапираётган?» деб сўраманг. 
Бу – одобдан эмас. 
Телефонда гаплашаётган вақтда алоқа узи-
либ қолса, ўша одамга қайта қўнғироқ қилинг. 
Нотўғри уланиб қолган бўлса, гаплашишдан ол-
дин қаерга қўнғироқ қилаётганингизни аниқлаб 
олинг. 
Гўшакдан бақириб гапирманг – бу эшитишни 
яхшиламайди; яхшиси шошмасдан, сўзларни аниқ 
ифодалаб гапиринг. Гаплашаётганда қўпол ҳам, 
ўта мулойим ҳам бўлманг. Учрашувга келишиб 
олаётганингизда, телефонда ҳамма саволларга 
жавоб берманг. Кимнидир телефонга чақириб 
беришларини сўрашса, «Ким сўраяпти?» деб қи-


34
зиқманг. Лекин раҳбарингиз сўраса, қандай жой 
билан уланаётганингиз, ким гапирётгани, қаер-
дан ва нима мақсадда қандай таништириш керак-
лиги ҳақида билиб олишингиз керак.
Гўшакни кўтариб қўйманг. Яна қўнғироқ 
қилиш лари мумкин. Яхшиси, «20-30 дақиқадан 
кейин қўнғироқ қилинг», деб айтинг. Шеригин-
гизга қўнғироқ қилишга келишган бўлсангиз, 
ваъдангизни бажаринг. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling