Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева


Соч турмаги Баъзи аёлларга сочларини ювиши ва


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/63
Sana20.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1661357
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби

Соч турмаги
Баъзи аёлларга сочларини ювиши ва 
қуритишнинг ўзи кифоя қилади, шунинг 
ўзиёқ уларнинг сочларига кўркамлик 
бағишлайди. Аммо шундай сочлар ҳам 
борки, уларга чиройли кўриниш бериш 
учун бир неча воситалар керак бўлади. 
Агар сочингизни бўямоқчи бўлсангиз, унинг сиз-
га қай даражада табиий бир жозиба бағиш лашини 
ҳисобга олинг, керак бўлса, мутахассислардан 
маслаҳат олинг. Агар сочингизнинг асли ранги 
тўқ бўлса, у ҳолда сариқ ранг сизнинг сочингизга 
табиийлик бағишламайди. Сочингиз ранги асли 
оқ-сариқ бўлса, сизга малла ранг ярашади. Сочин-
гизнинг рангини шундай танлангки, у сизга табиий-
лик, жозибадорлик ва соғломлик бағишлаб турсин. 
Сочингизни юзингизнинг рангини бўғиб қўядиган 
рангга бўяманг, чунки у қошингизнинг рангига ба-
рибир мос тушмайди ва бу ҳолатда кўзларингиз-
нинг ҳақиқий жозибасини яшириб қўяди.
Агар сочларингиз елкангизгача тушган ва ун-
дан узунроқ бўлса, уларни тепага ёки орқага 
таранг, чунки бу кўпроқ замонавий услубга му-
вофиқ келади. Сочингизнинг ранги эса табиий 
кўриниши керак. Агар сочларингизни бўяб юр-
сангиз ҳам иложи борича буни у қадар сезил-
майдиган қилиб бажаринг.


32
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ТЕЛЕФОНДА СЎЗЛАШИШ ОДОБИ
Ҳаётимизга телеграф, радио, кейин 
телефон кириб келди. Радиотелефон, 
пейжер, айни пайтда уяли алоқа те-
лефонлари турмуш тарзининг муҳим 
воситаси бўлиб улгурди.
Муҳим телефон сўзлашувлари қисқа, мулойим 
ва ҳурмат юзасидан бўлиши керак. Тадқиқотлар-
га кўра, тик турган ҳолда гаплашсангиз, овозин-
гиздаги оҳанг қатъийроқ бўлади. Агар ўтирган 
ҳолда гапирсангиз, овозингиз юмшоқроқ ва му-
лойимроқ чиқади.
Телефонда гаплашишнинг бир нечта умумий 
қоидалари бор. Рақам теришдан аввал ўйлаб 
кўришингиз керак. Сизнинг қўнғироғингиз хуш 
келармикан? Телефон қилаётган кишингизни 
безовта қилиб қўймасмикансиз? Шу тобда сиз 
қўнғироқ қилаётганингизда уни кимдир безовта 
қилмаётганмикан? 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling